а Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди. Ушбу Концепцияда республикадаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, шу жумладан Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини биринчи 500 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш, халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтиш, олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш каби вазифаларни амалга ошириш белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелда қабул қилинган ,, Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909 сонли Қарори ва 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли фармони қабул қилинди. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикасида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилиши белгилаб қўйилди ҳамда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта қўриш халқаро стандартлар даражасига мос олий таълимни мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар билан таъминлаш мақсадида муҳим вазифалар белгиланди. Буларнинг барчаси иқтисодий фанлар, жумладан иқтисодиёт назарияси фани олдига қатор вазифаларни қўяди. Чунки жамиятда юз бераётган иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг ҳаракатига онгли муносабатда бўлишда мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ўзгартиришнинг мазмун моҳиятини тушинишда иқтисодиёт назарияси фанининг роли катта. Бугунги кунда ёш авлод қалбида яратувчанлик ғояларини шакллантириш, маънавий дунё қарашини кенгайтириш, иқтисодий маданиятини орттириш каби вазифаларни бажариш орқали бу фаннинг аҳамияти ортиб бормоқда. Иқтисодиёт назарияси фани ўз олдига қўйган вазифаларини амалга ошириши учун таълимга модулли ёндашувни қўллаш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Мамлакатимизда бозор муносабатларига мос ижтимоий-иқтисодий сиёсатни шакллантириш – замонавий талабларга мос келадиган, юқори малакали педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнлари самарадорлигини таъминловчи касбий таълим мазмунини такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Бу эса мутахассисларнинг касбий компетентлигини шакллантиришга хизмат қилувчи узлуксиз таълим мазмунини янгилаш, ўқитишнинг инновацион шакл ва методлари, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш вазифасини юклади. Республикамизда 2018 йил - “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланганлиги, 2019 йил - “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинганлиги ва мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида юртимизда 2020 йилга
Do'stlaringiz bilan baham: |