7.4. Менежмент услубидан қатъий назар ишга доир этикет Ҳар қандай мамлакатда глобал менежерга қабул қилувчи мамлакатнинг турли маданий ва тарихий хусусиятларига тўғри ва мос келувчи ишга доир этикет асосларига риоя қилиш тавсия қилинади. Бундай асосларга:
музокаралар бошлашдан аввал ташриф карточкалари билан алмашиш зарур ва ташриф карточкасини узата туриб, ўз номингизни аниқ айтинг;
музокараларни делегация бошлиғи – компаниянинг энг юқори лавозимли вакили бошлаши керак. Музокаралар пайтида у ташаббусни муҳокама қилинаётган муаммони энг яхши биладиган менежерга бериши мумкин;
музокара қатнашчиларини жойлаштириш қоидаларига (делегация бошлиқлари одатда бир-бирига қарама-қарши ўтиради) амал қилиш муҳим;
фикрни тез жамлай олиш ва ҳаракатларга тайёр бўлиш;
иерархик тузилма, яъни ҳар бир бўйсунувчи битта раҳбарга эга тузилма ўрнига келувчи матрицали бошқарув тизими шароитларида ишлай олиш;
чет элда ишлаш истаги.
Глобал менежер қабул қилувчи мамлакатларда инсон ресурсларини бошқаришда қуйидаги фарқларга дуч келади:
1) Меҳнат бозорларидаги сифат тафовути – ривожланаётган мамлакатларда паст малакали ишчилар ва индрустриал мамлакатларда юқори малакали ходимлар мавжуд.
2) Ишчи кучи кўчишининг муаммолари - ҳуқуқий, иқтисодий, жисмоний ва маданий тўсиқлар.
3) Бошқарув усули ва амалиёти – ишчилар ва маъмурият ўртасида ўзаро муносабатларнинг ижтимоий меъёрлари.
4) Байналмилал йўналганлик, яъни тор миллий йўналишли персонал тафаккурини глобал кўламда компания фаолияти юқори самарадорлигига эришишга қаратган ҳолда шакллантириш.
5) Назорат - қабул қилувчи мамлакат ҳудудий йироқлиги ва шароитлар хусусиятлари бош компаниянинг хорижий филиал персоналини назорат қилишни қийинлаштиради.
6) Касаба союзлар билан муносабатлар - барча давлатларда стандартларни унификациялаш тенденцияси тобора яққол намоён бўлиб бораётганлигига қарамай турли мамлакатларда меҳнат ҳавфсизлиги меъёрлари бир-биридан фарқ қилади.
Турли мамлакатларда инсон ресурсларини бошқаришнинг барча тафовутларида асосий принципга - ишчи ва хизматчилар онгида компаниянинг самарали фаолиятидан манфаатдорликни тарбиялашга риоя қилиш зарур.