1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Тизимнинг иккинчи бўғинини
Қорақалпоғистон Республикаси 
ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсиз-
лиги хизмати бошқармалари ҳамда уларга бўйсунувчи саф ва махсус 
бўлинмалари ташкил этади. Ушбу бўғиннинг аппаратлари ўзларига 
берилган ваколат доирасида ихтиёрларидаги хизматга умумий раҳбар-
ликни амалга оширадилар, ўз даражаларида йўл ҳаракати хавфсиз-
лигини таъминлаш билан боғлиқ тадбирларни уюштирадилар ва 
ўтказадилар. Улар йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўналишидаги 
бўлим (бўлинма)лардан ташкил топади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда 
йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятини бошқариш учун юқори-
да кўрсатилган бошқармалар таркибида қуйидаги таркибий тузил-
малар фаолият юритади: йўл-патруль хизмати (бригада, дивизион, 
алоҳида отряд); йўл ва кўчаларнинг ҳолатини, ҳаракатни ташкил 
этишнинг ва бошқаришнинг техник воситаларини назорат қилиш 
бўлими; йўлларда ҳаракатланишнинг назоратини амалга ошириш 
бўлими; йўлларда ҳаракатланиш доирасида маъмурий қонунчиликни 
қўллаш бўлими; қидирув бўлими; суриштирув ишлари бўйича 
бўлими; автомототранспорт воситаларининг техник ҳолатини назорат 
қилиш бўлими; автомототранспортда экология муаммоларини ҳал 
этиш бўлими; автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш, қайта 
рўйхатлаш ва рўйхатдан чиқариш, уларнинг ҳисобини олиб бориш ва 
ҳайдовчиларни тайёрлаш ишлари назорати бўлими; ихтисослашган 
қурилиш-монтаж бошқармаси (бўлими); туман ИИБлари автомото-
транспорт воситаларининг техник ҳолати улардан фойдаланиш қоида 
ва меъёрларига амал қилишни назорат этиш бўйича бўлими (бўлинма 
ва гуруҳ); жамоатчилик билан ишлаш бўлинмаси; моддий-таъминот 
бўлими; молия-иқтисод бўлими; ташкилий-таҳлилий бўлими; шахсий 
таркиб билан ишлаш жанговар ва хизмат тайёргарликни ташкил этиш 
бўлими; марказий-диспетчерлик хизмати ва котибият хизмати. 
Ҳудудий ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлигини 
таъминлаш хизмати соҳасида қуйидаги функцияларни бажаради: 

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ маълумот-
ларни қуйи бўғинлардан олиш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва 
баҳолаш, йўл-транспорт инфратузилмаси, йўл-транспорт ҳодисалари 
динамикаси, йўл ҳаракати қоидаларини бузилиши, йўлларнинг юк-
ланганлик даражасини ва транспорт воситаларининг техник ҳолатини 
эътиборга олган ҳолда, йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича 
чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш; 


247 

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодиса-
ларининг олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни ташкил этиш, 
уларнинг натижаларини умумлаштириш, таҳлил қилиш ва самара-
дорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш; 

ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракат қатнашчиларига 
ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини муҳофаза 
этиш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш; 

автомобиль йўллари, кўчалар, улардаги сунъий иншоотлар ва 
темир йўл кесишмаларининг ҳолатини, уларнинг ҳаракатни бошқариш 
воситалари билан жиҳозланишини ҳамда қурилиш ва таъмирлаш 
ишлари жараёнида ҳаракат хавфсизлиги талаблари бажарилишини 
назорат қилиш;

автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати устидан техник 
назоратни амалга ошириш, улардан фойдаланишда хавфсизликни ва 
қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини таъминлаш, автомото-
транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказилишини 
ташкил этиш;

вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан транспорт 
воситаларининг техник ҳолатини яхшилаш, ҳайдовчилар интизомини 
мустаҳкамлаш, ҳаракат хавфсизлиги хизматларининг иш самарадор-
лигини ошириш чора-тадбирларини ташкил этиш ва ижросини 
назорат қилиш; 

атроф-муҳитни автомототранспорт воситаларининг зарарли 
таъсиридан ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш, бу борадаги 
қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш; 

автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини давлат 
рўйхатига олиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш, 
уларга транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ва давлат рақам 
белгиларини бериш, йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳон қабул 
қилиш ва унинг натижалари бўйича транспорт воситасини бошқариш 
ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар бериш; 

транспорт-коммуникациялари тизимида содир этилган маъмурий 
ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, улар бўйича терговга қадар текширув 
ишларини олиб бориш, расмийлаштириш ва кўриб чиқиш;

йўл ҳаракати қоидаларини тарғибот қилиш, йўл-транспорт 
ҳодисаларининг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 
бўйича амалга оширилаётган тадбирларни оммавий ахборот восита-
ларида ёритиб бориш, шунингдек ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш 


248 
масалалари бўйича фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга 
қаратилган тадбирлар ўтказишни амалга оширадилар. 
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томони-
дан бажариладиган вазифа ва функцияларнинг хусусияти ушбу хизмат-
ларнинг ташкилий тузилишини белгилаб беради. Мазкур тузилиш 
ўзаро қуйи бўғинларнинг юқори бўғинларга бўйсунишига асосланган 
ва муайян алоқада бўлган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 
аппарат ва бўлинмаларининг тизими, шунингдек, алоҳида олинган 
аппаратлари ва бўлинманинг ички тузилиши, жумладан, унинг ходим-
лари лавозимларининг рўйхатидир. Ташкилий тузилишга вазифа ва 
функциялардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг миллий-
давлатчилик маъмурий-ҳудудий бўлиниши, муайян ҳудудда яшовчи 
аҳолининг сони ва ижтимоий-демографик таркиби, иқтисодиётнинг 
ривожланиши, жиноятчилик даражаси каби йўлларда ҳаракат хавфсиз-
лигини таъминлашнинг ҳолатини белгилаб берувчи омиллар таъсир 
этади.
Биринчи ва иккинчи бўғиндаги давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизмати аппаратлари асосий эътиборни жойлардаги бўйсунувчи 
хизматларнинг аппаратлари ва бўлинмаларига кундалик ташкилий-
методик раҳбарликни таъминлашга қаратиб, асосан, ташкилотчилик 
фаолиятини амалга оширадилар. Улар йўлларда ҳаракат хавфсизли-
гини таъминлаш ва жамоат тартибини амалда сақлаш функцияларини 
фақат оператив вазият мураккаблашган (фавқулодда ҳолатлар, табиий 
офатлар ва бошқа) ҳолларда бажарадилар. Бу аппаратлар ўзларининг 
оператив бўйсунишида бўлган йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 
бўлинмалари – йўл-патруль хизматининг саф бўлинмалари ҳамда бошқа 
хизмат ва бўлинмаларга раҳбарлик қилиб, асосан, бошқарув функция-
ларини бажарадилар. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish