241
2.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва
Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар ИИБлари Миграция ва
фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари таркибида:
Раҳбарият (бошқарма
бошлиғи ва унинг ўринбосарлари);
паспорт бўлими;
аҳолини паспортлаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот
тизими республика маркази (АПААТ РМ);
фуқароларнинг
чет
элга
чиқиш
ва
келишларини
ташкиллаштириш ҳамда қайд қилиш бўлими;
чет эл фуқароларини рўйхатга олиш ва назорат қилиш бўлими;
манзилли маълумотнома бериш хизмат бўлими;
девонхона (канцелярия).
3.
Туман ва шаҳар ИИО ФМБ, ИИБ миграция ва фуқароликни
расмийлаштириш бўлимлари (бўлинмалари) таркибида:
паспорт столи бошлиғи;
катта инспектор;
аҳолини паспортлаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот
тизими инспектори;
инспектор.
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари
фаолиятининг асосий йўналишларини
ушбу тизимга юклатилган
вазифалар кўламини таҳлил қилган ҳолда шартли равишда қуйидаги
асосий йўналишларига ажратиш мумкин:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва
фуқаролиги бўлмаган шахсларга шахсини тасдиқловчи, шунингдек,
мамлакатда бўлиш (яшаш) ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмий-
лаштириш, бериш, алмаштиришдан иборат ҳужжатлаштириш; уларнинг
Ўзбекистон Республикасининг муайян ҳудудида яшаши ѐки бўлиши
фактини аниқлашни назарда тутувчи прописка ҳамда паспорт тизими
қоидаларига амал қилинишини таъминлашга қаратилган йўналишларни
ўз ичига олувчи
паспорт тизимини таъминлаш фаолияти
;
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва мамлакатда доимий
яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга хорижга чиқиш ҳужжат-
242
ларини (рухсат ѐзуви стикерини)
расмийлаштириш, чет эл
фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни мамлакатга келиш,
кетиш ҳамда транзит ўтишни, шунингдек, чет элга чиқиш учун
ҳужжатларни расмийлаштириш қоидаларига риоя этилишини назорат
қилиш (Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 226-м., ЖК 223-м.)
билан боғлиқ
виза тизимини таъминлаш фаолияти
;
3. Шахсни (фуқаро, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган
шахсларни) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш,
чиқариш, уни йўқотиш, шунингдек, фуқароликка мансублигини
текшириш ишларини ташкил қилиш ҳамда
таъминлашдан иборат
фуқаролик
тўғрисидаги
қонун
ҳужжатларининг
ижросини
таъминлаш фаолияти
;
4. Республикада
паспорт
тизими
соҳасидаги
маъмурий
ҳуқуқбузарликларни (Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 223, 224,
225-моддалари) аниқлаш, қайд этиш ва ваколат доирасида маъмурий
ишлар юзасидан чора кўриш билан боғлиқ процессуал ҳаракатлардан
иборат
маъмурий-процессуал (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги
ишларни юритиш) фаолияти
;
5. Суд қарори билан юклатилган алимент ѐки бошқа турдаги
фуқаролик қарзларини тўлашдан бўйин товлаб юрган шахсларни,
фуқароларнинг мурожаатларига мувофиқ улар билан алоқаси узилиб
қолган яқин қариндошларини, суд қарори билан ота ѐки онасидан
олиб қўйилиши лозим бўлган болани, шунингдек,
белгиланган
тартибда пропискадан ўтишдан бўйин товлаб юрган шахсларни
аниқлаш ишларини ўз ичига олувчи
тезкор-қидирув фаолияти
;
6. Паспорт-виза тизими соҳасида содир этилиши мумкин бўлган
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тўхтатиш,
уларни юзага
келтираѐтган сабаб ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш,
ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахслар билан
профилактик
чора-тадбирларни
амалга
оширишдан
иборат
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти
;
7. Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахсларни
илгариги яшаш манзили бўйича прописка қилиш ҳамда уларга
243
паспорт расмийлаштиришда кўмаклашиш, аҳолининг
паспорт-виза
тизимига оид ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари ҳақидаги ҳуқуқий
билимларини юксалтиришга қаратилган учрашувларни ташкил этиш,
уларнинг паспорт-виза тизими соҳасидаги мурожаатлари бўйича
ҳуқуқий маслаҳатлар бериш билан боғлиқ чора-тадбирларни ўз ичига
олган аҳолига
ижтимоий-ҳуқуқий ѐрдам кўрсатиш фаолияти
назарда тутилади
.
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва
унинг жойлардаги бўлинмалари ўз фаолиятини Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Мамлакат Президенти
фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг
қарор ва фармойишлари, шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси
ИИВнинг буйруқ, кўрсатма ва фармойишлари асосида олиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: