1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


Ягона дислокацияда қуйидагилар кўрсатилиши лозим



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Ягона дислокацияда қуйидагилар кўрсатилиши лозим: 
1) хизмат кўрсатиш ҳудудининг харитаси (чизмаси); 
2) патруль-пост хизмати комплекс кучлари постлари ва йўналиш-
ларининг тахминий рўйхати; 
3) патруль-пост хизматини ўташ учун ички ишлар органлари 
бўлинмаларидан олинган ва жамоат тартибини сақлашда иштирок 
этувчи нарядларни суткалик қўйишнинг мажбурий нормалари; 
4) патруль-пост хизматининг воситалари (барча алоқа воситалари 
ва автотранспорт турлари, хизмат ҳайвонлари кўрсатилади); 
5) хизмат кўрсатиш ҳудудининг тавсифи. 
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлашда иштирок 
этувчи турли хизмат кучларини жойлаштиришда уларнинг бевосита 
иш жойи ва вақти инобатга олинади. Айни вақтда турли хизматлар-
нинг нарядларини қўшишга йўл қўйилмайди.
Кейинги суткаларга патруль-пост хизмати нарядларини жойлаш-
тириш ҳақидаги қарорни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент 
шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБ ва Транспортда жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш бошқармаси бошлиқлари томонидан ҳар куни наряд хизмати-


125 
га тушадиган кундан бир аввал соат 18 да қабул қилинади. Ушбу 
қарор пост қайдномасида расмийлаштирилади ва тасдиқланади. Зарур 
ҳолларда раҳбар нарядларни ўзгартириши, яъни оператив вазият мурак-
каблашган жойларда ёки қўққисдан юзага келган вазифани бажариш 
учун постлар қўйиши ва йўналишларни белгилаши мумкин. Амалда 
сутка давомида нарядларнинг сменалар бўйича жойлаштирилиши 
ички ишлар органларининг навбатчилик қисмидаги йирик масштабли 
тарҳ (чизма)да акс эттирилади. Нарядларни қўйиш вақти ва уларнинг 
хизмат ўташ давомийлигини ички ишлар органи бошлиғи белгилайди.
Бунда кейинги суткага мўлжалланган қарорлар оператив жиҳат-
дан мураккаб соатлар ва ҳуқуқбузарлик содир этилиши эҳтимоллиги 
кўп бўлган жойларда нарядлар сони кўпайтириладиган қилиб қабул 
қилинади. Шунингдек, автомотопатруллар билан пиёда нарядлар 
ўртасидаги мақсадга мувофиқ нисбатга ҳам риоя этиш зарур. 
Ҳар бир пост ва патруллик йўналиши учун карточка тузилади. 
Унинг бир нусхаси органнинг навбатчилик қисмида сақланади, бошқа-
си нарядга хизмат бошланишидан аввал топширилади. Унда қуйи-
дагилар кўрсатилади:
– патруль йўналишининг давомийлиги, пост чегаралари ва маркази;
– хизмат ўташ вақти (алоҳида эътибор талаб этувчи объект ва 
зоналар);
– йўналиш бўйича ҳаракатланиш тартиби ва хизмат ўташнинг 
асосий тактик усуллари;
– нарядларнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда жиноятлар 
ва ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш борасидаги, шунингдек, оператив 
вазият мураккаблашган шароитдаги асосий вазифалари;
– қўшни нарядлар, органнинг навбатчилик қисми, ҳуқуқбузарлик-
ларнинг олдини олиш инспекторлари билан ҳамкорлик ва алоқа қилиш 
тартиби;
– радио алоқа имкони бўлмаган зоналар ва ушбу жойлар билан 
алоқа қилиш усуллари. 
Бошқарув қарорининг амалга оширилиши кўп жиҳатдан ижрочи-
ларнинг тўғри танланиши ва жойлаштирилишига боғлиқ. Шу боис 
ички ишлар органларининг раҳбарлари, саф қисмлари ва бўлинма-
лари командирлари шахсий таркибни пухта ўрганишлари ҳамда 
олдиларига қўйилган вазифаларни тез ва билиб бажара оладиган 
ходимларни танлашлари керак. Ушбу талабга риоя этиш жамоат 
тартибини сақлаш нафақат патруль-пост хизмати кучлари билан, 
балки қўшимча, шунингдек, берилган кучлар ва жамоат тузилмалари-


126 
нинг ёрдамида амалга ошириладиган ҳозирги вақтда, айниқса, зарур. 
Шу муносабат билан патруль-пост хизмати ходимларининг касбий 
тайёргарлиги аҳамияти кескин ошмоқда. Ушбу тайёргарлик шахсий 
таркибни нарядлар ўз вазифаларини бажаришларига тўғри келадиган 
жойга бевосита олиб чиқиб, машғулотлар, машқлар ўтказиш, жойлаш-
тириш ва ҳаракатларини текшириш орқали амалга оширилади.
Шу билан бирга, ижрочилар олдиларига қўйилган вазифаларни 
тушунишлари, уларни энг мақбул тарзда бажариш йўлларини англаш-
ларига эришиш муҳим. Бунга хизмат нарядларига йўриқнома бериш 
орқали эришилади. Патруль-пост хизматининг самарадорлиги ана шу 
йўриқларнинг ташкилий ва методик даражасига боғлиқ. Йўриқнома 
ўтказиш тартиби патруль-пост хизматининг уставида белгиланади.
Хизматга тушадиган нарядларга, одатда, ички ишлар органлари-
нинг раҳбари (саф бўлинмаси командири) ёхуд унинг ўринбосари 
хизматнинг махсус жиҳозланган синфида йўл йўриқ беради. Наряд-
ларга йўриқ бериш учун орган бўйича навбатчи, инспекторлар 
таркиби ва оператив таркиб ҳам жалб этилади. Йўриқнома мазмуни 
оператив вазиятнинг ҳолати, наряднинг сони ва таркиби ҳамда улар 
олдида турган вазифаларнинг бажарилиш хусусиятлари билан боғлиқ. 
Зарур бўлганида йўриқнома барча нарядлар учун бир вақтда ёки ҳар 
бири учун алоҳида ўтказилиши мумкин. Йўриқнома вақтида ҳал 
этиладиган вазифаларни бажариш этиш, харита, чизма, макет сингари 
воситалардан фойдаланиб ностандарт вазиятларни ўрганиш мақсадга 
мувофиқ. Бу ҳол патруль-пост нарядлари хизмат функцияларини 
бажариш учун билим ва кўникмаларини чуқурлаштиришгагина эмас, 
балки мустаҳкамлашга ҳам имкон беради. Йўриқнома барча ходим-
ларда 30 минутдан ошмаслиги керак. Йўриқнома тугаганидан сўнг 
нарядларга жамоат тартибини сақлашга киришиш ҳақида буйруқ 
берилади.
Патруль-пост хизматини ташкил этишнинг самарадорлиги ҳамда 
ҳуқуқ-тартиботни сақлаш фаолиятида аниқликни таъминловчи энг 
муҳим элемент патруль-пост нарядларини бошқаришдир. Узлуксиз, 
мослашувчан ва аниқ бошқариш ушбу хизмат куч ва воситаларининг 
лозим даражада ҳаракатчан бўлишини, юқори даражадаги фаоллиги-
ни ҳамда ғайриқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш ва уларга чек 
қўйишда ҳужумкорликни таъминлашга имкон беради. 
Тез ўзгарувчан оператив вазият шароитида амалга ошириладиган 
патруль-пост хизматининг юқори даражадаги самарадорлигига куч ва 
воситаларни муайян қарор топган ҳолатларни инобатга олган ҳолда 


127 
тўғри, моҳирлик билан ўз вақтида қайта тақсимлаш орқалигина эришиш 
мумкин. Бундай қайта тақсимлашга куч ва воситаларни маневр 
(самарали бошқариш) қилиш, яъни патруль-пост хизмати бўлинма ва 
нарядларини ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларга чек 
қўйиш учун жой ва вақт бўйича оқилона жойлаштириш мақсадида 
ҳудуд бўйича кўчириш орқали эришилади.
Патруль-пост хизмати нарядларини бошқаришда уларнинг ўзаро, 
ички ишлар органлари тармоқ аппаратларининг оператив ва инспектор-
лар таркиби, шунингдек, жамоат тартибини сақлашда иштирок этувчи 
жамоатчилик билан узлуксиз ҳамкорликни ташкил қилиш ва сақлаб 
туриш муҳим ўрин тутади. Ҳамкорлик мақсад, жой ва вақт бўйича 
келишилган ҳаракатларда, шу билан бирга, жамоат тартибини сақлаш 
ва жиноятчиликка қарши кураш борасидаги вазифаларни бажаришда 
барча бўлинма, наряд ва бошқа кучларнинг ўзаро ёрдамлашишидан 
иборат. Бу ҳамкорликнинг барча субъектлари умумий вазифалар ва 
уларни бажариш усулларини бир хил тушунишлари, оператив вазият 
ва тегишли ҳудуд хусусиятларини яхши билишлари, узлуксиз алоқа-
нинг мавжудлиги ҳамда белгиланган сигналларни тўғри қўллаш, 
ҳамкорлик қилувчи куч ва воситаларга узлуксиз раҳбарлик қилиш, 
уларнинг фаолиятини назорат қилиш орқали таъминланади.
Патруль-пост хизматларининг жамоат тартибини таъминлашда 
ички ишлар органларининг бошқа бўлинма ва хизматлари билан 
ҳамкорлиги қуйидагиларда амалга оширилади: комплекс ва оммавий 
тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш давомида; биргаликда патруллик 
қилиш жараёнида; оператив таркиб ва инспекторлик таркибининг 
патруль-пост нарядларига иш шакллари ва усулларини ўргатиши, 
уларда зарур кўникмаларни (масалан, шахсий қидирувни) ҳосил қилиш 
орқали; хизмат ўташ жойларида оператив вазиятнинг ҳолати ва 
ўзгаришига доир маълумотларни ўзаро айирбошлаш жараёнида. Бундан 
ташқари, ички ишлар органларининг бошқа тармоқ хизматлари вакил-
лари патруль-пост нарядлари хизмат ўташини текширишларда иштирок 
этадилар, шунингдек, зарур ҳолларда ҳуқуқбузарларни ушлаш ва 
маҳкамага олиб боришда уларга ёрдам берадилар.
Ўз навбатида, патруль-пост хизмати ходимлари «фидоий ёшлар 
патруль гуруҳлари» ва бошқа жамоатчилик вакилларига ҳуқуқ-
тартиботни сақлашга қаратилган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва 
уларни ўтказишдан сабоқ беришда, зарур маълумотлар билан таъ-
минлаш кабиларда бевосита иштирок этадилар.


128 
Патруль-пост хизматининг ўталишини назорат қилиш уни ташкил 
қилишнинг зарурий элементи ҳисобланади. У интизомни мустаҳкам-
лаш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши кураш бора-
сидаги вазифаларни бажаришда шахсий таркибнинг ташаббускор-
лиги, ижрочилиги ва масъулиятини оширишнинг энг муҳим восита-
сидир. Назорат қилишдан мақсад нафақат патруль-пост нарядлари-
нинг ҳаракатларидаги камчиликларни очишдан, балки уларнинг сабаб-
лари ва уларга имкон берган шарт-шароитларни аниқлашдан ҳам 
иборат. 
Назорат хизматни мунтазам текшириш, шунингдек, нарядлардан 
радио ёки телефон орқали навбатчилик қисмига мунтазам (ҳар соат-
да) келиб тушадиган хабарларни қайд этиш орқали амалга оширила-
ди. Ушбу хабарларда нарядларнинг жойлашган ўрни, хизмат ўташ 
жойидаги оператив вазият кабиларга доир маълумотлар берилади. 
Патруль-пост хизмати фаолиятини текширишга, одатда, ушбу орган, 
шунингдек, юқори турувчи ички ишлар органларининг бошлиқлар 
таркиби жалб этилади. Бундай текширувлар давомида мавжуд куч ва 
воситаларнинг тўғри жойлаштирилганлиги ва ишлатилиши, наряд-
ларга берилаётган йўриқномалар даражаси, уларни бошқаришнинг 
ташкил этилиши, патруллар ва пост соқчиларининг хизмат ўташ 
сифати, уларнинг қонунийлик ва интизомга риоя этишлари аниқланади.
Хизмат ўташни текшириш ошкора ва ноошкора бўлиши мумкин. 
Ошкора текширувда текширувчи ўша жойда нарядларга зарур ёрдам 
кўрсатади, муайян вазиятда тўғри ҳаракат қилишни ўргатади, хизмат-
да аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради. 
Ноошкора текширув текширилаётган наряднинг ҳаракатларини яши-
ринча кузатиш орқали амалга оширилади. Наряд хизмат ўташ 
тартибини қўпол тарзда бузган тақдирда ёки унга ёрдам кўрсатиш 
зарур бўлиб қолганида текширувчи яширин кузатувни тўхтатиши 
ҳамда тартиббузарликни бартараф этиш ҳақида кўрсатмалар бериши 
ёхуд вазият талаб қилаётган ёрдамни кўрсатиши шарт. 
Ошкора текширув натижалари пост қайдномасида акс эттирила-
ди. Ноошкора текширув натижалари ҳақида текширувчи текширувни 
тайинлаган бошлиққа билдирги билан ахборот беради. 
Патруль-пост хизматини ташкил қилишда унинг нарядлари 
бажарган иш натижаларини ҳисобга олиш ва баҳолаш муҳим ўрин 
тутади. Қайд этиш патруль ва пост соқчиларининг кўчалар ва бошқа 
жамоат жойларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда жиноятчиликка 
қарши кураш борасида бажарган ишларининг натижаларига оид маъ-


129 
лумотларни олиш ва ишлаш борасидаги фаолиятидир. Бунда миқдор 
кўрсаткичларида ҳам, билдиришномалар, билдиргилар, тушунтириш 
хатлари, махсус карточкалар кабилар кўринишида ҳам келиб тушади-
ган маълумотлардан фойдаланилади.
Патруль-пост нарядларининг ишини саф бўлинмалари (гуруҳ ёки 
бўлинма) командирлари ҳисобга олиб борадилар. Ҳар бир ходим 
суткалик ишининг натижалари қайд этиш карточкасига ёзиб борила-
ди ва йўриқномалар вақтида эълон қилинади. Саф бўлинмасининг 
тегишли даврдаги ишига оид умумий маълумотлар махсус дафтар ёки 
журналда акс эттирилади. Саф бўлинмалари патруль ва пост ходим-
ларининг ишини қайд этишни тўғри ташкил қилиш, умуман олганда, 
шахсий таркибда хизмат ҳудудида ҳуқуқ-тартиботнинг ҳолати учун 
масъулиятни тарбиялашга, хизмат ўташ жойларида жамоат тартибини 
сақлашнинг ҳолати ҳақида тўғри хулосалар чиқаришга, ходимлар-
нинг ишбилармонлик хислатларини чуқур ўрганиш асосида уларни 
оқилона жойлаштиришга имкон беради.
Нарядлар ишининг натижаларини ҳисобга олиш уларнинг хизмат 
фаолиятини кенгроқ ва холисона баҳолаш учун зарур шарт-шароит 
ҳисобланади, бинобарин, патруль-пост хизмати фаолиятининг самара-
дорлигига бевосита таъсир этади. Ушбу баҳолашнинг мезони пост 
йўналиши ҳудудида жамоат тартибини сақлашнинг ҳақиқий ҳолати, 
нарядларнинг жиноятларнинг олдини олиш, уларга чек қўйиш ва 
уларни очишдаги фаоллиги, патруль-пост хизматининг ташкил қили-
ниш даражаси билан белгиланади. Бунда нарядлар зиммасига юкла-
тилган вазифаларни бажариш жараёнида хизмат интизоми ва қону-
нийликка риоя этишнинг ҳолати инобатга олинади. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish