1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


VIII боб. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ЙЎЛ ҲАРАКАТИ



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

 
VIII боб. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ЙЎЛ ҲАРАКАТИ 
ХАВФСИЗЛИГИ ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИ 
 
1-§. Ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизматининг ҳуқуқий мақоми ва фаолиятининг 
 ҳуқуқий асослари 
Ички ишлар органларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизматлари жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
соҳасида ўзига хос ўрин тутади. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизматининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашдаги 
ўрнини қуйидаги омиллар билан кўрсатиш мумкин: 
биринчидан,
йўл ҳаракати хавфсизлиги жамоат хавфсизлигининг 
асосий йўналишларидан бири, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари 
ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини 
таъминлаш тизимининг асосий таркибий тузилмаларидан бири 
ҳисобланади; 
иккинчидан,
ушбу бўлинмалар амалдаги қонун ҳужжатлари билан 
белгиланган ҳудуд ва йўналишларда йўл ҳаракати хавфсизлигини 
таъминлаш бўйича хизмат олиб бориш билан бир вақтда қонунда 
белгиланган ваколат доирасида жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш учун масъул ҳисобланади ҳамда бу борада 
ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари, шунингдек, давлат 
органлари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик қилади;
учинчидан,
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий, 
шунингдек, туман (шаҳар) ички ишлар органларининг белгиланган 
тартибда ишлаб чиқиладиган алоҳида бошқарув қарорларига 
мувофиқ жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга 
жалб этиладиган асосий куч ва воситаларга эга бўлган ички ишлар 
органларининг асосий таркибий тузилмаларидан бири ҳисобланади; 
тўртинчидан,
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг 
ҳуқуқий мақоми унинг давлат бошқарув тизимидаги ўрни, асосий 


256 
вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларни амалга ошириш 
бўйича фаолиятининг мазмун-моҳияти билан белгиланади. 
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳуқуқий 
мақомини ўрганиш учун, энг аввало, унинг тизими, асосий 
вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи ҳамда уларни 
амалга ошириш бўйича фаолиятини тартибга солувчи норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш лозим. 
Мазкур фаолиятининг ҳуқуқий асослари бўлиб хизмат қилувчи 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучига кўра: халқаро 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; миллий қонунлар; Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари; Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорлари, идоралараро ва Ўзбекистон Республикаси 
ИИВнинг идоравий қонуности ҳужжатларига ажратиш мумкин. 
Албатта халқаро ҳуқуқнинг кўпгина, хусусан, инсон ҳуқуқ ва 
эркинликларини таъминлашга оид бўлган нормалари барча давлат 
органлари каби Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 
фаолиятининг ҳам ҳуқуқий асослари бўлиб хизмат қилади. Давлат 
йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур соҳада фаолият олиб 
борувчи махсус давлат органи бўлгани учун БМТнинг «Йўл ҳаракати 
тўғрисида»ги (1968 йил 8 ноябрь) Вена конвенциясини (Ўзбекистон 
Республикаси учун 1995 йил 17 январдан кучга кирди) унинг 
фаолиятини тартибга солувчи асосий Халқаро ҳуқуқий ҳужжат, деб 
айтишимиз мумкин. 
Фаолиятнинг ҳуқуқий асослари бўлиб хизмат қилувчи миллий 
қонун ҳужжатлари жуда ҳам ранг-барангдир. Биринчи навбатда 
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон 
Республикасининг Конституцияси нормалари талаблари асосида 
амалга оширади. Мазкур тизимида терговга қадар текширув ва 
суриштирув фаолияти Ўзбекистон Республикасининг ЖПК, 
маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни юритиш Ўзбекистон 
Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, шунингдек, 
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекслар талаблари 
асосида олиб борилади. 


257 
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятининг ҳуқуқий 
асослари хусусида сўз борганда, энг аввало, Ўзбекистон 
Республикасининг «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги (2007 йил 
2 октябрь) ҳамда «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги (2013 йил 
10 апрель) қонунларига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. 
«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги қонунда йўл ташкилот-
ларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган нормасида ноқулай 
об-ҳаво шароитларида, табиий офатлар, ѐнғинлар юз берганда, 
автомобиль йўллари транспортларини ўтказиш қобилиятини 
йўқотганда ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда, шунингдек, таъмирлаш-
қурилиш ишлари олиб борилаѐтганда йўл ташкилотлари маҳаллий 
давлат ҳокимияти органларига бу ҳақда билдирган, автомобиль 
йўлларидан фойдаланувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали 
эълон қилиш билан хабардор қилиб тегишли белгилар ўрнатган ҳолда 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл 
ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари билан биргаликда 
транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш ѐки тақиқлаш ҳуқуқига эга 
эканлиги белгиланган. 
Бундан ташқари, шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда 
автомобиль йўлларида ҳаракатланишни чеклаш ѐки тақиқлаш ишлар 
олиб бориш учун олдиндан рухсатнома олмаган ҳолда жорий 
этилиши мумкин. Бироқ бунда автомобиль йўллари қайси юридик ва 
жисмоний шахслар ихтиѐрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний 
шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари бу ҳақда 
хабардор қилиниши шарт эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган. 
Айтиш жоизки, «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги 
қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши Ўзбекистонда йўл 
ҳаракати хавфсизлигини таъминлашни янги босқичга кўтарди.
Қонуннинг асосий мақсади йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги 
муносабатларни тартибга солиш орқали, фуқаролар ҳаѐти ва соғлиғи 
муҳофаза этилишини, уларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний 


258 
манфаатларини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулклари, атроф-
муҳит ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборатдир.
Умуман ушбу қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши, 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish