250
(рўйхатдан чиқариш), алоҳида маълумотлар ѐки визалар учун
мўлжалланган бетлар ишлатилиб бўлинганида; паспорт бланкаси
яроқсиз ҳолга келганида; паспорт йўқотиб қўйилганида.
Паспорт
эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати,
туғилган санаси ўзгарганлиги ѐки ѐзувларда ноаниқликлар
мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан алмаштирилаѐтганида
фуқаро маълумотларни йиғиш пунктига ушбу ҳолатларни
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади. Агар фуқаро Ўзбекистон
Республикасидан ташқарига чиқаѐтганида паспортнинг амал қилиш
муддати бир йилдан камроқ вақтни ташкил этса, ушбу ҳужжат
алмаштирилиши мумкин. Алоҳида ҳолатларда – агар шахс
республика ҳудудидан ташқарига чиқаѐтган вақтда унинг ѐши 15 дан
ошган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти 16 ѐшга
тўлмаган шахсга берилиши мумкин.
Хорижга доимий яшаш учун белгиланган тартибда чиққан, аммо
Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасида консуллик рўй-
хатида турмаган ва Ўзбекистон Республикасида бўлган пайтида паспор-
тини йўқотиб қўйган фуқаролар сўнгги доимий рўйхатда турган жойла-
ридаги маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат этадилар. Агар ариза-
чининг турар жойи бўлса, ички ишлар органлари уни вақтинча рўйхат-
дан ўтказади ва манфаатдор вазирликлар ҳамда
идоралар билан бирга
унга паспорт расмийлаштиради. Агар аризачини вақтинча рўйхатдан
ўтказиш учун унинг турар жойи бўлмаса, ички ишлар органлари
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган
ҳолда унга истисно тариқасида паспорт расмийлаштиради. Агар фуқаро
келган мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муасса-
саси бўлмаса, у Ўзбекистон Республикасининг
мазкур мамлакат кон-
суллик округига кирадиган хориждаги консуллик муассасасига муро-
жаат этади. Фуқаро паспортини эҳтиѐт қилиб сақлаши шарт. Паспор-
тини йўқотиб қўйган фуқаро зудлик билан доимий рўйхатда турадиган
жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига хабар бериши лозим.
Ҳибсга олинган ѐки озодликдан маҳрум этишга ѐхуд қамоққа
ҳукм қилинган шахснинг паспорти суриштирув, тергов идоралари ѐки
251
суд томонидан олиб қўйилади. Агар шахс суднинг ҳукми билан
қамоқда қолдирилса, унинг паспорти Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига жўнатилади.
Шахс қамоқдан озод этилганида ѐки жазо муддатини ўтаб бўлгач,
унга
паспорти тергов, суд идоралари ѐки жазони ижро этиш
муассасаси маъмурияти томонидан қайтарилади.
Ҳибсга олинган ѐки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган
шахсларнинг тергов, суд идораларида ѐки жазони ижро этиш
муассасаси маъмуриятида сақланаѐтган ўтаган муддати паспортлари
ушбу низомда белгиланган тартибда йўқ қилиш учун маълумотларни
йиғиш пунктига жўнатилади.
Фуқаролар доимий ѐки вақтинча яшаш жойида рўйхатдан
ўтишлари шарт. Вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахснинг муайян яшаш
жойида бўлиш муддатида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида бошқа
жойга олти
ойдан ортиқ муддатга борадиган фуқаролар аввалги яшаш жойидан
рўйхатдан чиқишлари шарт, хизмат сафарига, таътилга, ўқишга ва
даволанишга борадиган фуқаролар бундан мустасно.
Фуқарони рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш ички ишлар
органлари томонидан амалга оширилади.
Ушбу ички ишлар
органлари кетиш ва келиш варақаларини ўз вақтида ҳудудий манзил-
маълумотнома бюросига юбориши шарт. Меҳмонхоналар, даволаш
муассасалари, санаторийлар ва дам олиш уйларининг масъул
ходимлари бу ерларга жойлашган, рўйхатдан ўтиши лозим бўлган
шахслар бўйича анкета-аризаларни ҳисобга
олиш учун бир сутка
ичида
ушбу
муассасалар
жойлашган
ҳудуддаги
манзил-
маълумотнома бюросига жўнатишлари шарт.
Ички ишлар органлари ҳар ойда камида бир марта ҳудудий
статистика идораларига фуқароларнинг рўйхатдан ўтиши ва
рўйхатдан чиқиши ҳақида маълумотнома жўнатади.
Do'stlaringiz bilan baham: