1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


Вазиятнинг ўзгаришига қараб куч ва воситаларнинг ҳаракат-



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Вазиятнинг ўзгаришига қараб куч ва воситаларнинг ҳаракат-
ларини йўналтиришнинг ўзгарувчанлиги
жамоат тартибини сақлаш 
ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва 
тўхтатишни янада ишончли амалга оширилишини таъминлайди. 
Ушбу принцип мавжуд куч ва воситаларни вазият мураккаблашган 
ҳудудга ўз вақтида самарали жойлаштиришдан иборат. Бунга ички 
ишлар органлари тегишли хизматлари ва нарядларининг шундай 
ҳаракатларга мослашганлиги, уларни энг муҳим ҳудудларда белги-
ланган тартибда тақсимлаш, куч ва воситаларни оператив вазиятнинг 
ўзгаришга қараб тез, қайта тақсимлаш мумкинлиги билан эришилади. 
Мазкур принцип тезкор вазиятда тез ўзгарадиган ҳолатларда, турли 
табиий офатлар, оммавий тартибсизликлар ва бошқа фавқулодда 
вазиятлар натижасида алоҳида турдаги вазифалар тўсатдан юзага 
келиб қолганда муҳим аҳамият касб этади. 
Куч ва воситалар захирасининг мавжудлиги принципи
жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг асосий принцип-
ларидан биридир. Хизмат кўрсатиш ҳудудининг муайян қисмида 
муайян вақтда тезкор вазиятнинг ўзгариши ҳисобига, жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини амалга 


45 
ошираётган хизматларга муайян вазифаларни бажаришда ёрдам керак 
бўлиб қолиши мумкин. Кундалик иш фаолиятида ва оддий тезкор 
вазият шароитларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлашга жалб этилган куч ва воситаларнинг 15-20 фоизини 
захирада ушлаб туриш етарли ҳисобланади. Ички ишлар органининг 
раҳбари ёки тегишли хизматнинг раҳбари ушбу захирадан фойдалан-
ганда, уни дарҳол бошқа куч ва воситалар билан тўлдириши лозим. 
Захиранинг таркиби, жойлашган жойи, ундан фойдаланиш тартибини 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини 
ташкил қилган раҳбар юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда 
белгилайди. Шу боисдан вазият қанчалик мураккаб бўлса, захира 
шунчалик катта (кўп) бўлиши лозим. 
Юқорида кўриб чиқилган жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз-
лигини таъминлашнинг ташкилий ва тактик принциплари, 
биринчи-
дан, 
ҳар томонлама чуқур ўрганилса, 
иккинчидан,
талабларига риоя 
этган ҳолда фойдаланилса, 
учинчидан, 
ички ишлар органларининг 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятида 
тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш ҳамда тактик ҳаракат-
ларни амалга оширишда уларга алоҳида эътибор қаратилса ўзининг 
самарасини бериши аниқ. Шу боис, таъкидлаш жоизки, юқоридаги 
принциплар бўйича фақат назарий билимларни ўрганмасдан, ушбу 
принципларни аниқ вазиятга қараб самарали қўллай олиш кўник-
маларини шакллантириш зарур. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish