ташкилий тузилишини
бел-
гилаб беради. Мазкур тузилиш қуйи бўғинларнинг юқори бўғинларга
ўзаро бўйсунишига асосланган ва муайян алоқада бўлган патруль-
пост хизмати ҳамда жамоат тартибини сақлаш аппарат ва бўлинма-
ларининг тизими, шунингдек, алоҳида олинган аппаратлари ва бўлинма-
нинг ички тузилиши, унинг ходимлари лавозимларининг рўйхатидир.
Ташкилий тузилишга вазифа ва функциялардан ташқари, Ўзбекистон
Республикасининг миллий давлатчилик маъмурий-ҳудудий бўлиниши,
муайян ҳудудда яшовчи аҳолининг сони ва ижтимоий-демографик
таркиби, иқтисодиётининг ривожланиши, жиноятчилик даражаси каби
жамоат тартиби сақланишининг ҳолатини белгилаб берувчи омиллар
таъсир этади.
Биринчи ва иккинчи бошқарув бўғинидаги патруль-пост хизмати
ва жамоат тартибини сақлаш хизмати аппаратлари асосий эътиборни
жойлардаги бўйсунувчи хизматларнинг аппаратлари ва бўлинмалари-
га кундалик ташкилий-методик раҳбарликни таъминлашга қаратиб,
асосан, ташкилотчилик фаолиятини олиб борадилар. Улар жамоат
тартибини бевосита ва амалда сақлаш функцияларини фақат оператив
вазият мураккаблашган (фавқулодда ҳолатлар, табиий офатлар ва бошқа)
ҳолларда амалга оширадилар. Бу аппаратлар ўзларининг оператив
бўйсунишида бўлган патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини
сақлаш бўлинмалари: – патруль-пост хизматининг саф бўлинмалари,
вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, конвой бўлинмалари ҳамда бошқа
хизмат ва бўлинмаларга раҳбарлик қилиб, асосан, бошқарув функция-
ларини бажарадилар.
Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолиятини
бошқаришнинг ҳудудий бошқарув бўғини ҳисобланмиш Қорақал-
112
поғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБларининг Патруль-пост
хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолиятини бошқаришдаги
вазифа ва функциялари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазир-
лигининг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги намунавий низоми»да,
Тошкент шаҳар ИИББнинг Патруль-пост хизмати ва жамоат
тартибини сақлаш фаолиятини бошқаришдаги вазифа ва функциялари
«Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси тўғрисидаги низоми»-
да, Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг
Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолиятини
бошқаришдаги вазифа ва функциялари «Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги Транспортда жамоат хавфсизлигини таъмин-
лаш бошқармаси тўғрисидаги низоми»да аниқ белгиланган.
Туман (шаҳар) маъмурий ҳудудий бирликларида ички ишлар
органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма (бўлим)лари ва
транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тармоқ бўлим-
ларининг жамоат тартибини сақлаш бўлими (бўлинмалари, гуруҳ-
лари)нинг бошқарув бўғини
- туман (шаҳар) маъмурий ҳудуддий
бирликларида ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш
бошқармалари ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазир-
лиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Транспортда жамоат
хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари Жамоат тартибини сақлаш
бўлинмалари (гуруҳлари) Патруль-пост хизмати гуруҳлари (бўлин-
малари) зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишнинг
бевосита ташкилотчи ва ижрочилари ҳисобланадилар. Патруль-пост
хизмати функцияларини ушбу бўғин аппаратларининг инспекторлари
таркиби ўртасида тақсимлаш ҳудудийлик принципига кўра амалга
оширилади.
Туман (шаҳар) маъмурий ҳудудий бирликларида ички ишлар
органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма бошлиғининг
ўринбосари патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш хизмат-
лари фаолиятига раҳбарлик қилади ва уларга юклатилган вазифалар-
нинг бажарилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади. Ушбу ўринбосар
мувофиқлаштириш бошқарма бошлиғининг тақдимномасига асосан
Вазир ўринбосари – Бош бошқарма бошлиғи томонидан лавозимга
тайинланади ва озод этилади.
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг),
транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг жамоат
тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) бошлиқлари
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар Ички ишлар
113
бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Патруль-
пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари бошлиқ-
ларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички
ишлар вазири, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоят-
лар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга
тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг),
транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг жамоат
тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ходимлари
тегишинча туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари),
транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари бошлиқ-
ларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички
ишлар вазири, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва
вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан
лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
Мазкур бошқарув бўғинига кирувчи ички ишлар органлари
фаолиятининг асосий мазмуни жамоат жойларида содир этиладиган
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларга чек қўйиш ва уларни
очиш чораларини бевосита кўриш ҳамда уларнинг содир этилишида
айбдор шахсларни жавобгарликка тортишдан иборат. Бунда асосий
эътибор ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга - жамоат тартибини
бузиш ҳолатларининг сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароит-
ларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш учун зарур чоралар
кўриш, аҳоли орасида тарбиявий-тушунтириш ишларини олиб бориш,
ҳуқуқий ташвиқот сингари масалаларга қаратилади.
Тошкент шаҳридаги туман (шаҳар) маъмурий ҳудудий бирлик-
ларида ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма
(бўлим)ларининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш
фаолиятини бошқаришдаги вазифа ва функциялари «Тошкент шаҳар
ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари
тўғрисида намунавий низоми»да, туман (шаҳар) транспортда жамоат
хавфсизлигини таъминлаш тармоқ бўлимларининг Патруль-пост
хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолиятини бошқаришдаги
вазифа ва функциялари «Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги ва вилоятлар Ички ишлар бошқармалари транспортда
жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари тўғрисидаги намуна-
вий низоми»да аниқ белгиланган.
Ички ишлар органлари патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш
хизматлари фаолиятини бошқариш тизимининг
қуйи бошқарув
бўғини-
ни – туман (шаҳар)лардаги ички ишлар бўлимлари ташкил этади.
114
Бўлим бошлиғи патруль-пост хизмати нарядлари фаолиятини
самарали ташкил этиш учун шахсан масъул ҳисобланади. Унинг
асосий вазифаларидан бири жамоат тартибини сақлаш ва жамоат
хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъминлаш, муомалада бўлиши
тақиқланган ёки қонун билан чекланган қурол-яроғ, бошқа предмет-
лар ва моддаларни сотиб олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан
фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат ташкил
қилишдир.
Шу билан бирга, Ички ишлар бўлим бошлиқлари патруль-пост
хизмати нарядлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўл остидагилар
фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таъсирчан чоралар
ишлаб чиқади, бириктирилган патруль-пост хизмати нарядларининг
кундалик дислокациясини белгилайди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда туман (шаҳар)лардаги ички
ишлар бўлимлари патруль-пост хизмати нарядлари фаолиятини
самарали ташкил этиш бўйича вазифаларини бажариш учун жамоат
тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъмин-
лаш, муомалада бўлиши тақиқланган ёки қонун билан чекланган
қурол-яроғ, бошқа предметлар ва моддаларни сотиб олиш, ҳисобга
олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши
назоратини ташкил қилиш соҳасида қуйидаги функцияларни амалга
оширишлари белгиланган:
–
патруль-пост хизмати нарядлари фаолиятини мувофиқлашти-
риш, ҳудуддаги криминоген ва тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда
уларнинг йўналишларини мустақил белгилаш ва уларга ўзгартириш
киритиш;
–
патруль-пост хизмати нарядлари фаолиятини самарали ташкил
этиш мақсадида патруль-пост хизмати отрядлари билан яқиндан
ҳамкорлик қилиш;
–
жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган
хатти-ҳаракатларни барвақт аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш,
шунингдек, оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни
ўтказиш чоғида, аҳоли гавжум бўладиган жойларда ҳамда фавқулод-
да вазиятлар юзага келганда ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар-
ни ушлаш чораларини кўриш;
–
жисмоний ва юридик шахсларнинг лицензия ва рухсатномага
эга бўлмаган муомалада бўлиши чекланган предметлари ва модда-
ларининг олиб қўйилиши, ташилиши ҳамда сақлаш учун жойлашти-
рилишини таъминлаш;
115
– патруль-пост хизмати ходимларининг хизмат вазифаларини
бажаришда йўл қўйган камчиликлари юзасидан мувофиқлаштириш
бошқармаларига тақдимномалар киритиш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |