1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг жамоат



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

2-§. Патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий 
вазифа ва функциялари ҳамда куч ва воситалари 
Патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг асосий вазифа ва 
функциялари «Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф 
бўлинмаларининг устави»да аниқ белгиланган. Мазкур Уставда 
қуйидагилар патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг 
асосий 
вазифалари
сифатида келтирилган: 


138 

жавобгарлик ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат 
хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-
бузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар-
ни кўриш; 

жавобгарлик ҳудудларидаги криминоген вазиятни таҳлил қил-
ган ҳолда ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароит-
ларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда мавжуд куч ва восита-
лардан самарали фойдаланиш; 

экстремал вазиятларда, айниқса террорчилик ҳаракатлари ва 
бошқа оғир жиноятлар содир этилганда жамоат тартибини сақлаш 
бўйича доимий жанговар шайликни таъминлаш; 

ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий ва бошқа тадбирларни 
ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг юқори мобил-
лиги ва самарадорлигини ошириш, ҳуқуқ-тартиботнинг гуруҳлар 
томонидан бузилиши ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш; 

постлар ва патруллик йўналишларида ички ишлар органларининг 
бошқа бўлинмалари, давлат органлари ва ташкилотлари, ўзини ўзи 
бошқариш органлари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмалари, 
фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ҳамкорликни таъминлаш. 
Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ўз 
зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги 
функцияларни
амалга оширади: 
а) жавобгарлик ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш ва 
жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, 
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-
тадбирларини кўриш бўйича: 
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаат-
ларини, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини жиноий ҳамда бошқа тажовуз-
лардан ҳимоя қилиш; 
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш, 
шунингдек, уларни содир этган шахсларни ушлаш чораларини кўриш 
мақсадида кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, транспорт 
объектлари ва бошқа жамоат жойларида патрулликни амалга ошириш; 
патруллик йўналишларида (постларда) терговга қадар текширув 
(суриштирув), тергов органларидан, суддан яшириниб юрган, жиноий 
жазони ва маъмурий жазони ўташдан бўйин товлаётган, шунингдек, 
бедарак йўқолган шахсларни аниқлаш; 
ҳуқуқбузарлик содир этган ёки содир этганликда шубҳаланган 
шахсларни белгиланган тартибда ички ишлар органига ёки ички 


139 
ишлар органининг таянч пунктига (бундан буён матнда таянч пункти 
деб юритилади) олиб бориш; 
жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, 
шу жумладан, кўчалар ва бошқа жамоат жойларида вояга етмаганлар 
ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш; 
жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва бахтсиз ҳодисалардан 
жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳаёти ва 
соғлиғига хавф солаётган таҳдидларни бартараф этиш. 
б) жавобгарлик ҳудудларидаги криминоген вазиятни таҳлил қил-
ган ҳолда ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароит-
ларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда мавжуд куч ва 
воситалардан самарали фойдаланиш бўйича: 
кўчалар ва бошқа жамоат жойларидаги ҳодисалар ва ҳуқуқбузар-
ликлар тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил 
қилиш, шунингдек, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитлари-
ни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш; 
патруллик йўналишларида (постларда) содир этилган жиноятлар 
ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароит-
ларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар 
амалга ошириш; 
жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва ҳодиса содир бўлган жойга 
дарҳол етиб бориш, ғайриқонуний қилмишларга чек қўйиш, фуқаро-
ларнинг хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этиш, жиноят, маъму-
рий ҳуқуқбузарлик ва ҳодиса изларининг сақланишини таъминлаш; 
кўчалар ва бошқа жамоат жойларида жамоат тартибини сақлаш 
ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш 
мақсадида мавжуд куч ва воситаларни қайта тақсимлаш, улардан 
самарали фойдаланиш чораларини кўриш. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish