1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Паспорт
(фр. раssport)
– шахснинг қайси давлат фуқароси 
эканлигини қайд этувчи ҳужжат бўлиб, паспорт тизими қоидаларига 
риоя этишни назорат қилишда деярли барча ижтимоий-ҳуқуқий 
муносабатлар у билан боғлиқ ҳолда амалга оширади. Яъни паспортни 
ўз вақтида олиш, тегишли тартибда сақлаш ва асрашни таъминлашга 
қаратилади. 
Аҳолининг жорий ҳисоби фуқароларни қайд этиш жараѐнида 
амалга оширилади. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш 
бўлинмаларининг яшаш учун келган ва кетган фуқаролар сони 
ҳақидаги маълумотларидан статистика органлари вилоят ва умуман 
республика миқѐсида кейинчалик умумлаштириш ва таҳлил қилиш 
учун дастлабки материал сифатида фойдаланадилар. Аҳолини қайд 
этиш статистик ҳисоб билан бир вақтда фуқароларнинг шахсий 
ҳисобини 
юритишга 
ҳам 
имкон 
беради. 
Шахсий 
ҳисоб 
маълумотларидан муайян шахсларнинг яшаш жойини аниқлаш учун 
Манзил бўйича маълумотлар бериш ишида фойдаланилади. 
Паспорт тизими жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш ҳамда ниҳоятда муҳим ҳисобланади, жиноятчиликка қарши 
курашда катта роль ўйнайди. Суд ва терговдан яшириниб юрган 
жиноятчиларни топишда паспорт тизимининг реал имкониятлари катта. 
Паспорт тизими аҳоли кўчиб юришини назорат қилиш ва тартибга 
солишнинг энг муҳим воситасидир. У турли жойларда яшаш ва бошқа 
ҳудудларда яшаш учун кўчиш борасида махсус қоидалар ўрнатиш 
орқали аҳоли миграциясини тартибга солишга хизмат қилади. 
Паспорт 
тизими 
фуқароларнинг 
субъектив 
ҳуқуқ 
ва 
мажбуриятлари амалга оширилишини таъминлашда муҳим ўрин 
тутади. Фуқаролар ўз ҳаѐти давомида ҳам ўзаро ҳамда давлат 
органлари, жамоат ташкилотлари билан кўплаб хилма-хил 
муносабатларга киришадилар. Фуқаро ҳуқуқий муносабатлар 
субъекти сифатида уларда ўз номидан иштирок этади. Бунда қатъий 


247 
индивидуаллашган, яъни бир қатор биометрик ва биографик 
параметрларга эга бўлган томон сифатида намоѐн бўлади. Фуқаро ўз 
ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишини таъминлаш мақсадида 
бу белгилар (фамилия, исм, ота исми, туғилган вақти ва жойи 
кабилар) унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларда мустаҳкамланади. 
Шахсни тасдиқловчи асосий ҳужжат – унинг паспорти. Фуқарода 
паспортнинг мавжудлиги кўп ҳолларда унинг аниқ субъектив 
ҳуқуқларини тасдиқлайди. Масалан, паспортни сайловда иштирок 
этишда, ишга, ўқишга киришда, никоҳни қайд этишда, айрим 
фуқаровий-ҳуқуқий битимларни тузишда тақдим этиш зарур. 
Ниҳоят, паспорт тизими жамоат тартибини сақлаш ва 
мустаҳкамлашда, жамият хавфсизлигини таъминлашда катта роль 
ўйнайди. Паспорт бўлинмалари суд ва терговдан яшириниб юрган, ўз 
мажбуриятларини 
(масалан, 
алимент 
тўлаш 
мажбуриятини) 
бажаришдан ѐки суд ҳукми бўйича жазо ўташдан бўйин товлаѐтган 
шахсларни аниқлаш ҳамда бир қатор бошқа функцияларни амалга 
оширишда реал имкониятга эгадир. Паспорт тизими муайян 
жойларда яшаш тартибини белгилаб, давлат хавфсизлигини 
таъминлашга катта ҳисса қўшади. 
Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт 
тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида»ги (2011 йил 5 январь) фармони билан тасдиқланган 
«Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низом» 
орқали тартибга солинади. 
Ушбу Низом талабларига кўра Ўзбекистон Республикаси 
фуқаросининг биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш, 
алмаштириш, ундан фойдаланиш, рўйхатга олиш, рўйхатдан чиқариш 
тартибини, шунингдек, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун 
жавобгарликни белгилайди. 
Паспорт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида 
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги ҳамда эгасининг шахсини 
тасдиқловчи асосий ҳуқуқий ҳужжатдир. 


248 
Паспорт Ўзбекистон Республикаси мулкидир ва унинг эгаси 
Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир. 16 ѐшга тўлган, Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида яшовчи Ўзбекистон 
Республикаси фуқаролари паспортга эга бўлишлари шарт. Паспорт 
фуқароларга 10 йил муддатга берилади. Ҳали 16 ѐшга тўлмаган ва 
Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаѐтган шахсларга 
паспорт 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Паспортнинг 
амал қилиш муддати тугагач, 16 ѐшга тўлмаган шахс уни 
маълумотларни йиғиш пунктига топшириши шарт. 
Фуқаро паспорт олиш учун доимий рўйхатда турадиган ѐки 
консуллик рўйхатида турадиган жойидаги маълумотларни йиғиш 
пунктига паспортининг амал қилиш муддати тугагач, бир ойдан 
кечикмасдан, биринчи марта паспорт олаѐтган шахс эса 16 ѐшга 
тўлганидан кейин бир ойдан кечикмасдан мурожаат этади. 
Паспорт бланки қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади. 
Паспорт бланкларини ишлаб чиқариш «Давлат белгиси» Давлат 
ишлаб чиқариш бирлашмасида, биометрик паспортларни персонал-
лаштириш ва йўқ қилиш – Давлат персоналлаштириш марказида, 
паспортларни эгаларига топшириш – маълумотларни йиғиш 
пунктларида амалга оширилади. 
Паспортларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етказиб бериш 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
томонидан 
белгиланган тартибда (Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш 
агентлиги) Давлат фельдъегерлик хизмати (ДФХ) томонидан амалга 
оширилади. Паспортларни хориждаги маълумотларни йиғиш 
пунктларига ва консуллик муассасаларидан Ўзбекистон Респуб-
ликасига етказиб бериш белгиланган тартибда дипломатик почта 
воситаси орқали амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли 
ҳарбий хизматни ўташга чақирилган фуқароларнинг паспортлари 
мудофаа ишлари бўйича бўлимлар томонидан олиб қўйилади ва 
хизмат тугагунича сақланади. Муддатли ҳарбий хизмат тугагач, 


249 
мудофаа ишлари бўйича бўлимлар бир ой муддат ичида фуқароларга 
олиб қўйилган паспортларини қайтаришлари шарт. 
Контракт асосида ҳарбий хизматга кирган, олий ҳарбий-таълим 
муассасаларига ўқишга кирган фуқароларнинг паспортлари ҳарбий 
қисмларнинг ва олий ҳарбий-таълим муассасаларининг кадрлар 
бўлимлари томонидан олиб қўйилиб, штабларда сақланади. 
Ўзбекистон 
Республикасидан 
ташқарига 
чиқаѐтган 
ҳарбий 
хизматчиларнинг паспорти бўлмаса, шунингдек, уларга паспорт 
бериш зарурати билан боғлиқ бошқа ҳолларда паспортлар 
Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, Фавқулодда 
вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизматининг ѐзма 
илтимосномалари асосида ушбу низомда белгиланган тартибда 
маълумотларни йиғиш пунктлари томонидан берилади. 
Ҳарбий хизматчи хизмат тугаганидан кейин бир ой муддатдан 
кечикмай доимий рўйхатда турадиган жойидаги маълумотларни 
йиғиш пунктига паспортни расмийлаштириш учун мурожаат қилиши 
шарт. Ҳарбий хизматчиларнинг вазирликлар ва идораларнинг 
тегишли бўлинмаларида сақланаѐтган паспортлари амал қилиш 
муддати тугагандан кейин белгиланган тартибда йўқ қилиш учун 
маълумотларни йиғиш пунктига жўнатилади. 
Талабнома Давлат персоналлаштириш марказига юборилганидан 
кейин паспорт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўн иш куни 
мобайнида, хорижда ўн беш иш куни мобайнида берилади. Фуқаро 
паспортини йўқотиб қўйган тақдирда, йўқолгани ҳақида ариза 
берилган кундан сўнг, бир ой мобайнида белгиланган тартибда янги 
паспорт берилади. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish