Кундалик таҳлил ўқув жараёнининг бориши ва натижаси ҳақида ҳар куни маълу-мот йиғиб, ундаги камчиликларнинг сабабини аниқлашга қаратилади. Кундалик таҳлил натижасида педагогик жараёнга ўзгартиришлар ва тузатишлар киритилади. Кундалик таҳлилнинг предметига ўқувчиларнинг ҳар кунги ўзлаштириш ва интизомлари даража-си, таълим муассасаси раҳба-рининг дарсга ҳамда синфдан ташқари дарсларга қатна-шиши, мактабнинг тозалик ҳолати, шунингдек, дарс жадвалига риоя қилиш каби ҳолат-лар киради.
Тизимли таҳлил дарслар ва синфдан ташқари машғулотлар тизимини ўрганишга қаратилади. Тизимли таҳлил мазмуни таълим методларини тўғри уйғунлаштириш, ўқув-чилар томонидан билимларнинг пухта ўзлаштирилишига эришиш, ўқитувчиларнинг сифатли тарбиявий ишларни олиб боришлари, уларнинг педагогик маданиятини кўтариш ҳамда таълим муассасасида инновацион муҳитни ташкил қилишда педагогик жамоанинг ҳиссасини таъминлаш кабилардан иборат.
Якуний таҳлил ўқув чораги, ярим йиллик ва ўқув йили якунида амалга оширилади ҳамда асосий натижаларга эришиш йўлларини ўрганишга қаратилади. Якуний таҳлил учун маълумотлар кундалик ва тизимли таҳлиллар, жорий ва оралиқ назорат якунлари, ўқувчиларнинг ва синф раҳбарларининг ҳисоботларидан олинади.
2.
Педагогик таҳлилнинг асосий объекти: дарс, дарсдан ташқари тарбиявий тад-бирлар ва таълим муассасаси бажарган ўқув йили давомидаги ишларининг якуни, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва аттестациядан ўтиш.
3.
Мақсад – ихтиёрий тизимнинг тизим ташкил этувчи компоненти ҳисобланади, педагогик тизимни бошқаришда мақсаднинг аҳамияти аниқ фаолиятнинг мақсади сифа-тида белгиланади. Бунда аввал мақсад умумий ҳисобланиб, уни лойиҳалаштириш жара-ёнида тактика ва вазиятлар ҳам инобатга олинган ҳолда топшириқлар бўйича тақсим-ланади. Яъни бошқарувда мақсадни шакллантириш бир неча даражада амалга ошири-лади: умумий мақсадни белгилаш; умумий мақсадни аниқлаштириш; вазиятга кўра мақ-садларни ишлаб чиқиш.
Мақсад, бўлажак ҳаракатларимизни олдиндан аниқлаб беради, фаолиятимизнинг устивор йўналишини белгилайди.
Мақсаднинг илмий асосланганлиги ва тўғри белгиланганлиги бошқариш учун ўта зарур.
Бошқарув мақсадлари хилма-хилдир. Улар, масалан, сиёсий мақсадлар, иқтисодий мақсадлар, мамалакат мақсадлари, якка ходим мақсади, жорий мақсадлари, фурсатли мақ-садлар, оддий, анъананвий мақсадлар, муаммоли мақсадлар, инновацион мақсадлар ва б.
Ҳар қандай педагогик жараённи бошқаришнинг асоси мақсад қўйиш ва режалаш-тиришдан иборат.
Бошқарув фаолиятининг мақсади – ишнинг умумий йўналиши, мазмуни, шакли ва методларини аниқлаш. Демак, мақсад – режанинг асоси. Бошқарувда асосий мақсад аниқ-ланганидан кейин, унга эришиш учун қўшимча мақсад қўйилади. Таълим муассасасини бошқаришни режалаштириш педагогик таҳлил асосида белгиланган дастурий мақсадга мувофиқ қарор қабул қилишдир. Бундай қарорлар маълум бир муддат давридаги маълу-мотларни таҳлил қилиш орқали ёки якуний ишларни бажариб бўлгандан сўнг қабул қилиниши мумкин.
4.
Таълим муассасасини бошқариш амалиётида режалаштиришнинг қуйидаги учта асосий шакли қўлланилади:
муддатли (перспектив);
йиллик;
жорий (кундалик).
Do'stlaringiz bilan baham: |