1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари


 Мустақил шахсни шакллантиришнинг методологик асослари



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

2. Мустақил шахсни шакллантиришнинг методологик асослари. 
Мустақил шахснинг шаклланиши ва қарор топиши – бу, энг аввало, 
инсоннинг 
ижтимоий 
ривожланиши 
жараёнидир. 
Инсоннинг 
ижтимоийлашув жараёни – жамиятда мавжуд бўлган ижтимоий нормаларга 
нисбатан кишида ҳосил бўлган, яъни шаклланган субъектив шахсий кўникма 
ва малакалардир. Бу ўз навбатида ижтимоий нормалардек доимо ўзгариб 
турувчи хусусиятларга эга бўлиб, алоҳида ўзига хос тизим шаклида намоён 
бўлиши мумкин. Ушбу тизим жамиятда мавжуд бўлган барча ижтимоий 
эталонларни, моделларни ёзилган ва ёзилмаган, қабул қилинган ва қабул 
қилинмаган 
нормаларни, 
қадриятларни 
ўзида 
мужассамлаштиради. 
Жамиятдаги ижтимоий нормалар, қадриятлар ўзгариши билан шахснинг 
индивидуал субъектив эквивалентлари структураси ҳам ўзгариб туради. 
Инсон шахсида содир бўлган тўла ўзгаришларни (ижобий ёки 
салбийлигидан қатъий назар) тўлароқ тасаввур этмоқ учун уни “турли-
туманлик” тамойили нуқтаи назаридан тасаввур қилишни ҳаётнинг ўзи тақозо 
этмоқда. Ҳозирги замоннинг ўзига хос хусусиятларидан бири – инсон ўзининг 
индивидуал хислатларини, малакалари билан ижтимоий тараққиётга ўз 
1
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч.-Т.: Маънавият, 2008, 122-б. 


99 
таъсирини ўтказа олиши билан ўтмишдан ажралиб туради. Авваллари бундай 
таъсир бир йўналишда – жамиятдан индивид, якка инсон томон йўналганлиги 
билан ажралиб туради. Бундай шароитда якка инсоннинг жамият тараққиётига 
кўрсатган таъсири сезиларли эмас эди.
Ҳозирги замонда технологияларнинг ривожланиши инсонлар турмуш-
тарзининг барча жабхаларига жадаллик билан кириб келмоқда. Глобаллашув 
шароити якка инсон, ҳатто инсоният тақдирига буюк бурилиш ясаши ёки ўта 
хавф солиши мумкин. Масалан, инсон соғлигини таъминлаб берувчи 
шифокорнинг ўз касби бўйича мустаҳкам билими йўқлиги ёки индивидуал 
хатоси кишилар бошига қандай кулфатлар олиб келиши мумкинлиги ҳеч кимга 
сир эмас. Худди шунинг учун ҳам шахс мустақиллигини ифодаловчи 
индивидуал хусусиятларни ўрганиш бугуннинг долзарб вазифаларидандир. 
Мустақил шахс – инсон юксак даражадаги биосоциал уюшма 
эканлигининг ифодасидир. Инсон инсонийлигининг энг муҳим тавсифидир. 
Инсон учун мустақил фикрлаш, ишлаш, яшаш малакасига эга бўлишидан 
ортиқроқ инъом йўқ. Унинг мустақил шахс даражасига кўтарилишидан 
олийроқ, юксакроқ бахт ҳам, мукофот ҳам йўқ.
Жамият ва шахслар орасидаги ўзаро алоқа ва муносабатлар тахлили 
шундан далолат берадики, жамиятнинг цивилизацияли тараққиёти шахс 
ролининг тобора ўсиб боришига олиб келади. Бу ҳол шахс эркинлиги билан 
масъулиятини долзарб масалага айлантиради. Шу муносабат билан 
эркинликнинг ўзи нима? Эркин шахс қандай шахс? каби саволларга жавоб 
топиш лозим бўлади. Аввало, эркин шахс деганда мустақил шахс назарда 
тутилади. Мустақил шахс мустақил фикрлаш, ишлаш, яшаш малакасига эга 
бўлган индивиддир
1
деган фикрлар мавжуд. 
Шахс мустақиллигини таъминловчи энг мухим кафолатларидан бири – 
инсондаги эркинлик ва масъулият туйғуларининг уйғунлашганидир. 
Эркинлик муаммосига файласуфлар ўз муносабатларини билдирганлар. Рус 
1
Чориев А. Инсон фалсафаси. II. Мустақил шахс. – Т., 2002 йил, 43-бет. 


100 
файласуфи Н.Бердяевнинг фикрича, эркинлик туфайли инсон танлаш, 
саралаш имкониятига эга бўлади. Лекин фақат танлашнинг ўзигина 
эркинликни таъминлаб бера олмайди. Хақиқий эркинлик ижодкорликни 
тақозо этади. Инсон эркинлигини ижодкорликдан, бунёдкорликдан ажратиш 
мумкин эмас.
Масъулият жамият, ижтимоий гурух томонидан шахсга қўйиладиган 
талаблар асосида шаклланади. Бу талабларнинг шахс томонидан 
ўзлаштирилиши унинг хатти-ҳаракатлари, фаолиятида намоён бўлади. 
Шахснинг шаклланишида масъулият хиссини тарбиялаш мухим ўрин тутади. 
Масъулият шахснинг жамият манфаатларини қай даражада чуқур англай 
олишини назарда тутади. Эркин шахс аввало жамият манфаатларини 
англаган, жамият олдидаги ўз масъулиятини чуқур хис эта оладиган инсон. 
Жамият хаёти ва тараққиёти инсон фаолиятининг махсули ва кўриниши экан, 
инсон қанчалик масъулиятни чуқур ҳис эта олса, шунчалик у онгли фаолият 
кўрсата олади. 
Мустақил шахс шаклланишининг яна бир йўли тафаккур эркинлигини 
қўллаб қувватлашдир. “Тафаккур эркинлигига интилаётган бизнинг 
жамиятимиз оммавий онгдаги, тафаккурдаги анъанавийликнинг айрим қолоқ 
унсурларидан ҳам, тоталитаризмнинг қолдиқ иллатларидан ҳам холос 
бўлмоғи лозим”
1
. Эркин тафаккур орқали шаклланиб келаётган шахс ўзининг 
мустақил фикрини намоён қила олади. Акс ҳолда фикрлашга олиб борувчи 
кучли фалсафий мушоҳада ҳам унга ёрдам бермаслиги мумкин. Ҳозирги 
кунда узлуксиз таълим тизимида баркамол авлод тарбияси босқичма-босқич 
олиб борилмоқда. Унда ўқувчи ва талаба шахс бўлиб, қўлида мутахассислик 
дипломи билан даргоҳдан чиққанда эркин ўз иш жойини танлаши, ўз 
қобилиятини эркин намоён қилиши назарда тутилган. Мустақил шахс 
шаклланишининг методологияси кўпроқ Юртбошимизнинг таъбири билан 
айтадиган бўлсак, мустақил шахс – инсоннинг уни қуршаган бошқа одамлар 
1
Эркаев А. Тафаккур эркинлиги. Тошкент, Маънавият, 2007, 137 -бет 


101 
томонидан қандай идрок этилиши, тавсифланиши ва баҳоланишини акс 
эттирувчи ижтимоий ҳодиса.
Мустақил шахсни шакллантиришнинг методологик асосларидан бири 
бу бағрикенгликдир. Бағрикенглик ҳозирги пайтда миллий ғоянинг 
тамойилларидан бири бўлиб турган толерантлик тамойилининг шахсга 
нисбатан айтиладиган тушунчасидир. Шахсда бағрикенглик элементлари 
бўлган муросасозлик, ўзгалар эътиқодига сабр тоқатлилик, фикрлаш 
дивергантлиги яъни фикрлашда маълум қолип, хурофот белгилари йўқлиги, 
тафаккур танқидийлиги, хулқ-атвор мобиллиги яъни кенг феъллилик, 
хавотир йўқлиги, киришимлилик, мураккаб вазиятдан чиқишни билиш, 
ижтимоий фаоллик сингари фазилатлар шаклланиши мустақил шахсни 
шаклланишига методологик асос бўлади.
Ҳозирги кунда тинчликни барқарорлаштириш, экологик хавфнинг 
олдини олиш, давлатлараро ва этник низоларга чек қўйиш, оммавий қирғин 
қуролларини ишлаб чиқаришни йўқ қилиш, терроризм, геноцид ва 
гиёҳвандликнинг тарқалишига йўл қўймаслик кабилар умумбашарий 
муаммога айланиб бормоқда. Эндиликда техноген цивилизацияни ҳам 
гўзаллик қонунлари асосида ташкил этишга катта эҳтиёж сезилмоқда. 
Индивидуаллаштириш жараёнларида эса гўзаллик муаммоси жамиятда 
шахснинг ўз ҳуқуқларини тўлақонли англаши, ўз фикрини эркин баён этиши, 
тафаккури ва дунёқарашида турли „изм“лардан озод бўлган мустақил шахсни 
тарбиялаш билан белгиланади. Ана шулардан келиб чиққан холда мустақил 
шахс тушунчасига янгича ёндашиш заруриятга айланди. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish