1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

 
Савол ва топшириқлар 
1.
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизли-
гини таъминлаш фаолиятини бошқариш фанининг мақсадини тушунтириб 
беринг. 
2.
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз-
лигини таъминлаш фаолиятини бошқариш фанининг функциясини айтиб 
беринг. 
3.
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз-
лигини таъминлаш фаолиятини бошқариш фанининг асосий вазифалари 
нимадан иборат? 
4.
«Жамоат тартиби» тушунчасига таъриф беринг. 
5.
«Жамоат хавфсизлиги» тушунчасининг таърифи қандай? 
6.
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз-
лигини таъминлаш фаолиятининг принципларини айтиб беринг. 


52 
 
II боб. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ 
САҚЛАШ ВА ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ФАОЛИЯТИНИ 
БОШҚАРИШНИНГ МОҲИЯТИ ВА МАЗМУНИ 
 
1-§. Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
тизимида ички ишлар органларининг ўрни 
Жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор топти-
риш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъмин-
лаш мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожланти-
риш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ҳуқуқий демократик давлат 
қуриш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан 
кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади
1

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «қонун устуворлигини таъмин-
лаш, шахс, оила, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофаза-
сини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини 
ошириш, фуқароларни қонунга бўйсуниш ва ҳурмат руҳида тарбия-
лаш – бу ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган чинакам 
демократик, ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуришнинг 
нафақат мақсади, балки унинг воситаси, энг муҳим шарти ҳисоб-
ланади»
2
.
Ўзбекистон Конституциясининг муқаддимасида ушбу асосий 
Қонун республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини 
ҳамда фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш 
мақсадида қабул қилинганлиги эътироф этилган. Чунки инсоннинг 
энг муҳим ҳуқуқларидан бири бу тинч ва осойишда ҳаётда яшаш 
ҳуқуқидир. 
Ҳар қандай демократик давлат ва жамиятнинг асосий вазифаси 
ҳам ана шундай ҳуқуқни таъминлашдир. Ушбу ҳуқуқни таъминлашни 
амалга ошириш давлат ва жамиятнинг демократик ривожланиш 
кафолати ҳисобланади. Давлатнинг асосий вазифаларидан бири 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги «Ички 
ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат 
тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини 
ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш 
чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони
2
Каримов И.А.
Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т.10. – Т., 
2002.– Б. 28.


53 
қўриқлаш функцияси
бўлиб, у қонунийлик ва ҳуқуқий тартибни, 
тинчлик ва осойишталикни сақлаш, ҳуқуқий манфаатларни, яъни 
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, 
жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузум-
ни ҳимоя қилишга, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини 
таъминлашга, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва 
профилактикасига йўналтирилган.
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш ишлари-
да иштирок этувчи куч ва воситаларни бошқариш – улар фаолияти-
нинг юксак самарадорлигига эришиш, улардан тўғри ва унумли фой-
даланиш, тўсатдан вужудга келадиган мураккаб вазиятларда бундай 
вазифаларни бажариш жараёнида уларнинг ўз вақтида тезкорлик 
билан ҳаракат қилишларини таъминлашни ташкил этишдир. Жамоат 
тартиби ва хавфсизлигини самарали таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ-
лари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик 
шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ишончли ҳимоя 
қилишни, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини амалда таъ-
минлашни, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва про-
филактикасини ички ишлар органлари қонун ҳужжатларида белги-
ланган ваколатлар асосида самарали амалга оширадиган фаолияти-
нинг асосий мақсадидир. 
Мамлакатда, унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш тизими ҳамда ички 
ишлар органларининг ушбу тизимдаги ўрни ҳамда улар фаолиятини 
бошқаришнинг долзарблиги қуйидагилар билан белгиланади:

– жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи 
давлат органлари, хусусан, ички ишлар органлари фаолиятида инсон 
ҳуқуқ ва эркинлари, қонун устуворлиги, очиқликни таъминлаш 
самарадорлигини ошириш;
– жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи 
давлат, хусусан, ички ишлар органлари тизимидаги амалга ошири-
лаётган ислоҳотларни давом эттириш ва янада чуқурлаштириш;
– жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи 
давлат, хусусан, ички ишлар органлари ҳамда таркибий тузилмалари 
ўртасидаги ҳамкорликни янада такомиллаштириш;
– жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи 
давлат, хусусан, ички ишлар органлари ҳамда асосий соҳавий 
хизматларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ижтимоий 
шериклигини янада такомиллаштириш;


54 
– жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи 
давлат, хусусан, ички ишлар органлари, айниқса, ушбу йўналишдаги 
соҳавий хизматлари фаолиятига замонавий илғор технологияларни
халқаро ва хорижий тажрибаларни жорий этиш заруратининг мавжуд-
лиги ва ҳ.к.
Мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг иқтисодий, ижтимоий, 
сиёсий, маънавий-маърифий, суд-ҳуқуқ ва бошқа соҳаларида амалга 
оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, глобаллашув ва жадаллашув 
жараёни билан боғлиқ ҳолда дунёда, яқин атрофимизда юз бераётган 
воқеа, ҳодиса ҳамда бошқа омиллар жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш, унинг принциплари, тузилиши, уни 
ташкил этишга бўлган талабларнинг ўзгаришини ва такомиллашиб 
боришини тақозо этмоқда.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish