биринчидан,
жамиятда
транспортдан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ
жараѐнларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга хизмат
қилади,
иккинчидан,
ҳайдовчиларнинг ўз ҳуқуқларини, айниқса,
транспорт воситасидан фойдаланишда шахсий хавфсизлигини
таъминлашни тўлиқ амалга ошириш имконини беради.
262
Таҳлил қилинаѐтган қонунга нисбатан йўл ҳаракати хавфсизлигини
ташкил этишга оид – «йўл ҳаракатининг ташкил этилишини
йўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш ѐки бошқа мақсадлар
учун йўл ҳаракати хавфсизлиги даражасини пасайтириш ҳисобига
ўзгартиришга йўл қўйилмайди», «йўл ҳаракати хавфсизлиги
ҳолатининг асосий кўрсаткичларини шакллантириш, ҳисобини юритиш
ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси томонидан белгиланади», «йўл ҳаракати хавфсизлиги
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар
белгиланган тартибда жавобгар бўлади», деган қоидалар киритилди.
Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашни
бошқариш турли функция, шакл ва усуллар орқали амалга
оширилади. Йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқаришнинг ушбу
элементларини мазмун-моҳиятига кўра, ўзаро боғлиқ бўлган
қуйидаги йўналишларига ажратиш мумкин: а) ташкилий-тактик
таъминлаш; б) ҳуқуқий таъминлаш; в) моддий-техник таъминлаш; г)
кадрлар билан таъминлаш; д) ҳамкорликни таъминлаш.
Барча йўналишларда қонун ижросини таъминлаш бевосита йўл
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат бошқарувини
амалга оширувчи органлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимида
доимий равишда амалга оширилиши керак. Мазкур хизмат
фаолиятини самарали ташкил этиш, аввало «Йўл ҳаракати
хавфсизлиги тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳиятини раҳбарлар
чуқур ўрганишлари ҳамда қонун нормаларини барча ходимлар
томонидан амалиѐтда қўллаш учун уларда зарур билим ва
кўникмаларни шакллантиришга доир комплекс чора-тадбирларни
тизимли амалга оширишларини тақозо этади.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ўз фаолиятни тўлиқ
«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун асосида амалга
оширади. Хизмат тизимига кирувчи барча таркибий тузилмалар ва
уларнинг ходимлари мазкур қонун билан ички ишлар органлари
зиммасига юклатилган асосий вазифалар ва фаолият йўналишларини
263
қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доираси ҳамда асосий
принципларга риоя этган ҳолда қонун нормалари талаблари асосида
амалга оширишлари зарур.
Ўзбекистон Республикасининг «Экологик назорат тўғрисида»ги
(2013 йил 27 декабрь) қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги, хусусан, унинг Давлат йўл ҳаракати
хавфсизлиги
хизмати
–
автомототранспорт
воситаларининг
ишлатилишида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши юзасидан
экологик назоратни амалга оширувчи махсус ваколатли давлат орган
ҳисобланади. Мазкур соҳада экологик назоратни амалга оширишда у
махсус ваколатли орган сифатида қуйидаги ваколатларга эга:
экологик назорат соҳасида ягона давлат сиѐсатини амалга
оширишда иштирок этиш;
давлат экологик назоратини амалга ошириш;
давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларни, шу
жумладан атроф-муҳитнинг давлат мониторинги дастурини ишлаб
чиқишда иштирок этиш ҳамда уларнинг амалга оширилишини
таъминлаш;
белгиланган тартибда экологик назорат соҳасидаги норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш, шунингдек,
экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб
чиқиш ва тасдиқлаш;
экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот
воситалари билан давлат экологик назорати масалалари бўйича
ҳамкорлик қилиш;
идоравий, ишлаб чиқариш экологик хизматларини давлат
экологик назоратида иштирок этиш учун жалб қилиш;
идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назоратини
амалга оширишда услубий ѐрдам кўрсатиш ҳамда кўмаклашиш.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл
ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятининг муайян йўналишларида
белгиланган
вазифалар
ижросини
таъминлашда
Ўзбекистон
Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш
264
тўғрисида»ги (2000 йил 25 май), «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги
(2000 йил 26 май), «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги
(2000 йил
15 декабрь),
«Одам
савдосига
қарши
курашиш
тўғрисида»ги
(2008 йил
17 апрель),
«Аҳолининг
санитария-
эпидемиологик осойишталигини тўғрисида»ги (2015 йил 26 август),
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги (2017 йил 3 январь) ва
бошқа қонунлар ва қонун ҳужжатларига ҳам таянади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўйича фаолиятини, хусусан, унинг умумий, махсус,
якка тартибдаги ва виктимологик профилактикаси чора-тадбирларини
қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида Ўзбекистон
Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги
(2014 йил 14 май) қонуни талаблари асосида амалга оширади.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Давлат йўл
ҳаракати хавфсизлиги хизмати жисмоний ва юридик шахсларга
ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат
хизматлари кўрсатишга доир фаолияти, шунингдек, уларнинг
идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган
ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизимидан
фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Электрон
ҳукумат тўғрисида»ги (2015 йил 9 декабрь) қонуни талабларига
мувофиқ амалга оширилади.
Бундан ташқари, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
мазкур соҳада фаолият олиб борувчи махсус давлат органи сифатида
фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда Ўзбекистон
Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари
фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги (2014 йил 5 май), фуқаролик
жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилишда «Ижтимоий
шериклик тўғрисида»ги (2014 йил 25 сентябрь), ѐшлар билан
ишлашда «Ёшларга оид давлат сиѐсати тўғрисида»ги (2016 йил
14 сетябрь), мурожаатлар билан ишлашда «Жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги (2017 йил 11 сентябрь)
қонунлари талабларига тўлиқ риоя қилиши шарт.
265
Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий тартиб-таомиллар
тўғрисида»ги (2018 йил 8 январь) қонуни Давлат йўл ҳаракати
хавфсизлиги хизмати фаолиятига замонавий ташкилий-ҳуқуқий
шаклларни жорий қилишга, ички идоравий назорат механизмини
кучайтиришга, давлат бошқарув соҳасида расмиятчилик ва
суиистеъмолчиликка чек қўйишга, шунингдек, давлат хизматлари
кўрсатишнинг самарали тарзда амалга оширилишини таъминлаш
ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаат-
ларининг замонавий механизмларини жорий қилишга хизмат қилади.
Мустақиллик йилларида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги
хизмати фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси
Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир қатор норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Шунинг учун биз жамият ва
давлат бошқаруви, хусусан, ички ишлар органлари тизимини тубдан
ислоҳ қилиш, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятини
такомиллаштиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти,
Вазирлар Маҳкамаси томонидан кейинги йилларда қабул қилинган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини ѐритишга
ҳаракат қиламиз.
Чунончи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон
Республикасини
янада
ривожлантириш
бўйича
ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида»ги (2017 йил 7 февраль) ПФ-4947-сон
фармони ички ишлар органлари тизимида туб ислоҳотларни амалга
ошириш, шу жумладан, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
тизимини янада такомиллаштириш бўйича асосий талаблар ҳамда
йўналишларни белгилаб берди.
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти-
ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси,
хусусан, унинг иккинчи устувор йўналиши бўлган Жиноятчиликка
қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини
такомиллаштириш, хусусан, жамият ривожланишининг бугунги
талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
ва жиноятчиликка қарши курашни соҳасидаги мавжуд муаммо ва
266
камчиликларни бартараф этиш, тизим фаолияти самарадорлигини
янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши
курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги (2017 йил 14 март) қарори қабул қилинди.
Қарорда кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва
жиноятчиликка қарши курашиш тизимида мавжуд бўлган барча
камчилик ва муаммолар тўлиқ ички ишлар органлари, хусусан,
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига бевосита тааллуқлидир.
Мазкур Қарор билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчи-
ликка қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича
белгиланган барча устувор вазифалар ички ишлар органлари,
хусусан, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ҳам
тааллуқлидир.
Республикада
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
бўйича
тадбирларни ўтказишнинг янги тартиби сифатида мазкур Қарор
билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилак-
тикаси куни» этиб белгиланди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
куни ички ишлар органлари, хусусан, Давлат йўл ҳаракати
хавфсизлиги хизмати мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда
қуйидаги чора-тадбирлар ижросини таъминлайдилар:
а) ҳуқуқбузарликларга муросасизлик маданиятини шаклланти-
риш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш ва фуқароларнинг қонунга
итоаткорлик хулқ-атворини оммалаштиришга қаратилган, шу
жумладан хизматнинг тегишли таркибий тузилмаларида «очиқ
эшиклар куни»ни ташкил этиш орқали тизимли чора-тадбирларни
амалга ошириш;
б) қонунийлик аҳволи ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини атрофлича муҳокама
қилиш учун жойларда, биринчи навбатда криминоген вазият
номақбул бўлган ҳудудларда фуқароларнинг сайѐр қабулларини ва
масъул ходимларнинг, айниқса, раҳбарларнинг аҳоли билан
учрашувларини ташкил этиш;
267
в) аҳоли турмушининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини
ўрганиш, йўл-транспорт ҳаракатлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик
содир этишга кўмаклашувчи шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф
этиш;
д) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши
курашиш бўйича кўрилаѐтган чора-тадбирлар ҳақида йўл ҳаракати
хавфсизлиги хизмати таркибий тузилмалари раҳбарларининг
ҳисоботларини эшитиш;
е) махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришларда давлат
органлари ва ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик ишти-
рокида жойларда йўл-транспорт ҳодисаларининг аҳволи, ушбу соҳада
ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитлари,
уларни фош этиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш
бўйича ишларнинг натижаларини муҳокама қилиш;
ж) йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича оммавий ахборот
воситалари, шу жумладан Интернет тармоғида мақолалар, шарҳлар ва
бошқа материаллар чоп этилишини ташкил этишга алоҳида эътибор
қаратиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар
органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат
тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг
масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2017 йил
10 апрель) ПФ-5005-сон фармонида ички ишлар органлари тизимида
ислоҳотларни амалга ошириш бўйича белгиланган комплекс чора-
тадбирлар чуқур илмий ва танқидий таҳлилларга асосланган.
Айниқса, ички ишлар органларининг жамиятда барқарорлик, тинчлик
ва осойишталикни қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига
сўзсиз риоя этилишини таъминлашда, шунингдек, фуқароларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш,
жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини
таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси
бўйича республикада шаклланган яхлит ҳуқуқий тизимдаги ўрни,
268
тизимда амалга оширилган ислоҳотлар, соҳадаги жиддий камчилик ва
муаммолар ҳақидаги хулоса ва фикрлар, шунингдек, тизимни ислоҳ
қилишнинг энг муҳим йўналишлари бевосита Давлат йўл ҳаракати
хавфсизлиги хизматига ҳам тааллуқлидир.
Мазкур Фармон билан тасдиқланган ички ишлар органлари
тизимини тубдан ислоҳ қилиш комплекс чора-тадбирлар Дастурида
белгиланган: ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш,
вазифа ва функцияларини мақбуллаштириш бўйича институционал
ўзгаришлар; фаолиятни очиқ ва ошкора, шунингдек, фуқароларнинг
уларга ишончи ошишини таъминлайдиган тарзда ташкил этиш;
кадрларни тайѐрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйишнинг илғор
механизмларини жорий этиш, уларнинг малакаси, маънавий-ахлоқий
фазилатларини ошириш орқали кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;
фаолиятга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини
жорий этиш; тизимнинг моддий-техника базаси, ходимларни
ижтимоий ҳимоя қилиш ва уй-жой-маиший шароитларини янада
яхшилаш бўйича белгиланган йўналишлардаги чора-тадбирлар
тегишлича Давлат йўл ҳаракати хизматида ҳам амалга оширилмоқда.
Дастурга асосан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари фаолияти
қуйидаги йўналишларда такомиллаштирилмоқда:
ахборот технологияларини қўллаш самарадорлигини ошириш
ҳамда самарасиз хизматларни тугатиш мақсадида йўл ҳаракати
хавфсизлиги бўлинмалари штатлари сонини қайта кўриб чиқиш ва
мақбуллаштириш;
йўл-транспорт инфратузилмаси ҳолати ва йўл-транспорт
ҳодисалари, ҳуқуқбузарликлар, йўлларнинг бандлиги тўғрисидаги
маълумотлар таҳлили мониторингини кучайтириш, инфратузилмани
такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни ташкил
этишнинг шакл ва услубларини янада такомиллаштириш, илғор
хорижий тажрибани ўрганиш ва ушбу соҳага жорий этиш;
илмий-техника
воситалари
ва
ахборот
технологиялари
қўлланилишини кенгайтириш ҳисобига кўрсатилаѐтган давлат
269
хизматлари самарадорлиги, сифати ҳамда улардан фойдаланиш
имкониятларини ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларнинг жадал
ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор
чора-тадбирлар тўғрисида»ги (2017 йил 8 август) ва «Ўзбекистон
Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш
тўғрисида»ги (2017 йил 8 сентябрь) фармонлари талаблари ҳам ички
ишлар органлари, хусусан, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги
хизматларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари билан белгиланган маъмурий ҳудудларда йўл
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида олиб борадиган
фаолиятини тартибга солишда тегишлича ҳуқуқий асос бўлиб хизмат
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар
органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида»ги (2017 йил 12 апрель) қарори асосида
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар
ички ишлар бошқарма (бош бошқарма)ларининг йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармалари махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари
(бўлинмаларини) ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар Бош
бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги
махсус эксплуатация-монтаж бошқармаси тегишинча Қорақалпоғис-
тон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликларига ўтказилди.
Шунингдек, мазкур Қарор билан тасдиқланган «Ўзбекистон
Республикасининг Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги низом»да йўл
ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши
устидан назоратни ташкил этиш унинг асосий вазифаси сифатида
белгиланди. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш самарадор-
лигини комплекс ҳамда тизимли таҳлил қилиш, йўл-транспорт
ҳодисалари ва йўл ҳаракати қоидалари бузилиши профилактикаси,
шунингдек, уларга қарши курашишни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик-
ларни содир этишга дахлдор бўлганлар ҳамда уларнинг шахсини
270
аниқлаш эса Вазирликнинг мазкур соҳадаги функциялари
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл ҳаракати
хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги (2017 йил 11 июль) ПҚ-3127-сон қарори
Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
тизимини ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлаб берди. Мазкур
Қарорда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг асосий
йўналишлари белгиланди ва уларни амалга ошириш Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий
бўлинмаларининг энг муҳим вазифалари сифатида қайд этилди.
Бундан ташқари, ушбу Қарорда нафақат ички ишлар
органларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, балки йўл
ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган
аниқ чора-тадбирлар ҳам белгиланди. Жумладан, қарор билан
2017 йил 1 сентябрдан эътиборан автотранспорт воситалари учун
харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат
рўйхат рақамларини оширилган тўлов ставкалари бўйича, шу
жумладан кимошди савдосини ўтказиш йўли билан танлаш тартиби
жорий этилди.
Шунингдек,
Қарорда
2018 йил
1 январдан
эътиборан
автотранспорт воситасидан фойдаланиш ва (ѐки) уни тасарруф этиш
ҳуқуқи учун ишончномаларни, автотранспорт воситасининг ижара,
текин фойдаланиш, гаров, лизинг шартномаларини фуқаролар
томонидан ички ишлар органларининг тегишли йўл ҳаракати
хавфсизлиги бўлинмаларида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги талаб
нотариуслар томонидан уларнинг электрон шаклини жўнатиш
тартибини ўрнатган ҳолда бекор қилиниши белгилаб қўйилди.
Мазкур Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлигининг мамлакат йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини
такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги таклифлари маъқулланди:
1) Тошкент шаҳрида компьютерлаштирилган тизимни кенгай-
тириш, шунингдек, уни Нукус шаҳри ва вилоят марказларида жорий
271
қилиш орқали йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқаришнинг ягона
марказлаштирилган ахборот-компьютер тизимини яратиш;
2) ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйиш,
автомобиль ҳаракати устидан самарали назоратни таъминлаш
мақсадида йўл-патруль хизмати стационар постларини мақбуллаш-
тириш, уларни белгиланган намунавий схема бўйича босқичма-
босқич реконструкция ва модернизация қилиш, моддий-техник
жиҳозлаш;
3) 2018 йил 1 январдан эътиборан йўл ҳаракати хавфсизлиги
бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт
воситаларини, юк, йўловчи ва махсус транспорт воситалари бундан
мустасно, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функцияла-
рини юридик шахслар – тадбиркорлик субъектларига босқичма-
босқич улар кўрсатадиган хизматлар учун қатъий нархлар ҳамда ички
ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорликка оид талабларни ўрнатган
ҳолда ўтказиш;
4) йўл-патруль хизмати махсус асбоб-ускуналари ва автомобиль
техникасини узлуксиз янгилаб бориш учун ҳар йили 55 та
белгиланган тартибда жиҳозланган автотранспорт воситалари, 600 та
жезл, 500 та радиостанция ва бошқа воситаларни харид қилиш.
Мазкур Қарорда республиканинг йирик шаҳарларида йўл
ҳаракати хавфсизлиги тизимини янада такомиллаштириш мақсадида
Тошкент шаҳрида, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида тажриба
тариқасида йўл-патруль хизматининг мотоциклдаги гуруҳларни
тузиш ва уларга йўллар ва кўчаларнинг ҳаракатланиши қийин бўлган
қатнов қисмларида, одамлар гавжум жойларда, шунингдек, хорижий
ва бошқа делегацияларни кузатишда йўл ҳаракати хавфсизлигини
таъминлаш бўйича вазифаларни юклатиш белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар
органлари ходимларини тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини
ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги (2017 йил 16 август) ПҚ-3216-сон ва «Ички ишлар
органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил
272
этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги (2017 йил 29 ноябрь) ПҚ-3413-сон қарорлари ҳам
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятини кадрлар
билан таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Қайд этиш жоизки, мамлакатда Ҳаракатлар стратегиясига
мувофиқ йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида ислоҳотларни фаол
тарзда амалга ошириш борасида қабул қилинган Вазирлар
Маҳкамасининг «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда
автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги
гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги (2017 йил 2 март),
«Муомалага чиқарилаѐтган
ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги
умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги (2017 йил
25 апрель), «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва
қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги
(2017 йил 25 апрель), «Ички ишлар органлари тизимида давлат
хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-
таомилларини
соддалаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида»ги
(2017 йил 19 июнь), «Автомототранспорт воситаларини давлат
рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами
белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги
(2017 йил 31 август), «Йўл-патруль хизмати стационар постларини
босқичма-босқич қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш
тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги (2017 йил 23 октябрь)
қарорлари ҳам хизмат фаолиятини тартибга солувчи муҳим
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятининг ҳуқуқий
асослари сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-
сининг «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2014 йил
29 июль), «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги
(2015 йил 24 декабрь), «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий
273
ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ
намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги (2016 йил 2 март)
қарорлари алоҳида аҳамиятга эгадир.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятини тартибга
солувчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
идоравий ҳуқуқий ҳужжатлари ички ишлар органлари, хусусан, унинг
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятига оид
қонун ҳужжатларининг ижроси доирасида қабул қилинади ҳамда
уларда тизим зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни,
ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш усуллари, шакллари,
механизмлари кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |