1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


IV боб. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТАШКИЛИЙ



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

 
IV боб. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТАШКИЛИЙ 
БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ВА 
ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ФАОЛИЯТИ 
 
1-§. Ички ишлар органлари ташкилий бўлинмаларининг тизими, 
ташкилий тузилиши ва ҳуқуқий мақоми 
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш фаолияти яккабошчилик айни пайтда 
коллегиаллик элементлари уйғунлаштирилган ҳолда бошқариладиган 
мураккаб жараѐн ҳисобланади. Ушбу соҳада бошқарувни, яъни 
танқидий таҳлил, режалаштириш, бошқарув қарорини тайѐрлаш ва 
ижросини ташкил этиш ҳамда назоратни оқилона қўллаш, 
шунингдек, ҳамкорликни мувофиқлаштириш энг муҳим ва мураккаб 
узлуксиз фаолиятдир. 
Мамлакатда ва унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини 
бошқариш бўйича ички ишлар органларининг умумий функциясини 
амалга оширувчи ҳар бир таркибий тузилма зиммасига қонун 
ҳужжатларида белгиланган ваколат доирасида қатор вазифалар 
юклатилган.
Мазкур вазифаларни самарали бажариш биринчи навбатда бу 
соҳада умумий раҳбарликни, жамоат тартиби ва хавфсизлигини 
таъминлаш учун жалб этилган куч ва воситалар фаолиятини 
мувофиқлаштиришни амалга оширувчи ички ишлар органларининг 
ташкилий бўлинмалари, шунингдек, унинг таркибидаги навбатчилик 
хизматларининг бошқарув фаолиятига боғлиқ бўлади. 
Ички ишлар органларининг ташкилий бўлинмалари ўз ваколати 
доирасида республикада криминоген вазиятни тизимли талқин ва 
прогноз 
қилиш 
ҳамда 
режалаштириш, 
улар 
фаолияти 
самарадорлигини танқидий таҳлил қилиш ва баҳолаш, комплекс 
текшириш, ички ишлар органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиѐтида 


101 
ягона ҳуқуқий сиѐсат ва назоратни ташкил этиш, қонун 
ҳужжатларининг бир хилда ва тўлиқ бажарилиши устидан ўз вақтида 
назоратни амалга ошириш, оқилона иш юритиш ва ҳужжатлар 
айланиши ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан 
ишлаш тизимини йўлга қўйиш ҳолати билан белгиланади. 
Ички ишлар органлари ташкилий бўлинмалари тизими 
қуйидагилардан иборат: 
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий 
департаменти; 
2. Вазирликнинг соҳавий хизматлари ва таълим муассасаларидаги 
ташкилий бошқармалари (бўлимлар, бўлинмалар); 
3. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, 
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, 
вилоятлар ички ишлар бошқармалари ташкилий бошқармалари; 
4. туман, шаҳар ва тармоқ ички ишлар органлари фаолиятини 
мувофиқлаштириш бошқармалари, ички ишлар бошқармалари 
(бўлимлари) ташкилий бўлимлари (бўлинмалари); 
Қуйидагилар Департаментнинг таркибий тузилмалари бўлиб 
ҳисобланади: 
Ташкилий-назорат 
бошқармаси 
(ҳудудий 
назорат 
ва 
инспекторлик бўлими, тезкор-хизмат фаолиятини ташкил этиш ва 
режалаштириш бўлими, идоравий назорат бўлими); 
Навбатчилик хизматларини ташкил этиш бошқармаси (услубий-
мувофиқлаштириш бўлими, марказий навбатчилик қисми); 
Ахборот-таҳлил бошқармаси (йиғма-таҳлил бўлими, тезкор 
вазиятни комплекс таҳлил ва прогнозлаштириш бўлими, соҳавий 
хизматлар фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими); 
Юридик таъминлаш бошқармаси (ҳуқуқий экспертиза бўлими, 
ҳуқуқий таҳлил ва мувофиқлаштириш бўлими, шартномавий-ҳуқуқий 
бўлим, ҳуқуқий тарғибот ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
бўлими, давлат хизматларини мувофиқлаштириш бўлинмаси); 
Котибият (иш юритиш бўлинмаси, тартибот бўлинмаси, ҳуқуқий 
ҳужжатларни ҳисобга олиш ва туркумлаш гуруҳи); 


102 
Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси (мурожаатларни 
тизимлаштириш ва назорат қилиш бўлими, мурожаатларга техник 
ишлов бериш гуруҳи, мурожаатларни қабул қилиш гуруҳи (Call 
centre); 
кадрлар гуруҳи; 
референтлар гуруҳи; 
канцелярия. 
Ташкилий департамент Ўзбекистон Республикасининг Давлат 
герби тасвири туширилган ва ўзининг тўлиқ номи ѐзилган муҳри ва 
бланкаси ҳамда бошқа шакллардаги муҳр ва штампларга эга бўлади, 
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан 
таъсис 
этиладиган 
Департамент 
фаолиятининг 
ўзига 
хос 
хусусиятлари акс этган рамзига эга бўлиши мумкин. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Ички 
ишлар 
органлари 
тўғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
«Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан 
ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва 
қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда 
уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
(2017 йил 10 апрель) ПФ-5005-сон фармони ва «Ички ишлар 
органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг 
самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 
(2018 йил 23 август) ПҚ-3919-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида бошқарув, 
назорат, таҳлил, юридик таъминлаш, иш юритиш ҳамда мурожаатлар 
билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, 
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий 
департаменти тўғрисидаги низом», «Қорақалпоғистон Республикаси 
Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 
ва вилоятлар ички ишлар бошқарма (бош бошқарма)лари ташкилий 
бошқармалари тўғрисидаги намунавий низом»; «Туман (шаҳар, 
тармоқ) ички ишлар органлари ташкилий бўлим (бўлинма)лари 
тўғрисидаги намунавий низом»; «Мурожаатларни қабул қилиш 


103 
гуруҳи (Call center) тўғрисидаги намунавий низом» ишлаб чиқилган 
ва тасдиқланган. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий 
департаментининг мақоми, асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқлари 
ва жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томо-
нидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 
Ташкилий департаменти тўғрисидаги низом» билан белгиланган. 
Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департаменти амалдаги қонун 
ҳужжатлари ва унинг фаолияти тўғрисидаги низомга кўра 
белгиланган асосий вазифалардан келиб чиққан ҳолда жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидаги 
асосий вазифаларни бажаради: 
республикада криминоген вазиятни тизимли таҳлил ва прогноз 
қилиш, ундаги ўзгаришларга ўз вақтида муносабат билдириш, ички 
ишлар органлари фаолиятини жиноятчилик ҳолати ва унга қарши 
курашиш натижаларини ўрганиш асосида режалаштириш;
ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини танқидий 
таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларни комплекс текшириш ва назорат 
қилиш, амалий ва услубий ѐрдам кўрсатиш, шу жумладан иш 
натижадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш; 
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис ва 
Вазирлар Маҳкамасининг ички ишлар органлари фаолиятини ташкил 
этиш соҳасидаги қарорларини бир хилда ва тўлиқ бажарилиши 
устидан ўз вақтида, таъсирчан назоратни амалга ошириш;
ички ишлар органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиѐтида ягона 
ҳуқуқий сиѐсат ва назоратни ташкил этиш, ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва 
тавсиялар ишлаб чиқиш; 
ички ишлар органлари тизимида махфийлик тартиботига сўзсиз 
риоя қилинишини таъминлаш, оқилона иш юритиш ва ҳужжатлар 
айланиши ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан 
ишлаш тизимини йўлга қўйиш. 


104 
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент 
шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар 
ички ишлар бошқармалари Ташкилий бошқармаларининг фаолиятига 
доир намунавий низомга мувофиқ, улар жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидаги вазифаларни амалга 
оширадилар:
ҳудудда криминоген вазиятни тизимли таҳлил ва прогноз қилиш, 
ундаги ўзгаришларга ўз вақтида муносабат билдириш, ҳудудий ички 
ишлар органлари фаолиятини жиноятчилик ҳолати ҳамда унга қарши 
курашиш натижаларини ўрганиш асосида режалаштириш; 
ҳудудий ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини 
таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларни комплекс текшириш ва назорат 
қилиш, амалий ва услубий ѐрдам кўрсатиш, шу жумладан иш 
натижадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш; 
ҳудудий ички ишлар органларида Ўзбекистон Республикаси 
Президенти, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг ички ишлар 
органлари фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги қарорларини бир 
хилда ва тўлиқ бажарилиши устидан ўз вақтида таъсирчан назоратни 
амалга ошириш; 
ҳудудий ички ишлар органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиѐтида 
ягона ҳуқуқий сиѐсат ва назоратни ташкил этиш, ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва 
тавсиялар ишлаб чиқиш; 
ҳудудий ички ишлар органларида махфийлик тартиботига сўзсиз 
риоя қилинишини таъминлаш, самарали иш юритиш ва ҳужжатлар 
айланишини ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари 
билан ишлаш тизимини йўлга қўйиш. 
Туман (шаҳар, тармоқ) ички ишлар органлари ташкилий бўлим 
(бўлинма)ларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш бўйича асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари уларнинг фаолиятига доир намунавий низомда 
зиммасига юклатилган асосий вазифалардан келиб чиққан ҳолда 


105 
белгиланади. Мазкур намунавий низомга кўра туман (шаҳар, тармоқ) 
ички ишлар органлари ташкилий бўлим (бўлинма)лари жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қуйидаги 
вазифаларни амалга оширадилар: 
туман (шаҳар)да криминоген вазиятни тизимли таҳлил ва прогноз 
қилиш, ундаги ўзгаришларга ўз вақтида муносабат билдириш, туман 
(шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини жиноятчилик ҳолати ва 
унга қарши курашиш натижаларини ўрганиш асосида режалаштириш; 
туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини 
таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларни инспекторлик текшириш ва 
назорат қилиш, амалий ва услубий ѐрдам кўрсатиш, шу жумладан иш 
натижадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш; 
туман (шаҳар) ички ишлар органларида Ўзбекистон Республикаси 
Президенти, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг ички ишлар 
органлари фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги қарорларини, 
шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг қарор ва буйруқларини, бир 
хилда ва тўлиқ бажарилиши устидан таъсирчан назоратни ўз вақтида 
амалга ошириш;
туман (шаҳар) ички ишлар органларида махфийлик тартиботига 
сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, ҳуқуқий тарғибот, самарали иш 
юритиш ва ҳужжатлар айланишини ҳамда жисмоний ва юридик 
шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизимини йўлга қўйиш. 
Ички ишлар органларининг ташкилий бўлинмалари хизмат 
кўрсатиш ҳудудлари ва объектларида жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлашнинг аҳволи, бу соҳада содир этилган 
ҳуқуқбузарликларнинг динамикаси, тузилиши ва тарқалганлик 
даражаси, жалб этилган куч ва воситаларнинг жойлашуви ҳамда 
улардан фойдаланиш, ушбу йўналишдаги фаолиятнинг асосий 
натижалари акс эттирилган хариталар, диаграммалар, чизмалар ва 
таҳлилий маълумотнома тайѐрлашни ташкил этади, бу жараѐнни 
мувофиқлаштиради. 
Мазкур 
соҳада 
амалга 
ошириладиган 
фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича норматив, методик, 
таҳлилий ва бошқа ҳужжатларнинг маълумотнинг ахборот 
фондларини тузишни ташкил этади ҳамда мувофиқлаштиради. 


106 
Ички ишлар органлари ташкилий бўлинмалари соҳавий 
хизматлар ҳамда куч ва воситаларнинг жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлашдаги комплекс вазифаларни ҳал қилишга 
қаратилган 
фаолиятини 
мувофиқлаштирадилар. 
Улар 
билан 
ҳамкорликда ички ишлар органларининг ҳудудий ва Транспортда 
хавфсизликни таъминлаш бўлинмаларининг жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг режаларини 
ишлаб чиқадилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг соҳадаги 
қонунийлик ва ҳуқуқий тартибни мустаҳкамлаш, фавқулодда 
вазиятлар шароитида куч ва воситалардан фойдаланиш ѐхуд бошқа 
мақсадли ѐки комплекс тадбирларни ўтказишга қаратилган 
идоралараро тадбирларининг режаларини тузишда иштирок этадилар. 
Шунингдек, ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ҳамкорлик тажрибасини 
умумлаштириб, тегишли орган раҳбариятига ушбу ҳамкорликни 
яхшилаш борасида таклифлар берадилар, ушбу йўналишда фаолият 
олиб борувчи масъул соҳавий хизматлар қўмондонлик-штаб 
машқлари ҳамда машғулотларини гуруҳ бўлиб амалга ошириладиган 
тадбирларни ўтказишда, шахсий таркибнинг фавқулодда вазиятлар 
шароитида ҳаракат қилишга тайѐрлигини текшириш ишларида 
иштирок этадилар. 
Ташкилий бўлинмаларнинг асосий функцияларидан бири ички 
ишлар органлари соҳавий хизматларининг жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлашга оид амалдаги қонун ҳужжатлари ижроси 
устидан назоратни амалга оширишдан иборат. Улар режаларга асосан 
ва орган бошлиғининг топшириғига кўра жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминловчи соҳавий хизматлар фаолиятини комплекс, 
яъни назорат тартибида, мақсадли ва ѐппасига текширилишини ташкил 
қиладилар ҳамда амалга оширадилар. Раҳбариятга ушбу соҳавий 
хизматлар тизимида ижро интизомини мустаҳкамлаш, жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган куч ва 
воситалар фаолиятини ташкил қилиш ҳамда бошқарувнинг 
самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритадилар. 


107 
Ташкилий 
бўлинмаларнинг 
функцияларидан 
яна 
бири 
мамлакатда ва унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида, шунингдек, 
оммавий тадбирлар ўтказиш ва фавқулодда шароитларда жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш амалиѐтига оид 
илғор тажрибани аниқлаш ва жорий этишдир. Бу соҳадаги илғор 
тажрибага оид материалларни тўплаш, қайта ишлаш бўйича ҳисобга 
олиш ва тартибга жалб қилиш жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминловчи манфаатдор соҳавий хизматлари ишини 
мувофиқлаштириш, хорижий давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органлари фаолиятига оид материалларни танқидий таҳлил қилиш 
асосида амалга оширилади. Ташкилий бўлинмалар ички ишлар 
органлари, уларнинг соҳавий ва ҳудудий таркибий тузилмаларининг 
маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини 
таъминлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, мазкур 
йўналишда бошқарувнинг шакл ва усулларини такомиллаштириш, 
ижро интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлашга кўмаклашади. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish