1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

биринчидан,
тасар-
руфида йўллар бўлган юридик ва жисмоний шахсларга назарда 
тутилган сервис объектларини лойиҳалаш нормаларига, қурилиш режа-
ларига ва ушбу объектларни жойлаштиришнинг бош схемаларига 
мувофиқ бу йўлларда мазкур объектларни қуриш чора-тадбирларини 
кўриш, 
иккинчидан,
йўл ҳаракати қатнашчиларининг эҳтиёжларини 
қаноатлантириш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадига 
хизмат қиладиган сервис объектларининг ишини ташкил этиш, 
учинчи-
дан,
йўл ҳаракати қатнашчиларига бундай объектларнинг мавжуд-
лиги ҳамда энг яқин соғлиқни сақлаш ва алоқа муассасаларининг 
жойлашуви ҳақида, шунингдек, йўлларнинг тегишли участкаларидаги 
хавфсиз ҳаракатланиш шароитлари тўғрисида ахборот бериш бўйича 
чора-тадбирларни амалга ошириш мажбуриятларини юклайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қонуннинг мақсади ва унинг 
асосий принциплари талабларидан келиб чиққан ҳолда йўлларда 
ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш ҳақидаги нормага асосан, 
амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган (оммавий тадбирлар 
ўтказиш, табиий, техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазият-
лар вужудга келган ёки бошқа) ҳолларда ва тартибда хавфсизликни 
таъминлаш мақсадида йўлларда ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқ-
лашга йўл қўйилади. 
Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш ҳақидаги норма-
да йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи техник носозликлар 
мавжуд бўлганда транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланиши 
билан бир вақтда, техник носозликлар рўйхати ва бундай носозликлар 
мавжуд бўлганда улардан фойдаланишни тақиқлайдиган шартлар-
нинг Йўл ҳаракати қоидаларида, тақиқлаш эса Ўзбекистон Респуб-
ликаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги 
хизматининг бунга ваколатли мансабдор шахслари томонидан қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши аниқ кўрсатиб 
берилди. 
Фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ 
бўлган юридик шахсларга қуйидагилар: ўзига тегишли транспорт 
воситалари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг 


225 
ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишларининг сабабларини таҳлил 
қилиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни кўриши; 
соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини жалб этган ҳолда ҳайдов-
чиларнинг тиббий кўрикларини, ҳайдовчиларнинг йўл-транспорт ҳодиса-
ларида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича кўникма-
ларини такомиллаштиришга доир тадбирларни ташкил этиши ва 
ўтказиши; фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича қонун 
ҳужжатларида белгиланган мажбуриятнинг бажарилишини таъминла-
ши кераклиги уларга қўйиладиган асосий талаблар сифатида белгиланди. 
Бундан ташқари, қонуннинг ушбу нормасида автомобиль транс-
портида ёки ер усти шаҳар электр транспортида йўловчилар, багаж ва 
юк ташиш фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар йўл ҳаракати 
хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, ташишнинг 
ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, йўл ҳаракати хавфсиз-
лигини таъминлаш мақсадида ҳайдовчиларга нисбатан қўшимча 
талаблар қўйиши мумкинлиги, шунингдек транспорт воситаларининг 
сонига боғлиқ ҳолда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича хизматларни 
ташкил этиши ёки лавозимлар жорий этиши ҳамда йўл ҳаракати 
хавфсизлигини таъминлашга доир тадбирларни молиялаштириш иш 
берувчининг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган 
бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланди. 
Қонунда фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан 
боғлиқ бўлган юридик шахсларнинг ходимларини ўқитиш, мазкур 
ходимлар малакасини ошириш, уларга йўл-йўриқ кўрсатиш ва улар-
нинг билимларини текшириш тартиби, шунингдек, меҳнат шартнома-
си бўйича ишлаётган ҳайдовчилар ҳуқуқларининг аниқ белгилаб 
берилганлиги ва уларнинг ижроси 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish