1-Мавзу. Жаҳон таълим тизими фани предмети, мақсади ва вазифалари.(2 соат)


“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”



Download 38,38 Kb.
bet3/3
Sana22.02.2022
Hajmi38,38 Kb.
#114060
1   2   3
Bog'liq
1-Мавзу. Маъруза матни

 “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном берилиши ҳамда Инновациялар Вазирлигининг ташкил этилиши бу масалаларнинг нақадар долзарблигидан далолат беради5.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш тўғрисидаги Фармонида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, академиклар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш сифатини оширишни рағбатлантириш мақсадида бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланган.
“Илм-фан билан шуғулланиш, янги кашфиёт ва ихтиролар қилиш игна билан қудуқ қазишдек гап”6, - деб кўрсатади Президентимиз. Шундай экан, бу машаққатли соҳада фидокорона меҳнат қилаётган олимларимиз меҳнати таҳсин ва рағбатга муносиб.
Мамлакатимиз ва жамиятимизнинг замон талаблари даражасида ривожланишини илм-фансиз тасаввур қилиш қийин. Илм-фан тараққиётида фундаментал тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади. Айнан улар орқали янги билимлар ўзлаштирилади ва назариялар шакллантирилади, келгуси амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар учун мустаҳкам асос яратилади. Бугунги замон барча соҳалар қаторида илм-фанни ҳам янги босқичга кўтаришни талаб қилмоқда.
Бугунги кунда таълим тизимини янада такомиллаштириш орқали маънавий ва жисмоний етук, барча соҳалардаги ўзгаришларга баҳо беришда ўзининг қатъий позициясига, чуқур билим ва кенг дунёқарашга, кучли иродага эга бўлган ватанпарпар кадрларни тайёрлашга катта эътибор берилмоқда.
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг таълимнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилиб, улар республикамиз Конституцияси ва 2020 йил 23 сентябрь куни қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонунларда ўз ифодасини топган.
Биз кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишни ўзимизга мақсад қилиб белгиладик7.
Демак, ҳозирги даврда олий таълим самарадорлигини ошириш, мутахассисларнинг касбий компетентлик даражасини ошириш, педагог кадрларни инновацион фаолиятга йўналтириш, олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига инновацион таълим ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, илғор хорижий тажрибаларни тадбиқ этиш олий таълим тизимини модернизациялашнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда узлуксиз таълим-тарбия жараёнларида кўплаб самарали технологиялардан фойдаланиб, таълим сифатини кўтаришга эришилмоқда.







1Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 24 январь 2020 йил.

2Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги 4947-сонли Фармони “Халқ сўзи”, 2017 йил 8-февраль.28 (6722)-сон.

3 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон.

4Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор мажлиси 12-сонли баёни.

5 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 24 январь 2020 йил.

6 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 30 декабрда Фанлар академияси академиклари билан учрашувидан // Халқ сўзи, 2016 йил 31 декабрь.

7 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. 30.09.2020 й.

Download 38,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish