г) йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш,
аҳоли миграцияси ва паспорт тизими соҳасидаги қонунчиликка риоя
этилиши устидан назоратни ташкил этиш соҳасида:
йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш,
шунингдек, миграцияни назорат қилиш ва паспорт тизими талаб-
ларига риоя этилиши самарадорлигини комплекс ҳамда тизимли
таҳлил қилиш;
йўл ҳаракати хавфсизлигини, шу жумладан, йўл-транспорт ҳодиса-
лари ва йўл ҳаракати қоидалари бузилиши профилактикаси, шунинг-
66
дек, уларга қарши курашишни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни содир
этишга дахлдор бўлганларни ва уларнинг шахсини аниқлаш;
ёнғинларнинг олдини олиш ва профилактикаси, аҳоли пунктлари
ва иқтисодиёт тармоқлари объектларида ёнғин хавфсизлигини таъ-
минлашга доир дастурлар ҳамда бошқа комплекс чора-тадбирларни
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ёнғиндан сақлаш бўлинмаларини ўт ўчириш техникаси ва бошқа
техника воситалари билан таъминлаш соҳасида ягона техника
сиёсатини амалга ошириш;
ёнғинларни ўчиришни, ёнғин ҳудудида қолган одамларни, жис-
моний ва юридик шахслар мол-мулкини қутқаришни ташкил этиш
ҳамда амалга ошириш, шунингдек, ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари
ҳисобини юритиш;
давлат ёнғин назоратини амалга ошириш;
давлат ва хўжалик бошқарув органлари, жойлардаги давлат
ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орган-
лари, ташкилотлар ва фуқароларга аниқланган ҳуқуқбузарликларни
бартараф этиш ҳамда ёнғинларнинг олдини олиш тадбирларини
ўтказиш тўғрисида кўрсатмалар киритиш;
паспорт тизими қоидалари ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш
тартибига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикасига кириш ва чиқиш учун зарур ҳуж-
жатлар, доимий ва вақтинчалик яшаш учун рухсатномаларни бериш
ва расмийлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва
фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаро-
лиги масаласи бўйича мурожаатлари кўриб чиқилишини ташкил этиш.
д) хавфсизлик туризмини таъминлаш.
туристик намойиш объектлари ва инфратузилмалари ҳудудлари-
да жамоат тартибини сақлайди, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт про-
филактикаси ва жиноятчиликка қарши курашни таъминлайди;
туристларни потенциал таҳдидлар тўғрисида ўз вақтида хабардор
қилади, шунингдек, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда
уларга тез ёрдам кўрсатиш бўйича вазифаларни бажаришни таъмин-
лайди;
автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти инфратузилмаларида
жамоат хавфсизлигини таъминлайди;
67
туризм йўналишларидан жиноий мақсадлар учун фойдаланадиган
жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунга хилоф фаолиятини аниқ-
лайди ва бартараф этади;
туристлар вақтини хавфсиз ўтказишлари учун шарт-шароит
яратади, шу жумладан, умумий овқатланиш ва дам олиш жойларида,
шунингдек, оммавий-маданий ва кўнгилочар тадбирлар ўтказишда
жамоат тартибини сақлаш бўйича чораларни амалга оширади.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент
шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқар-
малари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий
бўлинмалари ҳисобланади. Улар ички ишлар органлари тизимининг
ўрта бўғин тузилмаси бўлиб, тегишли маъмурий ҳудудларда ички
ишлар органларига юклатилган вазифаларни, шу жумладан, жамоат
тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалга оширади.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент
шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар
бошқармалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил ва
бевосита Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига бўйсунади.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент
шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бош-
қармалари ўз, хусусан, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш
соҳасидаги фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституция-
си ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари-
нинг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон-
лари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазир-
лар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон
Республикаси ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойиш-
ларига, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент
шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар
бошқармалари жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш соҳаси-
даги фаолиятини бевосита маҳаллий давлат органлари, фуқаролар-
нинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаро-
лар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда
амалга оширади.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент
шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар
бошқармаларининг, шу жумладан, жамоат тартиби ва хавфсизлигини
68
таъминлаш соҳасидаги фаолияти очиқ ва ошкора ҳисобланади, қонун
ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент
шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар
бошқармалари давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари ва аҳолини мамлакатдаги криминоген вазият, жамоат
тартиби ва хавфсизлигини таъминлашнинг ҳолати, бу соҳадаги кўри-
лаётган чора-тадбирлар, шунингдек, ички ишлар органлари зимма-
сига юклатилган бошқа вазифаларнинг амалга оширилиши тўғрисида
тизимли равишда хабардор қилиб боради.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва
вилоятлар ИИБлари ўзлари хизмат фаолиятини олиб борувчи белги-
ланган маъмурий-ҳудудий бирликларда (республика, вилоят ва
вилоятга тенглаштирилган шаҳар)да жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги вазифалари ва функциялари
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан
тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
ҳудудий бўлинмалари тўғрисида»ги Намунавий Низомга асосан, ўз
фаолияти ва ҳудудий хусусиятларини инобатга олган ишлаб чиқилган
ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқланган Низомларда белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент
шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар
бошқармаларининг асосий, хусусан, жамоат тартиби ва хавфсизли-
гини таъминлаш соҳасидаги вазифаларини бевосита улар таркибидаги
соҳавий хизматлар, шаҳар (туман, транспортда жамоат хавфсизлигини
таъминлаш бўлинмалари) ҳамда уларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини
ташкил этиш орқали бажарилишини таъминлайди. Ҳудудий бўлин-
малар жамоат тартиби ва хавфсизлиги соҳасида қуйидаги асосий
вазифаларни амалга оширади:
- фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний ман-
фаатлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституция-
вий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва
давлат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар-
нинг олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш;
- халқ билан тизимли манзилли мулоқотни, фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институт-
лари билан яқин ҳамкорликни ўрнатиш, аҳолининг энг муҳим муам-
моларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этиш ва
амалга ошириш;
69
- жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини ҳимоя
қилишни ташкил этиш, муомалада бўлиши тақиқланган ёки қонун
билан чекланган қурол-аслаҳа, бошқа предметлар ва моддаларни
сотиб олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоида-
ларига риоя этилиши устидан назорат қилиш;
- давлат объектлари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объект-
ларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш,
йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли
миграцияси ва паспорт тизими соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши
устидан назоратни амалга ошириш.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ қонун ҳужжатларида
белгиланган ваколатлар доирасида ушбу республика ҳудудида ички
ишлар, хусусан, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш соҳа-
сидаги умумдавлат сиёсатининг, Ўзбекистон Республикаси ИИВ
стратегик йўналишининг ва унинг жамоат тартибини сақлаш ҳамда
хавфсизлигини таъминлаш борасидаги кўрсатмаларининг Қорақалпо-
ғистондаги ижтимоий-иқтисодий, миллий, демографик, жуғрофий ва
бошқа хусусиятларни инобатга олган ҳолда ҳаётга жорий этилишини
таъминлайди. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ жамоат тартиби-
ни сақлаш ҳамда хавфсизлигини таъминлашга оид республиканинг
қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон
Республикаси ИИВ чиқарган қонун ҳужжатлари талаблари ижросини
таъминлаш бўйича мазкур ИИВ тизимининг соҳавий хизматлари ва
маҳаллий ҳудудий органлари учун мажбурий бўлган бошқарув қарор-
лари ишлаб чиқади.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз бўй-
сунувидаги ички ишлар органларининг барча фаолият йўналишлари,
хусусан, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш аҳволини
таҳлил қилиб, ушбу таҳлил асосида комплекс тадбирлар ишлаб
чиқади ва уларни республика миқёсида ҳаётга жорий этади. Вазирлик
қуйи турувчи таркибий тузилмаларнинг жамоат тартиби ва хавф-
сизлигини таъминлаш бўйича фаолиятини йўналтириб туради ва
назорат қилиш, ижобий иш тажрибаларини умумлаштириш ва
амалиётга жорий этиш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси
ҳудудидаги ички ишлар органлари тизимига нисбатан ушбу соҳада
ташкилий-бошқарув хусусиятига эга бўлган бошқа функцияларни
амалга оширади.
Зарур ҳолларда у ўз ваколати доирасида республикада жамоат
тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш учун энг йирик ва муҳим
70
тадбирларни бевосита ишлаб чиқади ва амалга оширади (ёки ишлаб
чиқиш ва ўтказишда иштирок этади). Нукус шаҳрида ва республика-
нинг бошқа шаҳарларида оммавий тадбирлар ўтказилаётганида жамоат
тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда иштирок этади.
Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБлари хизмат фаолиятини
олиб бораётган маъмурий-ҳудудий бирликларда (шаҳар, вилоят ҳуду-
дида) қонун ҳужжатларига асосан ички ишлар органлари зиммасига
юклатилган барча вазифаларни, хусусан, жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлашни ўзларига берилган ваколат доирасида
амалга оширади.
Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБлари шаҳар ва туман ички
ишлар бошқармалари ва бўлимлари, шунингдек уларга бўйсунувчи
бошқа хизмат ва тузилмалар, хусусан, уларнинг жамоат тартибини
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятига умумий
раҳбарлик қиладилар. ИИББ-ИИБлари зиммасига уларга бўйсунувчи
ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизли-
гини таъминлаш фаолиятининг шакл ва усулларини такомиллашти-
риш, уларнинг ушбу соҳадаги иш амалиётига фан ва техника ютуқ-
ларини қўллашни ташкил этиш, ушбу таркибий тузилмалардаги
ижобий иш тажрибасини умумлаштириш ва жорий этиш, кадрларни
танлаш, жой-жойига қўйиш ва ўқитиш, уларнинг хизмат ва жанговар
тайёргарлигини ташкил қилиш, фаолиятида қонунийликка риоя
этилишини таъминлаш каби вазифалар юклатилган.
ИИББ-ИИБлар зиммаларига юклатилган вазифаларга мувофиқ,
улар хизмат олиб борувчи маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига
кирувчи шаҳар, туман ҳудудларида, шунингдек турли хил оммавий
тадбирлар, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий
тадбирлар («Ғалла», «Пахта» йиғими) ўтказиш жараёнида жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс
чора-тадбирларини амалга оширилишини ташкил этади, ушбу тадбир-
ларни ўтказишга жалб этилган куч ва воситалар фаолиятига умумий
раҳбарлик қилади. Қонун ҳужжатларига кўра, аҳоли ўртасида жамоат
тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш масалалари хусусида тарғибот-
ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил қилади-
лар ва ҳоказо.
ИИББ-ИИБлар ўзлари хизмат олиб бораётган ҳудудларда табиий
офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар вақтида одамлар ҳамда улар-
нинг мулкларини қутқаришда ички ишлар органлари куч ва восита-
ларининг иштирок этишини, шунингдек, жамоат тартиби ва хавф-
71
сизлигини таъминлашни, назоратсиз қолган мулкларни қўриқлашни,
ҳуқуқбузарликдан ва бахтсиз ҳодисалардан жабрланган, шошилинч
ёрдамга муҳтож одамларга кечиктириб бўлмас ёрдам кўрсатиш чора-
ларини амалга оширилишини ташкил қиладилар ҳамда мувофиқлаш-
тирадилар.
ИИББ-ИИБлари ўзлари хизмат олиб бораётган ҳудудларда жамоат
тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятларини давлат
ҳокимиятининг бошқа органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар-
нинг маъмуриятлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари,
жамоат тузилмалари ва фуқаролар билан ҳамкорликда амалга оши-
радилар.
Темир йўл ва ҳаво транспорти объектлари ҳамда ҳудудларида
жамоат тартиби ва хавфсизлиги ички ишлар органларининг транспорт-
да жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари томонидан амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрел-
даги «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан
ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда
уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПФ-5005-сон Фармонига асосан Транспортдаги ички ишлар
бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасига,
тармоқ ички ишлар бошқармалари (бўлимлари, бўлинмалари) транспорт-
да жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларига ўзгартирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрел-
даги «Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга
доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ 2883-сонли Қарори-
га асосан «Тошкент» аэропорти ва «Тошкент-Марказий» вокзалидаги
транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда жамоат хавф-
сизлигини таъминлаш бошқармасига бўйсуниши, шунингдек, транс-
портда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари Қорақалпоғистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоят ички ишлар бош-
қармаларининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади ҳамда тегишинча
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ва вилоят ички
ишлар бошқармалари бошлиқларига бўйсуниши белгиланди.
Шаҳар ва туман (транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш
бўлими) ички ишлар бошқарма (бўлим)лари Ўзбекистон Республика-
72
си Ички ишлар вазирлигининг қуйи бўғин тузилмаси ҳисобланиб,
ички ишлар органлари зиммасига юклатилган, хусусан, жамоат
тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги вазифаларни бе-
восита амалга оширувчи бўлинмасидир.
Шаҳар ва туман (транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш
бўлими) ички ишлар бошқарма (бўлим)лари жойлардаги давлат
ҳокимияти органларидан мустақил ҳамда бевосита вазирликка ва
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент
шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқар-
маларига бўйсунади.
Шаҳар ва туман (транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш
бўлими) ички ишлар бошқарма (бўлим)лари ўз фаолиятида, хусусан,
жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Рес-
публикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойиш-
ларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор-
лари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар
вазирининг, шунингдек, тегишли ҳудудий ички ишлар бўлинмалари
буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.
Шаҳар ва туман (транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш
бўлими) ички ишлар бошқарма (бўлим)лари ўз фаолиятини, хусусан,
жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида бевосита
ички ишлар органларининг кучи ва воситалари орқали, шу жумладан,
давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари,
бошқа ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек, оммавий ахборот
воситалари билан ҳамкорликда амалга оширади.
Шаҳар ва туман (транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш
бўлими) ички ишлар бошқарма (бўлим)лари фаолияти, хусусан,
жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида очиқ ва
ошкора ҳисобланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар
бундан мустасно.
Шаҳар ва туман (транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш
бўлими) ички ишлар бошқарма (бўлим)лари давлат органлари,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳолини
мамлакатдаги криминоген вазият, ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш
ва жамоат хавфсизлиги таъминланишининг ҳолати, ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрила-
ётган чора-тадбирлар, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
73
сизлигини таъминлаш соҳасида ўз зиммасига юклатилган бошқа
вазифаларнинг амалга оширилиши тўғрисида тизимли равишда
хабардор қилиб боради.
Шаҳар ва туман (транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш
бўлими) ички ишлар бошқарма (бўлим)лари ўзлари хизмат фаолияти-
ни олиб борувчи белгиланган маъмурий-ҳудудий бирликларда (шаҳар,
туман ва уларга тенглаштирилган посёлка)да жамоат тартибини сақлаш
ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги вазифалари ва функциялари
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқ-
ланган «Шаҳар ва туман (транспортда жамоат хавфсизлигини таъмин-
лаш бўлими) ички ишлар бошқарма (бўлим)лари тўғрисида»ги
Намунавий Низомга асо сан, ўз фаолияти ва ҳудудий хусусиятларини
инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда ўрнатилган тартибда
тасдиқланган Низомларда белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги
«Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизли-
гини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-2940-сон қарорида патруль-пост
хизмати саф бўлинмаларининг жавобгарлик ҳудудларига кирмайди-
ган жойларда жамоат тартибини ва хавфсизликни таъминлаш туман
(шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), шу жумладан, про-
филактика инспекторлари зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Мазкур қоида талабларига асосан патруль-пост хизмати саф бўлинма-
ларининг жавобгарлик ҳудудларига кирмайдиган жойларда жамоат
тартибини ва хавфсизлигини таъминлаш шаҳар-қўрғон (чегара ҳудуд-
ларидаги) бўлинмаларида, шунингдек, таянч пунктларида фаолият
олиб бораётган профилактика инспекторлари ҳамда жалб этилган куч
ва воситалар томонидан амалга оширилади.
Ушбу ҳолатларда шаҳар ва туман (транспортда жамоат хавфсиз-
лигини таъминлаш бўлими) ички ишлар бошқарма (бўлим)ларининг
жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги вазифалари
бевосита улар таркибидаги соҳавий хизматлар, шаҳар-қўрғон (чегара
ҳудудларидаги) бўлинмалари, шунингдек, таянч пунктлари ҳамда
уларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил этиш орқали бажарили-
ши таъминланади.
Шаҳар-қўрғон (чегара ҳудудларидаги) ички ишлар бўлими
(бўлинма)лари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг
қуйи буғин тузилмаси бўлиб, ички ишлар органлари зиммасига юкла-
тилган вазифаларни, шу жумладан, жамоат тартиби ва хавфсизлигини
74
таъминлашни бириктирилган маълум ҳудудларда тезкорлик билан
амалга оширишни ташкил этади.
Шаҳар-қўрғон (чегара ҳудудларидаги) ички ишлар бўлими
(бўлинма)лари фаолиятини, хусусан, жамоат тартиби ва хавфсиз-
лигини таъминлаш бўйича бевосита ҳамда давлат органлари, шу
жумладан, чегара қўшинлари, божхона бошқармалари ва постлари,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар
ва фуқаролар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари билан
ҳамкорликда амалга оширади.
Шаҳар-қўрғон (чегара ҳудудларидаги) ички ишлар бўлими
(бўлинма)лари ўзлари хизмат фаолиятини олиб борувчи белгиланган
маъмурий ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш соҳасидаги вазифалари ва функциялари Ўзбекистон Респуб-
ликаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган «Шаҳар-
қўрғон (чегара ҳудудларидаги) ички ишлар бўлими (бўлинма)лари
тўғрисида»ги Намунавий Низомга асосан, ўз фаолияти ва ҳудудий
хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда ўрна-
тилган тартибда тасдиқланган Низомларда белгиланган.
Шаҳар-қўрғон (чегара ҳудудларидаги) ички ишлар бўлими (бўлин-
ма)лари жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин-
лашни, муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган қурол-аслаҳа-
лар, бошқа предметлар ва моддаларни сақлаш, улардан фойдаланиш
қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш соҳасида қуйидаги
функцияларни:
–
ҳудудда ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар, саноат учун мўлжал-
ланган портловчи моддалар, шунингдек, пиротехника буюмлари,
гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан муомалада
бўлиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш
ҳамда бартараф этишни;
–
давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институт-
лари ҳамда аҳоли билан жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавф-
сизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни ташкил
этишни;
–
тасдиқланган режалар асосида шахсий таркибни пост ва йўна-
лишларга тақсимлаш, уларнинг хизматини ташкил этиш ва назорат
қилишни амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |