1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
тизимини қуйидаги элементлар ташкил қилади: 
1) жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш объектлари;
2) жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш субъектлари;
3) жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш воситалари. 
Кенг маънода жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъ-
минлаш объектларига, яъни давлат органлари тизимининг бошқарув-
чи-ҳимоялаш таъсири объектларига:
– 
шахс
– унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари; 
– 
жамият 
– унинг моддий ва маънавий қадриятлари; 
– 
давлат
– унинг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий 
бутунлиги ҳамда ушбу объектларда бевосита жамоат тартиби ва 
хавфсизлиги киради. 
Жамоат тартибининг 
ижтимоий аҳамияти
бу амалдаги ҳуқуқ ва 
ижтимоий (ахлоқ) нормаларга риоя қилиш орқали фуқароларнинг 
шахсий хавфсизлигини, кўпчиликнинг, омманинг хавфсизлигини 
таъминлашга, ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахсларнинг нормал 
фаолият кўрсатиши, фуқароларнинг меҳнат қилиши ва дам олишлари 
учун қулай шароит яратишга қаратилган, шунингдек, уларнинг шаъни, 
инсоний қадр-қимматини ва ижтимоий ахлоқ нормаларини ҳурмат 
қилиш бўйича жамоат жойларида вужудга келадиган ва тараққий 
этиб борадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ҳамда 
ҳимоя қилишдан иборатдир. 
Мамлакатда, унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат 
тартибини сақлаш, фуқароларнинг ва кўпчилик (омма)нинг хавфсиз-
лигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти, саломатлиги, ҳуқуқ ва 


55 
эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини жиноий ва бошқа 
тажовуз ҳамда таҳдидлардан ҳимоя қилиш бугунги куннинг энг 
долзарб вазифаларидан биридир. 
Жамоат тартибининг асоси жамоат жойлари, яъни инсонларнинг 
ўз ҳаётий эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида бошқалар (кўп-
чилик, омма) билан ижтимоий муносабатларга киришадиган, фаолият 
олиб бориш, меҳнат қилиш ва дам олиш вақтларида мулоқотда 
бўладиган жойлар (ҳудуд, объект) ҳисобланади. 
Адабиётларда жамоат жойлари қуйидаги уч турга бўлинади: 
1) доимий фойдаланиладиган жамоат жойлари – кўчалар, майдон-
лар, хиёбонлар, транспорт магистраллари; 
2) вақтинчалик фойдаланиладиган жамоат жойлари – савдо 
шохобчалари, театрлар, стадионлар ва бошқалар; 
3) зарурат бўлганда вақти-вақти билан фойдаланиладиган жамоат 
жойлари – ўрмон, тоғ ёнбағирлари, дарёлар, табиат қўйни, яъни 
умумхалқ байрамлари («Наврўз»), халқ ўйинлари («Улоқ»), спорт 
мусобақалари ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойлар.
Кўп қаватли турар-жой биноларидаги подъездларнинг бирида 
содир этилган безорилик ҳам ўз навбатида жамоат тартибига тажовуз, 
деб қаралади. 
Демак, «жамоат тартиби» тушунчаси жамоат жойидан ташқарида 
ҳам юзага келиб, ривожланиб борадиган, ўз табиатига кўра, фуқаро-
ларнинг меҳнат қилиш ва дам олишларига, уларнинг шаъни ва қадр 
қимматини ҳимоялашга оид муносабатларни ҳам англатади. 
Жамоат тартибининг мақсади фуқароларнинг шахсий хавфсиз-
лиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш экан, ўз навбатида, фуқаро-
ларнинг шахсий хавфсизлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга 
қаратилган тадбирларни амалга ошириш жамоат тартибини сақлаб 
туришнинг муҳим шарти ҳисобланади. Жамоат хавфсизлиги соҳаси-
даги ижтимоий муносабатлар уларга нисбатан махсус хавф манба-
ларининг мавжуд бўлиши билан характерланади. Бундай хавф манба-
ларига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
1) йўлларда ва транспортда ҳаракатланиш, улардан фойдаланиш 
қоидаларига риоя этмаслик ёки уларни бузиш; 
2) корхона, ташкилот ва муассасаларда портловчи, гиёҳвандлик, 
психотроп ва радиоактив моддалар, қуроллар ва бошқа хавфли предмет-
ларни сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя 
этмаслик ёки бузиш; 


56 
3) турар-жойларда, корхона, ташкилот ва муассасаларда, шунинг-
дек, ҳудуд ва объектларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя 
этмаслик ёки уларни бузиш; 
4) табиий офатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва уларнинг 
оқибатлари; 
5) оммавий тадбирлар ўтказиш тартиби ҳамда қоидаларига риоя 
этмаслик ёки уларни бузиш ва ҳ.к. 
Давлат, хусусан, ички ишлар органлари табиий офатлар, экологик 
ҳалокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар, ёнғинлар юз берганда, гуруҳий 
ва оммавий тартиббузарликлар содир этилганда инсонларни қутқариш, 
ҳаётини сақлаб қолиш, уларнинг соғлиғи, ҳуқуқ ва эркинликлари, 
қонуний манфаатлари, моддий ва маънавий қийматга эга мол-мулки-
ни ҳимоя қилиш, жамоат тартибни сақлаш, корхона, муассаса ва 
ташкилотлар нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича қонун 
ҳужжатларида белгиланган ваколат доирасида ва тартибда чора-
тадбирларни амалга оширадилар. 
Махсус шароитларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлиги-
ни таъминлаш бўйича қонунда кўрсатилган тадбирлар рўйхатига 
эътибор қаратадиган бўлсак, улар, энг аввало, фуқароларнинг шахсий 
хавфсизлигини ҳимоялашга, шу билан бирга, лозим даражадаги 
жамоат тартибини, аҳолининг осойишталигини сақлашни таъминлаш-
га, давлат ва жамоат ташкилотларининг нормал фаолият кўрсатиши 
учун шарт-шароит яратишга қаратилганлигини кўришимиз мумкин. 
Давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти 
органлари Конституция ва қонун ҳужжатларида белгиланган ваколат-
лар доирасида мамлакатда, унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш функция-
ларини амалга оширади.
Жамиятда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъмин-
лаш функцияларини бевосита бажариш учун ижро ҳокимияти тизимида 
Конституция ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда 
тегишли давлат органлари ташкил қилинган. 
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазир-
лар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонунинг 5-моддасига асосан, у фуқаро-
ларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг меҳнат қилишга, 
ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш 
ҳамда ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради, ижтимоий таъминот 
тизимини такомиллаштиради; Ўзбекистон Республикасининг давлат 
хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини, давлат чегаралари қўриқлани-


57 
шини таъминлаш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартиби-
ни сақлаш чора-тадбирларини амалга оширишга ёрдамлашади
1
.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси умумий ваколат-
га эга бўлгани ҳолда, умумий раҳбарликни амалга оширади, ўз ваколати 
доирасида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга 
оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади, бу соҳада фаолият 
олиб борувчи давлат органлари фаолиятини ҳамда уларнинг фуқаро-
лик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш 
масалаларини кўриб чиқади ва таъминлайди.
Республика даражасидаги ижро ҳокимияти (вазирликлар, давлат 
қўмиталари ва бошқа давлат бошқарув) органлари, шунингдек, Қора-
қалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси, Тошкент шаҳар ва 
вилоятлар ҳокимиятлари ҳам ўз ваколатлари доирасида жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш борасида фаолиятни 
амалга оширадилар. Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат 
ҳокимияти органлари тўғрисида»ги қонуннинг 25-моддасига асо сан, 
вилоят, туман ва шаҳар ҳокими қонунларнинг ва Ўзбекистон Респуб-
ликаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, 
Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, юқори турувчи органлар ва 
тегишли халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг, шу жумладан, 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга оид ижро-
сини амалга оширади шунингдек, жамоат тартибига риоя этилиши ва 
жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъмин-
лаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза 
этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемия-
лар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади
2

Давлат органлари тизимида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги 
вазифалари ҳажми ва ваколатларига кўра алоҳида ўринга ҳамда 
аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг 
асосий функцияларидан бири мамлакатда, унинг маъмурий-ҳудудий 
бирликларида бевосита жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлашдан иборат.
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида (янги таҳрири) 
2003 й., 29 август. // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборот-
номаси 2003 й., № 9–10, 138-м. 
2
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» 
1993 йил 2 сентябрь қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 
ахборотномаси. – 1993. – № 9. – 320-м.


58 
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг ҳуқуқий 
мақоми деганда, унинг вазифаси, функцияси ва ваколатлари доираси, 
ҳажми, тури, шунингдек, тизимда хизмат қилувчи ходимларнинг 
ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда ички ишлар органларининг давлат ва 
жамият тузилмалари орасида тутган ўрни тушунилади. Ички ишлар 
органларининг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикасининг 
2016 йил 16 сентябрдаги «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуни 
ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган. 
Мазкур қонуннинг 2-моддасига асосан, ички ишлар органлари-
нинг асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва 
қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулки-
ни, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, 
шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, шу билан 
бирга ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасидан 
иборат. 
Қонунда ички ишлар органларининг асосий вазифалари, 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish