1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Мирзиёев Ш.М.
Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш халқимиз 
маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир. Ўзбекистон ижод-
кор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузаси. / Халқ сўзи., 2017 й., 4 авг. 


50 
1. Ижтимоий омиллар: ишсизлик; миграция; ижтимоий табақала-
ниш; аҳоли айрим қатламларининг кам таъминланганлиги; ичкилик-
бозлик; гиёҳвандлик ва ҳ.к.; 
2. Иқтисодий омиллар: иқтисодиётнинг беқарорлиги ва номутаносиб-
лиги, ишлаб чиқариш жараёнларининг сустлиги; нарх-навонинг кескин 
ўсиши; яширин иқтисодиёт ва бундай фаолиятдан олинган маблағ-
ларнинг легаллаштирилиши; иш ўринларининг қисқариши; сохта 
тадбиркорлик; даромадни солиқ тўлашдан яшириш; пулнинг қадр-
сизланиши ва ҳ.к.; 
3. Маънавий-ахлоқий омиллар: «оммавий маданият»; миллий 
қадриятларнинг қадрсизланиши; ахлоқ-одоб ва маънавиятнинг таназ-
зулга учраши; одам савдоси; гиёҳвандлик; фоҳишабозлик; лоқайдлик; 
тўрачилик ва ҳ.к.; 
4. Сиёсий омиллар: айрим буюк давлатлар ҳукмронлигини ўрна-
тишга бўлган ҳаракатлар; буюк давлатлар ўртасидаги геосиёсий 
тўқнашувлар ва келишмовчиликлар; диний фундаментализм ва 
экстремизм; терроризм; миллий ва этник низолар; узоқ ва яқин 
атрофдаги давлатларнинг ҳокимият талашишлари ва ҳ.к.;
5. Ҳуқуқий омиллар: қонунчиликдаги бўшлиқ ва зиддиятлар; 
айрим қонунларга ҳаёт талабларидан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида 
қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмаслиги; ҳуқуқий нигилизм; 
қонунлар ижросига оид ҳуқуқий механизм етарли ишлаб чиқилма-
ганлиги ёки номукаммаллиги;
6. Ташкилий омиллар: ушбу фаолиятни амалга ошириш ва 
бошқариш учун масъул субъектларнинг касбий, жисмоний, жанговор 
тайёргарлигининг сустлиги; бу соҳада фаолият олиб борувчи куч ва 
воситаларнинг етишмаслиги; улар ўртасида ҳамкорликнинг самарали 
ташкил этилмаганлиги; моддий-техник жиҳатдан етарли таъминлан-
маганлиги; соҳага илғор тажриба ва замонавий технологияларнинг 
етарли жорий этилмаганлиги ва ҳ.к. 
Мамлакатда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъмин-
лашнинг ҳақиқий ҳолати жуда кўп ҳолларда қуйидагилар билан бел-
гиланади: давлат ва жамиятнинг ривожланиш даврида содир бўлади-
ган воқеа, ҳодиса, жараёнларни тақозо этувчи ижобий ҳамда салбий 
хусусиятга эга бўлган турли хил омиллар қаторида, жиноятчиликнинг 
ўзига хос бўлган қонуниятлари билан; жамият ва давлатнинг асосий 
мақсадлари ҳамда у ерда устун бўлган қадриятлар билан; давлат ва 
жамиятнинг табиий бойликлари, географик жойлашуви, инсон ресурс-
лари, иқтисодиёти, бошқарув тизими, шунингдек, улардан самарали 
фойдаланиш имкониятлари ва бошқалар билан. 


51 
Юқоридагиларга асосланиб таъкидлаш жоизки, жамият ривожла-
нишнинг муайян босқичида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизли-
гини таъминлашнинг қонуниятлари қуйидагилардан иборат: инсоният 
ривожланишининг ҳар бир даврига мос жиноятчилик даражаси ва 
унинг ушбу босқичида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлашнинг ўзига хос ҳолатининг мавжудлиги; ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасини, жиноят учун жавобгарлик муқаррарлигини, жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг самарадорлиги, 
аввало, давлат ва жамият томонидан қўйилаётган мақсад ва вазифа-
ларнинг аниқлиги ҳамда реаллиги билан белгиланади, улар қанчалик 
аниқ бўлса, ушбу соҳадаги фаолият шунчалик самарали бўлади; ҳуқуқ-
бузарликлар профилактикасини, жиноят учун жавобгарлик муқаррар-
лигини, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини самарали таъ-
минлаш борасидаги реал вазифа, умумий маънода, давлат ва жамият-
нинг муайян бир ривожланиш босқичида ҳуқуқбузарликлар, шу 
жумладан, жиноятлар содир этилишини камайтириш, ҳеч бўлмаса, 
уларнинг ўсишига йўл қўймаслик, мамлакатда ва унинг маъмурий-
ҳудудий бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлашдан иборат; юқорида кўрсатилган мақсадга эришиш ва 
вазифаларнинг самарали бажарилиши давлат ва жамиятдан ижтимоий 
ҳаётнинг барча соҳаларини ривожлантиришга қаратилган ислоҳот-
ларни тизимли амалга оширишни, ижтимоий шерикчиликни кучайти-
ришни, илғор тажриба, янги технологияларни жорий этишни, куч ва 
воситаларнинг доимий шайлигини таъминлашни ҳамда улар билан 
боғлиқ бўлган харажатлар сарфлашни талаб қилади. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish