1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Талабномадан ташқари ушланган ва қамоққа олинганлар билан 
конвой тадбирларини амалга ошириш учун қуйидагилар асос бўлади: 
тегишли суднинг этап қилиш тўғрисидаги ажрими; 
алоҳида тергов ҳаракатларини (масалан, стационар суд-
психиатрия кўригидан ўтказиш) амалга ошириш учун суриштирув 
ишларини олиб борувчи ваколатли шахс томонидан қабул қилинган 
суд ажрими; 
суд томонидан чиқарилган суд ажримига асосан ВСҲда сақлаш 
ѐки қамоққа олиш йўли билан эҳтиѐт чораси ўзгартирилгани 
тўғрисидаги суд ажрим муддатларининг тугаганлиги, шунингдек
қамоқ жазоси белгилангани тўғрисидаги суд ажрими (тергов 
ҳибсхоналарига конвой қилинади); 
ВСҲ бошлиғининг кўрсатмаси (тиббий муассасаларга юбориш, 
умумий фойдаланишга мўлжалланган ҳаммомларга ва алмаштирув 
жойларига конвой қилиш учун). 
Ушланган ва қамоққа олинганларни самолѐт (вертолѐт)да конвой 
қилиш кучайтирилган тартибда амалга оширилади. Бунда:
 


221 
1) бир нафар конвой қилинувчига икки нафар конвой ходими; 
2) икки-тўрт нафар конвой қилинувчига тўрт-олти нафар конвой 
ходими; 
3) беш-олти нафар конвой қилинувчига беш-етти нафар конвой 
ходими; 
4) етти-саккиз нафар конвой қилинувчига тўққиз-ўн нафар 
конвой ходими; 
5) тўққиз-ўн нафар конвой қилинувчига ўн бир-ўн икки нафар 
конвой ходими ажратилади. 
Конвой бўлинмаси (наряди)га сардор этиб ўрта бошлиқлар 
таркибидан ходим тайинланади. 
Йўналишли кўп ўринли самолѐтларда конвой қилинаѐтган-
ларнинг сони ўн нафардан, кам ўринли самолѐтларда уч кишидан кўп 
бўлмаслиги керак. Барча конвой ходимлари қурол билан 
қуролланади. 
Ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи олдиндан, бир суткадан 
кам бўлмаган вақт оралиғида аэропортдаги ички ишлар органи 
бошлиғига конвойнинг учиш вақти, конвой қилинаѐтганлар сони, 
қайси турдаги автотранспорт воситасида конвой қилинадиганлар 
аэропортга олиб борилиши тўғрисида ѐзма маълумот беради. 
Аэропортдаги ички ишлар органи бошлиғи ўз навбатида 
аэропортда жамоат тартибини сақлаш, конвой қилинадиганларни 
вақтинча сақлаб туриш жойи атрофининг қўриқланишини таъминлаш 
ва конвой қилинадиганлар самолѐтга ўтказилганга қадар нохуш 
ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш, уларни самолѐтга 
ўтказишдан олдин тинтувдан ўтказиш ва уларга тегишли юкларни 
кўздан кечиришда амалий ѐрдам кўрсатишни ташкил этади. 
Самолѐт парвоз қилгач, аэропортдаги ички ишлар органи 
бошлиғи конвой қилинаѐтганлар тўғрисида қўниш жойидаги 
аэропорт ички ишлар органи бошлиғига маълум қилади. Қўниш 
жойидаги аэропорт ички ишлар органи бошлиғи ўз навбатида 
аэропорт 
ҳаво 
ҳаракатларини 
назорат 
қилувчи 
ходимдан 
(диспетчердан) самолѐтнинг келиб қўниш вақти ва тўхташ жойини 


222 
аниқлаб, ҳудудий ички ишлар органи бошлиғига ўрнатилган тартибда 
маълум қилади. Самолѐтнинг тўхташ жойида ва қабул қилиб олувчи 
конвой ходимлари томонидан конвой қилинаѐтганларни қабул қилиб 
олиб, аэропорт ҳудудидан автотранспорт чиқиб кетгунга қадар 
жамоат тартибини сақлаш, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш 
мақсадида зарурий куч ва воситаларни ажратиш чораларини кўради. 
Конвой қилинаѐтганлар самолѐтга (вертолѐтга) ўтқазилишидан 
олдин тинтув қилинади ва қўлидаги, юкхонадаги нарса-буюмлари 
диққат билан кўрикдан ўтказилади. Чекиш воситалари (тамаки, нос, 
сигарета ва гугурт) ва тақиқланган бошқа буюмлар олиниб, қўл 
юклари билан бирга самолѐт юкхонасига топширилади. Ҳар бир 
конвой қилинадиган шахсга алоҳида-алоҳида қўл кишанлари 
тақилади. 
Конвой қилинаѐтганлар самолѐтга (вертолѐтга) йўловчилардан 
олдин ўтқазилади, уларни тушириш эса йўловчилар тўлиқ тушиб 
бўлгандан кейин амалга оширилади. Бунда конвой ходимлари кириш 
эшиги олдида, аэродром майдонида қарама-қарши томонда ва 
самолѐт (вертолѐт) салонида жойлашадилар. Ушланган ва қамоққа 
олинганларни куннинг қоронғи пайтида самолѐтга ўтказиш ѐки 
тушириш тадбирлари амалга оширилаѐтган бўлса, уларнинг 
қўриқланишини кучайтириш ва нохуш ҳолатларнинг олдини олиш 
мақсадида конвой таркибига яна бир кинолог ходим хизмат ити билан 
бириктирилади. Конвой қилинаѐтганлар самолѐт (вертолѐт)да бир 
салон ичига жойлаштирилади ва конвой ходимлари конвой 
қилинаѐтганларнинг олд, орқа ва ѐн томонларидаги ўриндиқларга 
жойлашадилар. Вояга етмасдан ушланган ва қамоққа олинганлар 
катта ѐшдаги конвой қилинаѐтганлардан алоҳида (бошқа салонга) 
жойлаштириладилар. Агар бунга имконият бўлмаса, улар бошқа 
самолѐтда (вертолѐтда) конвой қилинади. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish