1-Мавзу. Жаҳон таълим тизими фани предмети, мақсади ва вазифалари.(2 соат)



Download 38,38 Kb.
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi38,38 Kb.
#114060
  1   2   3
Bog'liq
1-Мавзу. Маъруза матни


1-Мавзу. Жаҳон таълим тизими фани предмети, мақсади ва вазифалари.(2 соат)

Режа.
1. Жаҳон таълим тизими фанининг мақсади ва вазифалари.
2. Жаҳон таълим тизими ўқув предмети сифатида.
3. Жаҳон таълим тизимининг тадқиқот методлари

4. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясида таълим тизимини ривожлантириш масалалари


Таянч тушунчалар: Таълим тизими, таққослаш, солиштириш, қиёсий таҳлил, илмий-техника инновациялар, Ҳаракатлар стретагияси.

1. Жаҳон таълим тизими фанининг мақсади ва вазифалари.

Мустақилликка зришганимиздан сўнг, Республикамизда барча соҳалардаги каби кадрлар тайёрлаш, жой-жойига қўйиш ва қайта тайёрлаш муаммоси ҳам кун тартибига қўйилиб, такомиллаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Республикамизда таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш асосида ҳар томонлама етук, баркамол, мустақил фикрлашга қодир, иродали, фидоий ва ташаббускор малакали кадрларни тайёрлаш вазифаси белгиланди. Кадрлар тайёрлашнинг миллий тизимини такомиллаштиришга ва унинг сифатини оширишга қаратилган кўплаб қонуний асослар ишлаб чиқилди ва амалиётга тадбиқ этилди. Бу каби вазифалар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стретагиясида ҳам алоҳида ўрин эгаллади.
Бугунги кунда Олий таълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнини модернизациялаш, педагог ходимлар тайёрлаш тизими сифат даражасини оширишда профессор-ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш, уларни соҳага оид замонавий касбий билим, малака ва кўникмалар билан қуроллантириш, илмий-техника инновациялардан мустақил равишда, ижодий фойдаланиш билан биргаликда истиқболли вазифаларни хал қила олиш кўникмаларини ривожлантириш замон талабига айланиб бораётган бир вақтда бўлғуси ўқитувчиларни тайёрлашда жаҳон тажрибаларидан фойдаланган ҳолда таълим тарбия масалаларини ўргатиш мақсадга мувофиқдир. 2008 йил 29 феврал куни қабул қилинган мамалакатимизнинг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг ПҚ-805-сонли қарори ёшларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги этилган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш, узлуксиз таълим тизимида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, таълим муассасалари томонидан тайёрланадиган мутахассисларга бўлган замонавий талабни таъминлашга қаратилгандир.
Мазкур қарорда ёшларнинг манфаатларини янада тўлиқ таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда мустаҳкамлаш, амалдаги қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими даражаси ҳамда сифатини тубдан ошириш, мактаблар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларидаги таълим стандартлари, ўқув дастурларини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда танқидий таҳлил қилиш ҳамда янгилаш, педагог кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этишни такомиллаштириш каби қатор долзарб вазифалар белгиланган жаҳон таълим тизими янги педагогик қонунларни очмайди, буюк педагогика фанлари орттирган илмий тажрибаларидан фойдаланиб, мамлакатлар гурухи асоcида хозирги дунёда маориф тараққиётининг энг мухим муаммоларини, қонуниятлари ва тенденцияларини ўрганади. Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-ахлоқий фазилатларни, ижодий фикрлаш ва атроф-муҳитга онгли муносабатда бўлиш кўникмаларини шакллантириш каби йўналишларни белгилаб берди. Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, татбиқ этилаётган янгиликлар, таълим-тарбия жараёни иштирокчилари учун яратилаётган шарт-шароитлар, халқимизнинг яшаш ва меҳнат қилиш шароитининг яхшиланиши, умуман олганда эришилган моддий ва маънавий салоҳият эркинлиги мамлакат мустақиллигининг туҳфаси бўлиб, эркин меҳнат қилиш ва яшаш, мустақил фикрлаш, эътиқод ва сўз эркинлиги, диний бағри кенглик, умуминсоний қадриятлар ва миллий урф-одатларнинг ҳурмат қилиниши ва қадрланиши, кучли ижтимоий ҳимоя ҳамда буларнинг ҳуқуқий асосларининг яратилиши ёшларни мустақиллик, унинг мазмун- моҳияти, аҳамияти ва заруриятини объектив баҳолашга ўргатиш йўналишида ўзига хос вазифалар юклайди.
Булар ўз навбатида, Олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган жаҳон таълим тизими фани ва уни ўрганиш орқали таълим-тарбия жараёнлари самарадорлигига эришиш, талабаларда кенгроқ маълумотлар тўплаш ва кўпроқ эркин ва мустақил фикрлашга ўргатиш, уларнинг субъективлигини ошириш, мустақил таълим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш, мустақил олган маълумотларини ўрганиш асосида уларнинг илмийлиги, янгилиги ва ишончлилигини таҳлил қилиш, энг янги ва ишончли ахборотлар билан таъминлаш, талабаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришда ахборотлар алмашинувига алоҳида эътибор қаратиш заруриятини белгилайди.
2. Жаҳон таълим тизими ўқув предмети сифатида. Маълумки, жаҳон таълим тизими предметига нисбатан ҳар хил қарашлар мавжуд. Айрим олимлар жаҳон таълим тизимиасосий маърифий педагогик ҳодисаларни ҳамда уларнинг турли мамлакатларда конкрет тарихий шароитда ва ўзаро тадқиқ етади (В.Канитиц ва В. Макерт) деб ҳисоблашса, бошқалар жаҳон таълим тизими маориф тизимлари ҳамда турли мамлакатларда таълим-тарбия муаммоларини тушуниш ва ҳал қилишдаги ўхшаш ва фарқли томонларини кўрсатиб беради (П.Сухоролский) деб таъриф берадилар. Бир гуруҳ олимлар жаҳон таълим тизими миллий таълим тизимини такомиллаштириш мақсадида турли чет эл мактаб тизимларини қиёсий баҳолаш билан шуғулланади (М.А. Жулен, Ж.Седлер, Р.Кинг-Холл) деган фикрдалар. Кўриниб турибдики, жаҳон таълим тизими предмети жуда бахсланувчан мавзудир. Жаҳон таълим тизимининг методологик асоси фалсафадир. Жаҳон таълим тизими бир қатор ижтимоий фанлар фалсафа, педагогика, тарих, иқтисод, сиёсат, социология, демография, этнография ва бошқалар билан боғиқ. Педагогик ходисаларни қиёсий таҳлил қилишда бу ижтимоий фанларнииг илмий концепциялари ва методларидан фойдаланиш муқаррар. Жаҳон таълим тизими педагогика тарихи назарияси билан узвий боғланган. Жаҳон таълим тизими ўзига хослиги шундаки, унинг асосий тадқиқот методи қиёслаш методидир.
3. Жаҳон таълим тизимининг тадқиқот методлари

Жаҳон таълим тизими ўрганадиган предмет: ҳозирги дунёдаги таълим ва тарбия назарияси ва амалиётининг аҳволи, ривожланиш қонуниятлари ва тенденсияларининг умумийва фарқли хусусиятлари. Жаҳон таълим тизими вазифалари 1977 й. Лондонда бўлиб ўтган педагогика бўйича Бутунжахон конгрессида муҳокама қилинди. Жаҳон таълим тизими вазифалари қуйидагилардан иборат деб белгиланди. 1. Ҳозирги замонда таълим - тарбия назарияси ва амалиётига таъсир этувчи омилларни ўрганиш ва уларнинг турли мамлакатлар мактаби ва педагогика таъсири натижаларини қиёслаб таҳлил қилиб бериш; 2. Турли мамлакатлардаги таълим тараққиётининг энг актуал ва умумий муаммолари ва тенденцияларини аниқлаш. 3. Чет эл мамлакатларининг ижобий тажрибасини умумлаштириш, ўрганиш ва қиёсий педагогика ва бошқа ёндош фанларда қўлланадиган тадқиқот методларидан фойдаланади.
Тавсифлаш методи турли мамлакатлардаги педагогик ходисаларнинг ташқи белгиларини тавсифлашда қўлланади. Шу асосда кейин таққослаш ва таҳлил қилиш амалга оширилади. 2.Статистик метод маориф тизимига ва педагогик ходисаларга оид рақамлар ва маълумотларни таҳлил қилиш ва баҳолашни кўзда тутади. С.Тарихий метод педагогик ходисалариинг генезисини таққозлашни билдиради. 4.Социологик метод маориф системаларининг ижтимоий характерини баҳолашда қўлланади. 5.Аналитик методларга анализ, синтез, мавхумлаштириш, индукция, дедукция каби мантиқий методлар киради. Хозирги кунга қадар бир қатор мамлакатлардан (Белгия, Англия, Япония, Швеция, АҚШ ва бошқалар) жаҳон таълим тизими ўқув предмети сифатида илмий ходимлар педагог ўқитувчилари бўлғуси ўқитувчиларни чет элда ишлашга тайёрлашнинг зарур қисми сифатида ўқитилади. Курс ҳажми хар бир мамлакатда ўта хар ҳил (10 дан 100 соатгача) бироқ, кўпчилик холларда 30-40 соат маърузадан ва мамлакатлар гуруҳида таълимнинг аҳволи батафсил ўргатиладитан семинар машғулотидан, чет элга саёхат танланган мавзулар бўйича мустақил ишлаш ва курс якунида доклад ёки ёзма имтихондан иборат. Бугунги кунда мамлакатимизда жаҳон таълим тизими ўқув предмети сифатида ўқитила бошлаган экан бу борада чет эл тажрибасини чуқур ўрганиш лозим. Бошқача айтганда қиёсий тушунчаларни шакллантириб олиш учун жаҳон таълим тизими маълумотлари асосида тадқиқотлар ўтказиш керак.


4. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясида таълим тизимини ривожлантириш масалалари


Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз. Бунинг учун, авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур. Шарқ донишмандлари айтганидек, “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!” Шу сабабли ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак”1.
Республикамизда таълим ва фан соҳасини ривожлантиришга доир давлат сиёсатида инсон шахсининг интелектуал-маънавий қирраларини шакллантириш, унинг жамият ишлаб чиқариш ва ижтимоий-сиёсий, маданий, маърифий ҳаётида фаол ва муаффақиятли иштирокини таъминлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”2 ПФ-4947 сонли Фармони билан таълим ва фан соҳасини янада ривожлантиришнинг устувор вазифалари белгилаб берилиб, унинг “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” номли 4-устувор йўналишида таълим ва фан соҳасини ривожлантириш масалалари устувор вазифа сифатида қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига 1-иловада3 таълим ва фан соҳасини ривожлантириш йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланган:

  • узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш;

  • таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория асбоблари, компьютер техникаси ва ўқув-методик қўлланмалар билан жиҳозлаш орқали уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан мақсадли чора-тадбирларни кўриш;

  • мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва ушбу муассасаларда болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини жиддий ошириш ва фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, педагог ва мутахассисларнинг малака даражасини юксалтириш;

  • умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, чет тиллар, информатика ҳамда математика, физика, кимё, биология каби бошқа муҳим ва талаб юқори бўлган фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш;

  • болаларни спорт билан оммавий тарзда шуғулланишга, уларни мусиқа ҳамда санъат дунёсига жалб қилиш мақсадида янги болалар спорти объектларини, болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш;

  • касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини бозор иқтисодиёти ва иш берувчиларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган мутахассисликлар бўйича тайёрлаш ҳамда ишга жойлаштириш борасидаги ишларни такомиллаштириш;

  • таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини босқичма-босқич кўпайтириш;

  • илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш.

Ҳозирги даврда таълим самарадорлигини ошириш, педагог кадрларни инновацион фаолиятга йўналтириш, олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига инновацион таълим ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш ва мақсадли йўналтириш олий таълим тизимини модернизациялашдаги долзарб вазифалар сифатида белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган йиғилишда ёшларга оид давлат сиёсати кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этиш, уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида ўтган қисқа давр мобайнида муайян ишлар амалга оширилди, жумладан, 45 дан зиёд меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.4 5 та ташаббус бугунги кунда аҳолимизнинг 14-30 ёшгача 30% ни ташкил этаётган ёшларимиз учун янада қулайлик ва шарт-шароитлар яратади.
Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадид
Download 38,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish