тамойиллари
га мувофиқ амалга оширилади.
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари Ўзбекистон Республика-
сининг Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўзининг тўлиқ номи
ёзилган бланк ва муҳрга, шунингдек, фаолиятининг ўзига хос
хусусиятларини акс эттирадиган ва Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазири томонидан таъсис этиладиган ўз рамзига эга бўлиши
мумкин. Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ҳуқуқ-тартиботни
таъминлашнинг ҳақиқий зарурати бўлган шаҳарлар ва бошқа аҳоли
яшаш пунктларида ҳамда транспорт объектларида белгиланган тартиб-
да ташкил этилади ва жойлаштирилади. Улар Ўзбекистон Республи-
каси Ички ишлар вазири томонидан белгиланган шаҳар (туман)лар-
нинг кўчалари ва бошқа жамоат жойларида хизмат олиб боради.
Ушбу жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини
таъминлашни ташкиллаштириш ҳамда амалга ошириш туман (шаҳар)
ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), ички ишлар органлари
фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларининг ички ишлар бўлим-
лари, шунингдек Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш
бўлимлари бошлиқларига юклатилади.
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги Транспортда жамоат хавфсизлигини таъмин-
лаш бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими, Қорақалпоғистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар
бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Патруль-пост
хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаларининг саф бўлин-
малари ҳисобланиб, хизмат кўрсатиладиган туман (шаҳар) ИИБлари
бошлиқлари ва ўринбосарларининг оператив бўйсунувида бўлади.
Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Патруль-пост хизмати
саф бўлинмалари штатлар сонининг энг юқори чегараси Ўзбекистон
Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Уларнинг лавозим-
лари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан белги-
ланади. Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари Ўзбекистон Респуб-
ликаси Президенти қарорларига мувофиқ ташкил этилади ва тугати-
134
лади. Шартномавий-ҳуқуқий асосдаги патруль-пост хизмати бўлинма-
лари бундан мустасно.
Патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг ходимлари юқори
ахлоқий, маънавий хусусиятларга, зарур касбий ва жанговар тайёр-
гарликка эга бўлиши, интизомли, ҳушёр ва виждонли бўлиши, хизмат
вазифаларини бажариш вақтида қатъий, дадил ва жасурона ҳаракат
қилиши, хизмат билан боғлиқ барча қийинчиликларни мардонавор
енгиши, хизмат бурчини бажариш учун куч-қувватини аямаслиги керак.
Фуқаролар билан мулоқотда бўлганларида ички ишлар органлари
ходимлари эътиборли, хушмуомала, одобли бўлишлари лозим. Улар-
нинг ҳаракатлари доимо қонуний ва фуқароларга тушунарли бўлиши
талаб этилади.
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари нарядларининг ўзларига
топширилган вазифаларни муваффақиятли бажаришлари қуйидаги-
лар орқали таъминланади:
–
шахсий таркибни қасамёдга содиқ, юқори даражада ҳушёр,
зийрак, ўз хизмат бурчини адо этишга доимо тайёр ва фидойи, қонун-
бузарларга нисбатан муросасиз қилиб тарбиялаш;
–
жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш
борасида ички ишлар органлари ходимларининг касб маҳоратини
доимий равишда ошириб бориш;
–
шахсий таркибнинг ўз хизмат вазифаларини ва патруллик
йўналишидаги оператив вазиятни яхши билиши;
–
нарядларни оқилона тақсимлаш ва тезкор вазиятдан келиб
чиққан ҳолда ўз вақтида хизмат ўташ жойларининг ўзгартириб бори-
лишини таъминлаш;
–
жиноятлар ва жамоат тартибининг бузилиши тўғрисидаги хабар-
ларга, уларнинг олдини олиш бўйича моҳирона фаол ҳаракатлар билан
тезкор муносабат билдириш;
–
патруль-пост хизмати саф бўлинмалари нарядларини хизмат
жараёнида ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари,
йўл-патрул хизмати, жиноят-қидирув ва терроризмга қарши курашиш
ҳамда бошқа хизматлар ходимлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш идоралари, жамоатчилик вакиллари, фидоий ёшлар
патруль гуруҳлари ва маҳалла посбонлари билан яқин ҳамкорликда
бўлишларини таъминлаш;
–
патруль-пост хизмати саф бўлинмалари командирларининг ўз
бўйсунувидаги ходимларини яхши билиши, улар ҳақида доимо ғам-
хўрлик қилиши, шахсий таркибга нисбатан юқори даражада талабчан
135
бўлиши, ходимларнинг хизмат фаолияти устидан доимий назорат
ўрнатиши.
Патруль-пост хизматини ўташга ИИВ–ИИББ–ИИОФМБ-ИИБ,
Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, шаҳар,
туман ички ишлар органларининг бошқа хизмат ва бўлинмалари, ўқув
юртларининг курсант ва тингловчилари, шунингдек, миллий гвардия
ҳамда мудофаа органларининг ҳарбий хизматчилари жалб қилинган
ҳолларда уларга патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари
учун белгиланган вазифалар юклатилади. Уларнинг ҳуқуқлари, ҳуқуқий
ва ижтимоий ҳимояда бўлишлари кафолатланган ҳисобланади.
Хизматни ўташ учун патруль-пост хизмати саф бўлинмалари
таркибидан ички ишлар бўлимларига отряд ва гуруҳлар бирикти-
рилади, уларнинг командирлари бригада ва батальон командирларига
бевосита бўйсунади, бириктирилган ҳудудий ички ишлар бўлимлари
бошлиқларига эса тезкор жиҳатдан бўйсунадилар.
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари патруллик йўналишлари-
да содир этилган жиноятлар сони кескин ошиб бораётган жойларда
ёки тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган айрим турдаги жиноят-
ларнинг олдини олиш учун бригада, батальон ва отрядлар таркибида
вақтинчалик махсус гуруҳлар тузилиши мумкин. Уларнинг фаолияти
патруль-пост хизмати саф бўлинмаси командирларининг кундалик
назорати остида ва тезкор-қидирув бўлинмалари билан яқин ҳамкор-
ликда амалга оширилади. Бундай гуруҳларнинг таркибий сони патруль-
пост хизмати саф бўлинмасида мавжуд бўлган шахсий таркиб сони-
нинг 15 фоизидан ошмаслиги лозим.
Оммавий тадбирларни ўтказишда, табиий офатлар ва бошқа
фавқулодда вазиятлар юзага келганда жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш, жамиятга қарши қаратилган салбий ҳаракат-
ларни тўхтатиш, оммавий тартиббузарликларни бартараф этиш, ўта
хавфли ва қуролланган жиноятчиларни ушлаш, террорчилик-қўпорувчи-
лик ва фуқароларни гаровга олиш билан боғлиқ жиноий ҳаракатлар-
нинг олдини олиш тадбирларини ўтказишда патруль-пост хизмати саф
бўлинмалари ҳудудий ички ишлар, давлат хавфсизлик хизмати, фав-
қулодда вазиятлар вазирлиги, миллий гвардия ҳамда мудофаа орган-
ларининг жанговар ҳаракатланувчи махсус батальон (отряд)лари
билан ҳамкорликда алоҳида режалар асосида ҳаракат қилишлари мумкин.
Профилактика инспекторлари ички ишлар органлари таянч пункти-
га бириктирилган патруль-пост хизмати гуруҳларига маҳалла посбон-
лари, миллий гвардия ҳамда фидоий ёшлар патруль гуруҳлари билан
136
ҳамкорликда маъмурий ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва жиноят-
чиликка қарши курашда уларнинг хизмат йўналишларини тезкор
вазиятга қараб белгилаб беради, хизмат ўташларини ташкил этади ва
назорат қилади. Патруллик йўналишларида содир этилган жиноятлар
иссиқ излар билан очилганда патруль-пост хизмати саф бўлинмалари
ходимларини рағбатлантириш юзасидан тақдимномалар киритади.
Шаҳар ва туман ички ишлар органларининг бошлиқлари ўз
маъмурий ҳудудларига бириктирилган патруль-пост хизмати саф
бўлинмалари командирлари билан ҳамкорликда жамоат тартибини
сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашда бўлинма куч ва восита-
ларидан унумли фойдаланишни ташкиллаштиради.
Тошкент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти-
нинг самарадорлигини ошириш, сутканинг кечки ва тунги вақтида
жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва
жиноятчиликка қарши курашиш борасида уларнинг яқин ҳамкорли-
гини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузар-
ликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самара-
дорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
(2018 йил 19 июнь) қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга мувофиқ қуйидагилар назарда тутилди:
Do'stlaringiz bilan baham: |