2-§. Ички ишлар органлари навбатчилик қисмларининг ҳуқуқий
мақоми, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлашда тутган ўрни
Ички ишлар органлари, хусусан, шаҳар, туман ва тармоқ ички
ишлар органлари навбатчилик қисмлари маъмурий-ҳудудий
бирликларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
учун жалб этилган барча куч ҳамда воситалар фаолиятини ташкил
этиш ва мувофиқлаштириш бўйича узлуксиз бошқарувни амалга
оширувчи субъект ҳисобланади.
Ички ишлар органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан
бири одатий ва алоҳида шароитларда (оммавий тадбирлар
ўтказилаѐтганда, оммавий тартибсизликлар ва фавқулодда вазиятлар
юзага келган вақтларда) жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлашга жалб қилинган куч ва воситаларнинг рационал
бошқарувини ташкил этиш ҳисобланади. Жалб этилган куч ва
108
воситаларнинг кундалик хизматини узлуксиз ташкил этиш ҳамда
олиб бориш мақсадида керакли ахборотларни қабул қилиш, йиғиш,
умумлаштириш, етказиш ва улардан самарали фойдаланишни қонун
ҳужжатларида белгиланган ваколат доирасида ва тартибда
таъминлаш учун навбатчилик қисмлари масъул ҳисобланади.
Улар ташкилий бўлинмалари таркибидаги умумий функцияни
амалга оширувчи хизмат ҳисобланади. Ушбу хизмат фаолиятининг
асосий ўзига хос хусусияти шундаки, у ички ишлар органларининг
махсус, хусусан, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш бўйича функцияларни бажаришда бошқарув, таҳлил ва
ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи субъект сифатида иштирок этади.
Навбатчилик қисми
– хизмат кўрсатиш ҳудудидаги оператив-
тезкор, жумладан, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлашга
оид
вазиятнинг
ўзгаришига
доир
узлуксиз
маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, уларнинг
ҳал этилиши бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш, юзага келган
вазият ва ҳолат ҳақида маълумотларни мансабдор шахслар ѐки
идораларга узатиш, уларни хабардор қилиш, шунингдек, ҳудудда
юзага келган фавқулодда ҳодисалар бўйича зудлик билан чоралар
кўриш мақсадида ички ишлар органлари куч ва воситаларининг
оператив бошқарувини таъминловчи ташкилий-тезкор тузилма
ҳисобланади.
Ўтган йиллар давомида ички ишлар органлари тизимида амалга
оширилган
ислоҳотлар
жараѐнида
навбатчилик
қисмлари
фаолиятини, хусусан, уларнинг жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлашдаги иштирокини тартибга солувчи бир
қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида:
«Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли
давлат органларига, муассасаларига ѐки халқ вакилларига ариза,
таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Аризалар,
таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва
муддатларда кўриб чиқилиши шарт», – деб белгилангани
109
навбатчилик
қисмларида
фуқаролар
мурожаатларининг
конституциявий-ҳуқуқий тартибга солинганини англатади.
Конституция мазкур нормасининг ижросини таъминлаш
мақсадида
қабул
қилинган
Ўзбекистон
Республикасининг
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги
(2017 йил 11 сентябрь) қонуни ҳамда соҳага доир бошқа қонун
ҳужжатлари навбатчилик қисмларининг мурожаатлар билан ишлаш
фаолияти қанчалик мураккаб эканлиги ҳамда ўта юқори масъулият
талаб қилишини кўрсатади. Чунки, уларнинг кундалик фаолиятида
сутканинг ҳар қандай вақти вазиятларида улар таъсири остида
шахсларнинг турли хил мазмундаги, шу жумладан жамоат тартибини
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга тажовуз қилувчи маъмурий
ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар, фавқулоддаги ҳодисалар ҳақидаги
хабарларни қабул қилиши, шунингдек, уларни зудлик билан қонун
ҳужжатларида белгиланган ваколат доирасида ва тартибида тегишли
чора-тадбирларни амалга оширишлари керак.
Навбатчилик қисмлари маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар,
жумладан. жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигига тажовуз
қилувчи қилмишлар ҳақида хабарлар қабул қилган ҳолатларда
тегишлича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик
тўғрисида ва Жиноят-процессуал кодекслари нормалари, шунингдек,
уларнинг ижросига оид қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари-
нинг талаблари асосида белгиланган чора-тадбирларни амалга
ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органлари таркибий
тузилмалари, мансабдор шахслари ва ходимларига, тааллуқлилиги
бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат
органлари масъул тузилмаларига зудлик билан маълум қиладилар.
Фавқулодда ҳодисалар ҳақида маълумотлар олинганда эса ички
ишлар органи раҳбарига ва унинг топшириқларига асосан шахсий
таркибга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва
ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда
вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (1999 йил 20 август)
ҳамда «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги
110
(2008 йил 26 декабрь) ва бошқа қонунларнинг ижросига оид қонун
ҳужжатлари талаблари асосида тегишли давлат органлари, уларнинг
мансабдор шахслари ва масъул тузилмаларига зудлик билан хабар
берилади.
Ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари фаолиятига оид
қонун ҳужжатларига асосан улар тегишли маъмурий-ҳудудий
бирликларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга оширадилар:
кечаю-кундуз давомида ҳуқуқий тартибнинг барқарорлигини
таъминлаш учун хизматга жалб қилинган куч ва воситаларни
мақсадли ҳамда тизимли ва уюшган ҳолда узлуксиз бошқариш;
хизмат кўрсатиш ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш ҳақида маълумотларни ўрнатилган
тартибда дарҳол қабул қилиш, тўплаш, уларни ойдинлаштириш ва
ички ишлар органлари раҳбарларига ахборот бериш, тегишли
жойларга хабарнома юбориш, шунингдек, бу маълумотларни
белгиланган тартибда юқори ички ишлар ҳамда ҳокимият
органларига узатиш;
фавқулодда ҳодисалар содир бўлган вақтда (оғир жиноятлар,
оммавий тартибсизликлар, табиий офатлар, техноген ҳалокатлар ва
ҳоказо) ички ишлар органлари куч ва воситаларининг оператив
бошқарувини таъминлаш;
шахсий таркибнинг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш учун жанговар шайлиги ҳамда барча соҳавий
хизматларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;
ички ишлар органлари шахсий таркибининг хавфсизлиги, унинг
маъмурий биноси ва ҳудуди ҳамда унга туташ бўлган ҳудудларни
қўриқлаш ва мудофаасини ташкилий зарурий тадбирлар бўйича
техник кузатув назоратини олиб бориш;
ички ишлар органлари шахсий таркибини кундалик ва
фавқулодда ҳолатларда ўрнатилган тартибда табел қуроли, алоқа ва
махсус воситалар билан таъминлаш;
ички ишлар органларининг жанговар байроғини қўриқлаш;
111
навбатчилик қисми ҳисобида турувчи моддий жиҳозлар (хизмат
ҳужжатлари, алоқа, ташкилий, оператив, криминалистик техника ва
махсус воситалар, қурол-яроғ ва ҳоказо)ни сақлаш;
ички ишлар органларига олиб келинган (маъмурий тартибда,
маъмурий ѐки жиноий ҳуқуқбузарлиги учун) шахслар билан қонун
ҳужжатларида белгиланган тартиб ҳамда ўз ваколатлари доирасида
муҳокама ишларини ташкил қилиш;
ҳибсга олинган шахсларнинг сақланиши, қўриқланиши ва конвой
қилинишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ҳамда ўз
ваколатлари доирасида назорат қилиш.
Навбатчилик қисми ички ишлар органларининг асосий
вазифалари сифатида белгиланган фуқароларнинг ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик
шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун
устуворлиги,
шахс,
жамият
ва
давлат
хавфсизлигини,
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактикасини
таъминлаш мақсадида маъмурий ҳудудда жамоат тартибини сақлаш
ва хавфсизлигини таъминлаш учун жалб этилган барча куч ва
воситаларининг самарали фаолият кўрсатиши учун масъул
ҳисобланади.
Навбатчилик қисмларининг тизимига: Ўзбекистон Республикаси
ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва
Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар ИИБларининг, шаҳар, туман
ва тармоқ ички ишлар органлари, ИИВ таълим муассасалари ҳамда
жазони ижро этиш муассасаларидаги навбатчилик қисмлари киради.
Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари қонун
ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида ҳамда тартибда
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги
юқорида кўрсатилган вазифаларни:
республика ички ишлар органлари даражасида – Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлигининг навбатчилик қисми;
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар
ички ишлар органлари даражасида – Қорақалпоғистон Республикаси
112
ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар
ИИБларининг навбатчилик қисмлари;
темир йўл тармоғи ва объектлари ҳамда ҳаво транспорти
объектларига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органлари даражасида –
транспортда
хавфсизликни
таъминлаш
бўлинмаларининг
навбатчилик қисмлари;
шаҳар, туман ички ишлар органлари даражасида – шаҳар, туман
ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма-
лари, ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) навбатчилик қисмлари
томонидан оператив тарзда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ таълим муассасалари ҳамда
жазони ижро этиш муассасалари навбатчилик қисмлари бевосита
ушбу муассасалар ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифаларни амалга оширувчи
куч ва воситалар фаолияти бошқарувини олиб боради.
Ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари мамлакатда ва
унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифаларни амалга оширувчи
куч ва воситалар фаолиятини самарали бошқаришни ташкил этиш
учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жиҳозланган ҳамда
уларда мақсаддан келиб чиққан ҳолда зарур шароитлар яратилган:
оператив бошқарув зали;
«102» операторлари ва тезкор оператор;
қуроллар, ўқ-дорилар ва махсус воситаларни сақлаш, қурол
тозалаш хонаси;
ташкилий техника ва нусха кўпайтириш аппаратлари (телетайп,
факс ва ҳоказо), ҳимоя ва алоқа воситалари ҳамда оператив ва
криминалистик техникаларни сақлаш хонаси;
тергов-тезкор гуруҳи хонаси;
маъмурий тартибда ушланганларни сақлаш (аѐллар, эркаклар ва
вояга етмаганларни алоҳида сақлаш учун хона) хонаси;
ушланганларни муҳокама қилиш (ҳолатга аниқлик киритиш)
учун хона.
113
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари,
қонун ости ҳужжатларида акс этган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш
тизимидаги
ижтимоий
муносабатларни
мувофиқлаштирувчи
ижтимоий-ҳуқуқий принциплар ички ишлар органлари навбатчилик
қисмлари фаолиятига, хусусан, уларнинг жамоат тартибини сақлаш
ва хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган куч ва воситаларни
бошқариш бўйича фаолиятига нисбатан ҳам тааллуқлидир. Бундай
ижтимоий-ҳуқуқий принципларга: қонунийлик; инсон ҳуқуқ ва
эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳурмат қилиш; инсон ҳаѐти
ва соғлиғининг устуворлиги; фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва
ижтимоий бошқарувдаги эркин иштироки; инсонпарварлик;
ижтимоий адолат; тизимлилик; ишонтириш усулининг устуворлиги;
ошкоралик ва шаффофлик; ҳар қандай ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш чоралари устуворлиги; ошкора ва ноошкора усулларининг
уйғунлиги; жалб этиладиган кучлар ва воситалар томонидан ўткази-
ладиган операцияга раҳбарлик қилишда яккабошчилик ҳамда жамоат-
чилик фикрини доимий инобатга олиш кабиларни киритиш мумкин.
Мамлакатимизда
Ўзбекистон
Республикасининг
«Давлат
ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғриси-
да»ги (2014 йил 5 май), «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғри-
сида»ги (2014 йил 14 май), «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги (2014
йил 25 сентябрь), «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги (2015 йил
9 декабрь), «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги (2016 йил
16 сентябрь) ҳамда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисида»ги (2017 йил 11 сентябрь) қонунлари, шунингдек,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелда «Ички
ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш,
жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг
масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5005-сон
фармони ҳамда уларнинг унинг ижроси доирасида қабул қилинган
114
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларидан келиб чиққан ҳолда ички
ишлар органларининг навбатчилик қисмлари жамоат тартибини сақлаш
ва хавфсизлигини таъминлашни амалга оширишда:
Do'stlaringiz bilan baham: |