1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари фаолиятини



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

 
4-§. Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари фаолиятини 
бошқариш 
 
Патруль-пост нарядларини бошқариш – ички ишлар органлари-
нинг бошлиқлари, саф бўлинмалари командирлари ва навбатчилик 
қисмлари тезкор навбатчиларининг патруль-пост хизмати куч ва 
воситаларидан ушбу нарядлар зиммасига юклатилган вазифаларни 
самарали амалга оширишни таъминлаш мақсадида ўз ваколатлари 
доирасида уларнинг фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш 
жараёнидир. 
Бошқарув – мавжуд куч ва воситаларни оқилона жойлаштириш, 
улардан самарали фойдаланиш, ўз вақтида вазиятга ижобий таъсир 
этувчи ҳаракат қилиш, бириктирилган маҳаллаларда, кўчаларда ва 
бошқа жамоат жойларида хизматни фаол ўташ, тезкор вазият ўзгар-
ганда, алоҳида ҳолларда ва фавқулодда ҳолатларда тўсатдан пайдо 


152 
бўладиган масалаларни ҳал этишга доимо тайёр бўлиб туриш асосида 
юқори самарага эга ҳаракатларни таъминлаши керак. 
Ички ишлар органлари бошлиғи, патруль-пост хизмати саф бўлин-
малари командири нарядларни шахсан ўзи ёки ўзига бўйсунувчи 
аппарат – навбатчилик қисми орқали бошқаради. У ҳар доим ўзига 
бўйсунувчи патруль-пост хизмати саф бўлинмалари нарядларининг 
қаердалигини, нима иш билан шуғулланаётганлигини, нимага муҳтож 
эканлигини билиши, улардан ўз хизмат вазифаларини пухта ва аниқ 
бажаришларини талаб қилиши лозим. Хизмат ўташ даврида наряд-
ларни тезкор бошқариш вазифаси ички ишлар органлари ва патруль-
пост хизмати саф бўлинмаси навбатчиларига юклатилади. Хизмат 
кучайтирилган ва экстремал тартибга ўтказилганда нарядларни 
бошқариш вазифаси махсус тузилган штабга юклатилиши мумкин. 
Ички ишлар органлари таянч пункти ҳудудида нарядларни бошқариш 
профилактика инспектори ва патруль-пост хизмати гуруҳи командири 
томонидан амалга оширилади, нарядларни жойлаштиришдаги ўзга-
ришлар ҳақида шаҳар ички ишлар бўлими ва патруль-пост хизмати 
саф бўлинмасининг навбатчилик қисмига ахборот бериб борилади. 
Нарядларни бошқаришнинг асосини ички ишлар органлари бошлиғи, 
патруль-пост хизмати саф бўлинмалари командирининг патруль-пост 
хизмати саф бўлинмалари нарядларининг фаолиятини ташкиллашти-
риш бўйича тезкор вазиятни ҳисобга олган ҳолда қабул қилган қарори 
ташкил қилади. 
Тезкор вазиятга баҳо беришда ички ишлар органлари бошлиғи, 
патруль-пост хизмати саф бўлинмалари командири жамоат тартибини 
сақлаш ва жиноятчиликнинг аҳволи (миқдори, даражаси, динамикаси, 
тузилиши), яъни таҳлилига, аҳоли сони ва таркибига, мавжуд бўлган 
куч ва воситалар сонига ҳамда ҳудуднинг алоҳида томонларига (кўча-
лар, тор кўчалар, истироҳат боғлари, хиёбонларнинг миқдори ва 
хусусиятларига, мавжуд бўлган ишлаб чиқариш ва саноат мажмуа-
лари, банк муассасалари, аэропортлар, темир йўл бекатлари, вокзал-
лар ва бошқа саноат объектлари, транспорт, савдо, умумий овқатла-
ниш корхоналари, ўқув муассасалари, ички ишлар органлари махсус 
муассасаларининг жойлашган жойлари ва улардаги иш тартибига, 
йилнинг фасллари ва куннинг турли вақтида аҳолининг ҳаракатла-
ниши, метереологик шароитлар ва бошқалар), шунингдек, тезкор вазият-
га салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларга эътибор беради. 
Тезкор вазиятни ўрганиш ва баҳо беришда таҳлилий ҳужжатлар, 
жиноятчиликнинг аҳволини кўрсатувчи оператив ва ишчи хариталар 


153 
(режалар, чизмалар), катта бошлиқларнинг махсус кўрсатмалари, 
қўшни ички ишлар органлари, патруль-пост хизмати саф бўлинма-
лари, ИИВ-ИИББ-ИИБ-ИИОФМБлар, Транспортда жамоат хавфсиз-
лигини таъминлаш бошқармаси ҳамда Вазирликнинг ўқув ва бошқа 
муассасалари, қоровул қўшинларидан келган маълумотлар; тергов 
ҳужжатлари; профилактика инспекторлари, тезкор хизматлар, йўл-
патруль хизмати, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда 
ички ишлар органларининг бошқа хизматларидан тушаётган хабар-
лар; патруль-пост хизмати саф бўлинмалари нарядлари, бошқа ҳуқуқ-
ни муҳофаза қилиш идораларининг ҳужжатлари; давлат ва жамоат 
ташкилотлари, маҳалла посбонлари, фуқароларнинг маълумотлари; 
шахсий кузатув натижалари ҳамда матбуот, радио, телевидение 
хабарлари маълумотлар манбаси ҳисобланади. 
Зарур ҳолларда қарор қабул қилишдан олдин ички ишлар орган-
лари бошлиғи ўз бўйсунувига берилган патруль-пост хизмати саф 
бўлинмалари командирлари, жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда 
терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси ходим-
лари, қўриқлаш хизмати, ёнғин хавфсизлиги хизмати ва профилактика 
инспекторлари иштирокида жойларда рекогносцировка (репитеция) 
ўтказади. 
Рекогносцировка ўтказиш пайтида қуйидагилар аниқланади: куч 
ва воситаларни тақсимлаш режаси, нарядларнинг турлари ва таркиби, 
патруллик йўналишлари, ҳудудни айланиш ва тўхташ жойлари, ҳар 
бир тўхташ жойида хизматни ўташ вақти, постлар ва патруллик 
йўналишларининг жойлашуви, уларнинг марказлари ва чегаралари, 
хизматни ўташ тартиби, нарядларнинг алоҳида вазифалари, захира 
кучларининг жойлашуви ва вазифалари. 
Оммавий тадбирлар ўтказилганда, фавқулодда ҳолатлар юзага 
келганда (табиий офатлар, эпидемиялар ва эпизоотиялар) патруль-
пост хизмати иш фаолиятини талаб даражасида ташкиллаштирили-
шини таъминлаш учун рекогносцировка ўтказилиши мажбурийдир. 
Шаҳар, туман, тармоқ ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг 
патруль-пост хизматини ташкиллаштириш бўйича қарорлари тезкор 
вазиятни ҳисобга олган ҳолда қуйидагича қабул қилинади ва расмий-
лаштирилади: 
а) бир йилга ёки мавсумий – жамоат тартибини сақлашда ички 
ишлар органларининг куч ва воситаларидан комплекс фойдаланиш 
режаси билан; 
б) жорий кунга куч ва воситаларни постлар ва патруллик йўна-
лишларига тақсимлаш билан; 


154 
в) аниқ вазифани бажариш учун – буйруқ, махсус режа ёки оғзаки 
кўрсатма билан. 
Шаҳар, туман, тармоқ ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг 
кундалик қарорлари тезкор вазиятнинг ҳар томонлама таҳлил қили-
ниши ва баҳоланиши асосида қабул қилинади ҳамда қуйидагилар 
ҳисобга олинади: 
а) хизмат кўрсатилаётган ҳудуднинг жуғрофий, ижтимоий-иқтисо-
дий хусусиятлари, аҳоли миграцияси ва бошқа демографик ўзгаришлар; 
б) кўчалар ва бошқа жамоат жойларидаги жамоат тартиби ҳамда 
жиноятчиликнинг аҳволи; 
в) ички ишлар органларининг куч ва воситалари, патруль-пост 
нарядларининг жамоат тартибини сақлаш, жиноятларни олдини олиш 
ва фош этиш бўйича иш натижалари. 
Патруль-пост хизматини ташкил этиш қарорида қуйидагилар 
кўзда тутилади: 

юзага келган вазиятдан келиб чиққан ҳолда шаҳар, туман, 
тармоқ ички ишлар бўлимининг умумий вазифаси; 

шахсий таркибни хизматга чиқаришнинг ва техник воситалар-
ни ажратишнинг мажбурий меъёрлари; 

патруль-пост нарядларининг тақсимланиши ва уларнинг вазифа-
лари; 
нарядлар томонидан хизматни ўташ тартиби ва хусусиятлари, 
уларнинг ўзаро профилактика инспекторлари, ички ишлар органлари-
нинг бошқа ходимлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш; 

тезкор вазият ўзгарганда куч ва воситалар билан ҳаракат қилиш 
имконияти; 

нарядлар билан радио алоқа қилиш, маълумотларни ва шартли 
белгиларни бериш муддатлари; 

хизматни ўташ устидан назорат қилиш тартиби; 

ташкилий ва моддий-техник таъминот бўйича чора-тадбирлар. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш режаси 
патруль-пост нарядлари бириктирилган ҳудуд (шаҳар, туман, транспорт 
ҳудуди) доирасида ишлаб чиқилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади; 
а) шаҳар, туман, транспорт ҳудудининг чизмаси; 
б) тезкор вазиятнинг ҳолати, шахсий таркибни хизматга чиқариш 
ва техник воситаларнинг мажбурий меъёрлари, постлар ва патруллик 
йўналишларининг, шу жумладан, тезкор вазият мураккаблашган ёки 
хизмат кучайтирилган тарзда ташкил этилганда ёпилиши лозим бўл-
ган қўшимча постлар ва патруллик йўналишларининг рўйхати; 


155 
в) нарядларнинг турлари, улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва 
алоқа қилиш тартиби; 
г) жазони ижро этиш муассасалари, ҳарбийлаштирилган ёнғин 
хавфсизлиги қисмлари, ички ишлар органларининг таълим муассаса-
лари, махсус маҳкамалари жойлашган ҳудудларда уларнинг шахсий 
таркибини патруллик қилишга жалб қилиш орқали жамоат тартибини 
сақлаш тартиби (дислокацияси). 
Нарядларни бошқаришда ички ишлар органлари бошлиғи, патруль-
пост хизмати саф бўлинмалари командирининг энг асосий вазифаси 
кўчалар ва жамоат жойларида содир этилаётган жиноятлар ва ҳуқуқ-
бузарликларни олдини олиш учун барча хизматларнинг ўзаро ҳамкор-
лигини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш ҳисобланади. 
Ўзаро ҳамкорлик – қўйилган вазифаларни бажаришда (мақсади, 
вақти ва жойига кўра) барча хизматларнинг бир-бирига ўзаро ёрдам 
кўрсатиши ва биргаликда фаолият олиб бориши билан таъминланади. 
Патруль-пост нарядлари хизмат ўташда ўзаро ҳамкорликни таъ-
минлашга қуйидагилар орқали эришилади: 

барча хизматлар (нарядлар) қўйилган вазифани бир хил анг-
лаши, умумий ва алоҳида вазифаларни ҳамда уларни бажариш усул-
ларини яхши билишлари;

тезкор вазият ва унинг ўзгаришидан доимий равишда хабардор 
бўлишлари; 

узлуксиз алоқанинг ва доимий ахборот алмашувининг мавжудлиги; 

шартли сигналларни тўғри қўллашлари; 

хизматлар (нарядлар)нинг ички ишлар органлари бошлиқлари, 
патруль-пост хизмати саф бўлинмалари командирлари томонидан 
узлуксиз бошқарилиши ва улар олдига қўйилган вазифаларнинг 
бажарилишини назорат қилишлари; 

хизмат (наряд)ларнинг хизматни ўташ жараёнида бир-бирига 
ўзаро ёрдам беришлари. 
Патруль-пост нарядлари хизматини ўташ бўйича ягона ҳаракат-
ланиш режалари шахсий таркиб томонидан ўрганилади ва шу асосда 
ходимлар билан ўқув машғулотлари ўтказилади. 
Патруль-пост нарядларини бошқаришда ички ишлар бўлими 
бошлиғи ва патруль-пост хизмати саф бўлинмаси командири улар 
билан доимий ва барқарор алоқани қуйидагилар орқали таъминлаш-
лари лозим: 
а) вазиятдан келиб чиққан ҳолда алоқа воситаларидан фойдала-
ниш ва иш тартибини ўрнатиш; 


156 
б) шахсий таркибнинг ҳушёрлик билан хизмат ўташларини, 
махсус чақирув белгилари, ўзаро сўзлашиш жадваллари ва кодлари-
дан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган тадбирларнинг сир сақлани-
шини таъминлаш; 
в) алоқа воситаларида сўзлашувни олиб бориш тартиб-қоида-
ларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш; 
г) алоқа воситаларининг тўғри сақланиши ва берилишини, уларни 
ўз вақтида техник хизмат ва таъмирдан ўтишини ташкил қилиш. 
Нарядларни бошқаришда радио, симли ва кўчма алоқа восита-
ларидан фойдаланилади. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish