1-Мавзу: Жамият ва инсон фалсафаси фанининг предмети ва фазифалари



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/40
Sana23.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#118327
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   40
Bog'liq
zhamiyat va inson falsafasi

 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Тарихни ким яратади? 
2. Ижтимоий инерция деганда нимани тушунасиз? 
3. Харизматик шахсга мисол келтира оласизми? 
4. Буюк шахслар тўғрисида И.А.Каримов қандай фикр билдирган? 
5. Доҳийлар тўғрисида нимани биласиз? 
 
 
 
1
Тарихдан сабоқ олиб, замон билан ҳамқадам бўлиб яшаш – бугунги ҳаётнинг ўткир талаби. “Халқ сўзи”. 
2012 йил, 15 май. 


106 
6-Мавзу. Шахс феномени 
1-маъруза 
1. Замонавий шахс назариясидаги асосий ғоялар. 
2. Индивид, индивидуаллик ва шахс. 
3. Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири. 
Таянч иборалар: 
Персонализм, 
индивид, 
индивидуаллик, 
назария, 
концепция, 
цивилизация, ижтимоий қиёфа, маънавий қиёфа, биологиялаштирувчи 
концепция, ижтимоийлашиш 
1. Замонавий шахс назариясидаги асосий ғоялар. Шахс муаммоси 
фалсафанинг асосий ва айни пайтда замонавий муаммоларидандир. 
Шахснинг ноёб ҳодиса сифатида ўрганиш яъни феномен сифатида тадқиқ 
этилиши диққатга сазовордир. Феномен (юн-phainomenon – юз берувчи деган 
маънони англатади) тушунчани биринчи маъноси шуки, кўзга кўриниб 
турувчи ҳолат, иккинчи маъноси, ноёб, кам учрайдиган ҳол, ёки буюк, ягона 
бўлган инсон. Фалсафа тарихида феномен – моҳият ёки ҳодисанинг ифодаси 
ёки намоён бўлиши сифатида талқин қилинади
1

XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида шахс муаммосини ўрганишга 
бўлган интилиш узлуксиз ошиб борди. Бундай изланишлар натижаси ўлароқ 
фалсафий йўналишлар ва оқимларда турли- туман фикрлар пайдо бўлди. Ана 
шу оқимлардан бири – персонализмдир. Персонализм лотин тилидан олинган 
“persona” яъни “шахс” деган маънони англатади.
Ҳозирги замон фалсафасига янгича персоналистик қарашларнинг 
кириб келиши билан инсон шахсига бўлган эскича прагматик муносабатларга 
дарз кетди. Жамиятнинг инсонга таъсири, аввало унинг шахс бўлиб 
шаклланиш жараёнида акс этади. 
Шахсни умумбашарий ривожланишнинг асосий мазмуни деб эълон 
қилувчи персонализм уни ўрганишга нисбатан анча мураккаб ёндашувларни 
таклиф қилади. Шахс ўз моҳиятини муқаррар тарзда ўзидан ташқарида 
кўради - бу экстериоризация, у теран ички меъёр ва мўлжаллардан 
1
Фалсафа. Қомусий луғат. Т.: Шарқ, 2004, 427-б 


107 
озиқланади - бу интериоризация. Ниҳоят, шахс ўз реал эмпирик 
мавжудлигининг тор чегараларидан ўтиб, олий қадриятлар: ҳақиқат, эзгулик 
ва гўзалликка интилади - бу трансценденциядир. 
Персонализм тарафдорлари оламнинг мавжудлигини олий яратувчи 
куч — худо ижодий фаолиятининг намоён бўлиши деб тушунтирадилар. 
Персонализм XIX асрнинг охирларида Россия ва АКШда шаклланди, 
кейинчалик XX асрнинг 30 — йилларида Франция ва бошқа мамлакатларда 
ёйила бошлади. Россияда персонализм ғояларини Н.А Бердяев, А.Шестов 
Америкада персонализм асосчилари Б.Боун, Ж.Гайс ва уларнинг издошлари 
У.Хайинг, Э.Брайтмен, Ж.Хаунсонлар
1
давом эттирдилар. Ҳозирги вақтда 
Персонализм сезиларли даражада ўз таъсирини йўқотган, унинг 
“муаммолари феноменология, экзистенциализм, фалсафий антропология 
томонидан ишлаб чиқилмоқда”
2

Европа олимларининг персонализм тўғрисидаги ғоялари диний 
таълимот 
(асосан 
христианликнинг 
католик 
йўналиши) 
билан 
қоришилганлиги яққол намоён бўлади. Уларнинг фикрича, шахс 
маданиятнинг энг олий чўққиси, олам эса ўша олий қадрият — шахснинг 
ижодий фаолияти туфайли ўзгариб туради, деган назарияга асосланади. Шу 
боисдан бу олимларнинг персонализм тўғрисидаги таълимотининг асосини 
шахснинг ирода эркинлиги ташкил қилади. Персонализм нуқтаи-назаридан 
ижтимоий тараққиёт муаммоларининг ҳал этилиши ҳамма вақт шахсга 
боғлиқ бўлади. Н.Бердяевнинг фикрича, бу ерда муаммо инсон шахсига 
жамият ва давлат томонидан белгиланган эркинлик ҳақида эмас, балки 
чексиз ҳуқуққа эга бўлган давлат ва жамиятнинг таъсиридан холи бўлган 
шахс эркинлигини қарор топтириш ҳақида фикр юритилмокда. 
Персонализм – шахс маданиятнинг энг олий чўққиси, олам эса ўша 
олий қадрият – шахснинг ижодий фаолияти туфайли ўзгариб туради, деган 
ғояларни илгари суриб келмоқда. Персонализмнинг марказий тушунчаси 
1
Мамашакиров С. Ижтимоий фалсафа. Уқув қўлланма. Тошкент. ЎзМУ нашриёти. 2008 , 102- бет. 
2
Фалсафа.Қомусий луғат. Тошкент: Шарқ, 2004, 327-бет. 


108 
шахс энг ноёб субъектив воқеа бўлиб, инсоният босиб ўтган тарихий 
тараққиётнинг мақсади ва мезонидир. Ҳозирги замон персонализми мураккаб 
ассимиляцияга учраган, яъни, ўзида экзистенциализм ва фалсафий 
антропологиянинг ғояларини мужассамлаштириб, фалсафанинг гуманистик 
анъаналарини давом эттирмоқда. Турли миллат, турли маслакка мансуб 
кишиларнинг дўсту биродарлигига асосланган муҳаббат тўғрисидаги фикр ва 
мулоҳазалар илгари сурилмоқда.
Персонализм ва экзистенциализм оқими вакиллари инсон шахсини 
комиллик ва ижодкорлик руҳини эркинликда деб билдилар. Эркинлик
уларнинг фикрича, шахсга айланишнинг асосий шартларидан биридир. 
Эркинлик, шахсият ва экзистенция инсонга ўз-ўзидан ато этилувчи неъмат 
эмас, балки мардона кураш орқасида қўлга киритилувчи қадриятдир
1
.
Жамият шахснинг шаклланиши жараёнига бевосита таъсир кўрсатади. 
Жамиятнинг шахсга таъсири: а) мегамуҳит; б) макромухит; в) микромуҳит 
даражасида амалга ошади.
2
Мегамуҳит инсоният дунёси, давр муҳитининг инсонга таъсири. 
Макромуҳит инсон ҳаёт кечираётган жамият, мамлакат, давлатнинг 
ижтимоий-сиёсий тузилмаси. 
Микромуҳит инсонни ўраб олган, унга бевосита таъсир кўрсатадиган 
дастлабки муҳит (оила, маҳалла, меҳнат жамоаси).
Шахснинг жамиятга таъсири ҳар бир тарихий даврдаги ижтимоий 
муҳитда турлича кечади. Унинг жамиятга бевосита таъсири микромуҳитда 
намоён бўлади. Макро ва мегамуҳитга таъсири у мансуб бўлган ижтимоий 
гуруҳ, миллатнинг аниқ бир тарихий даврдаги эгаллаган мавқеига мувофиқ 
келади. Шахснинг жамиятга таъсири, унинг ҳаётга муносабатдаги фаоллиги 
даражасига боғлиқ. Шахсларнинг муайян тарихий даврдаги фаолиятлари, 
жамиятда тутган ўринларига кўра: а) оддий; б) талантли; в) буюк; г) гений 
турларига бўлинади. Оддий шахснинг жамиятга таъсири асосан тор доирада 
1
Коплстон Ф. История философии. ХХ век. М.. “Наука”, 2002 с-16-17 
2
Крапивенский С.Э. Социальная философия – Москва, 1998, стр. 285-286. 


109 
– микромухитда бевосита сезилади. Буюк шахслар, тарихий зотлар, даҳолар 
ўз фаолияти билан жамиятга ижобий ёки салбий таъсир этиши, жамият 
хаётида чуқур из қолдириши мумкин.
Генийлик
1
шахс қобилияти ва фаолиятининг бетакрорлигида намоён 
бўлади. Гений ижоди ва фаолиятининг ўзига хослиги билан, инсоният 
жамияти тараққиёти учун алоҳида тарихий аҳамияти билан характерланади.
Ҳозирги давр инсоншунослик фанларини маълумотларига кўра шахс 
ўзига хос таркибий тузилишга эгадир. Шахс структурасининг муҳим 
элементлари: 
- онг; . 
- ўзликни англаш; 
- билиш жараёнлари; 
- ҳиссиёт; 
- мустахкам эътиқод; 
- ирода. 
Шахс структураси учун хос бўлган хусусиятлар қуйидагилар: 
- темперамент; 
- характер; 
- қадриятлар тизими;
- эътиқод, ишонч; 
- дунёқараш; 
- идеаллар
2

Шахс тушунчасининг мазмуни ғоят бой бўлиб, айрим олинган 
кишиларнинг ноёб, нодир ва бетакрор хусусиятлари, фазилатлари ва 
ижтимоий сифатларини ўзида акс эттиради. Шахс тушунчасида индивиднинг 
табиий-биологик хусусиятлари эмас, балки ижтимоий сифатлари ўз 
ифодасини топади. Чунки инсон моҳиятан ижтимоий мавжудотдир. Бироқ 
1
Гений лотинча genius сўзидан олинган ва даҳо маъносини ифодалайди. 
2
Мамашакиров С. Ижтимоий фалсафа. Услубий қўлланма. Тошкент. ЎзМУ нашриёти, 2008. 102 бет. 


110 
инсоннинг табиий-биологик хусусиятлари шахснинг шаклланишида муайян 
роль ўйнайди. 
Шахс ҳамиша конкрет тарихий ҳодиса бўлиб, жуда кўп омилларнинг 
ўзаро таъсири, бир-бирлари билан уйғунлашуви натижасида вужудга 
келади. Инсон конкрет тарихий шароит, ижтимоий макон, амалий фаолият ва 
таълим-тарбия жараёнида шахс сифатида шаклланади. 
Шахс ғоят мураккаб структурага эга бўлиб, турлича талқин этилади. 
Масалан, педагогикада бола шахсининг шаклланиши, психологияда шахс 
деганда инсон хулқ-атворидаги психик жараёнларни боғлаб турувчи асос 
тушунилади. Социологияда инсоннинг индивидуал хусусиятлари эмас, 
балки унинг бажарадиган ижтимоий функциялари тадқиқ этилади. 
Социологияда шахс турли ижтимоий ролларни бажарувчи сифатида талқин 
этилади. 
Шахс муаммоларининг шарқона таҳлил қилиниши кишининг 
маънавий-руҳий камолоти – комил инсон шахси тўғрисидаги назарияни 
келтириб чиқарди. Комил инсон ахлоқи ва унинг дунёвий илм-фанларни 
ўзлаштириши ҳақидаги қарашларни тасаввуф таълимотида, калом илмида, 
Ҳиндистонда буддизм, Йога таълимотларида, Хитойда Конфуций ижодида 
кўриш мумкин. Масалан, улуғ мутасаввуф Жалолиддин Румий инсонда 
битмас-туганмас ижодий руҳ мавжуд ва айни шу руҳ уни юксакликка 
кўтаради, деган ғояни илгари сурган. 
Ҳозирги замон шахс назариясини шакллантиришга муносиб ҳисса 
қўшган тадқиқотчилардан бири, АҚШлик файласуф, прагматизм оқими
вакили Уилям Джеймсдир. Унинг фалсафий қарашларининг марказида Чарлз 
Сендерс Пирснинг прагматик қарашлари ётади. У.Джеймснинг фикрича, 
шахс- инсон онглилигининг тавсифидир. Инсон онглилиги эса икки муҳим 
жиҳат яъни билинган ва билиниши зарур бўлган элементлардан ташкил 
топади. 


111 
Онглиликдаги билиб олинган унсур – “шахс”, билиниши зарур бўлган 
унсур – “мен”дир. Худди шунинг учун ҳам “шахс” ва “мен” ўртасидаги ўзаро 
алоқадорлик механизмини билиб олиш – инсоншуносликнинг энг муҳим 
муаммоларидан биридир. 
У.Джеймс инсон шахси деганда унинг бисотидаги барча ўзиники деб 
ҳисобланган нарсаларнинг умумий йиғиндисини тушунади. Чунончи шахс – 
инсоннинг нафақат жисмоний ва маънавий фазилатлари, балки унинг 
кўйлаги, уйи, хотини, болалари, обрў-эътибори ва меҳнати, хўжалиги, оти, 
яхтаси ва маблағларидан ташкил топади. Худди шунинг учун ҳам У.Джеймс 
шахс деган тушунчани кенг маънода таҳлил қилганида, уни уч хил 
муносабатлар тизмасидан ўтказиб ўрганиш зарур деб ҳисоблайди. Буларни 
қуйидагича белгилайди: 
биринчидан, шахсни вужудга келтирган элементлар; 
иккинчидан, шахс туфайли ҳосил бўлган ҳис-туйғулар (ўз-ўзига берган 
баҳоси); 
учинчидан, шахс туфайли вужудга келган ҳатти-ҳаракатлар (ўзи 
ҳақида, ўзини сақлаш ҳақида фикрлаш); 
У.Джеймснинг фикрича, шахс таркибини вужудга келтирган 
унсурларни уч туркумга бўлиш лозим. Жисмоний шахс, ижтимоий шахс ва 
маънавий шахс. Жисмоний шахс деганда инсон танаси, ўша танасига 
кийдирилган турли кийим-кечак, оилавий ҳолати тушунилиши керак.
Кишида мавжуд бўлган фазилатларни одам деган мавжудотнинг бошқа 
вакиллари томонидан тан олиниши – инсоннинг ижтимоий шахс даражасига 
кўтарилишининг муҳим жиҳати бўлиб, бу жараён бошқаларнинг кўз ўнгида 
содир бўлади. Шахснинг ижтимоий фазилатлари атроф-муҳитнинг унга 
кўрсатган таъсирига боғлиқ бўлади. Чунки атроф-муҳитнинг кўрсатган 
таъсири шахснинг шаклланиши ва камолотида муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Джеймснинг тушунтиришича, “маънавий шахс” тушунчаси инсон руҳи 
ва қалбининг покланиши, улғайиши ҳолатини аниқлаш мақсадида 


112 
ишлатилади. Маънавий шахс инсон онгининг айрим томонлари, хусусан 
маънавий қобилиятлари ва хусусиятларини ўзида мужассамлаштиради. Ушбу 
ижтимоий уюшма вақтнинг ҳар лаҳзасида фикр-мулоҳазаларимизни, яъни 
бизнинг мушоҳадаларимизнинг объекти, ҳис-ҳаяжонларимизнинг манбаи 
бўлиши мумкин. Худди шунинг учун ҳам инсон шахси унинг ўзида бўлган 
ҳис-туйғулар билан боғлиқ бўлади. 
Шахс таркибининг асосий компонентлари, унсурларини руҳий таҳлил 
қилган олим бу З.Фрейддир. Ҳозирги замон шахс назариясининг 
шаклланишида психоаналитик ва гуманистик концепцияларнинг таъсири 
сезиларли бўлди. Шахснинг психоаналитик концепциясига асосан, 
инсоннинг кундалик турмуш тарзида вужудга келган зиддиятлар муросага 
келиш йўли билан бартараф этилади. Бошқача айтганимизда, психоаналитик 
концепциянинг асосий мақсади – инсон турмуш тарзида вужудга келадиган 
турли можароларни камайтиришга қаратилганлиги бўлса, унинг насли 
орқали ўтган, ўзида азалдан мавжуд бўлган туғма қобилиятлардан, 
имкониятлардан тўлароқ фойдаланишга қаратилганлиги билан бошқа 
концепциялардан ажралиб туради. 
Фрейднинг издошларидан бўлган Э.Фроммнинг “Севги санъати” 
рисоласини ўзига хос ҳаётий дастур сифатида баҳолаш мумкин. Бинобарин, 
муҳаббат бобида бахтли ҳаёт кечиришни истайдиган ҳар бир инсон, аввало, 
ўзлигини теран англаши, муҳаббат масъулиятини жиддий ҳис қилиши, ҳар 
жиҳатдан баркамол шахс бўлиши керак, деган хулоса мазкур рисоланинг 
асосий мазмунини ташкил қилади.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish