1-мавзу: фуқаролик жамияти фанининг предмети, объекти, мақсад ва вазифалари фуқаролик жамияти ғоялари эволюцияси. Режа


Фуқаролик жамияти хақидаги замонавий концепциялар



Download 81,03 Kb.
bet5/6
Sana21.02.2022
Hajmi81,03 Kb.
#61136
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 мавзу

5.Фуқаролик жамияти хақидаги замонавий концепциялар.
ХХ-аср бошларидан фуқаролик жамияти соҳасида амалга оширилган тадқиқотлар “фуқаролик жамияти” категориясини функсионал характеристикаларини тушуниш мураккаблашади. Бу фуқаролик жамияти тушунчасини тадқиқ этишда, фуқароларнинг ижтимоий ҳаётида долзарб талабларини акс

еттирувчи, янги мезонларнинг киритилганлиги билан асосланади. Шундай қилиб фуқаролик жамияти ҳақидаги тасаввурлар ривожини тизимлаштириш: Биринчидан, уларнинг ижтимоий-фалсафий асослари характеристикаси билан, иккинчидан, мафкуравий асосларнинг хусусиятларига кўра, Учинчидан, фуқаролик жамиятининг соф илмий концепцияларини аниқлаш билан белгиланади.


Бироқ, фуқаролик жамияти модели ишлаб чиқилувчи дастлабки, базавий ижтимоий-фалсафий назарияларда тадқиқотчилар концепцияларини икки гуруҳга бўлади:





  1. формацион ва сивилизацион ёндашувлар;

  2. модернизация ва постмодернизм концепцияси.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда фуқаролик жамиятининг қуйидаги ғоявий-фалсафий доктриналари кўрсатилади:



  1. «бюрократик давлат социализми доктринаси»;

  2. «авторитар давлат капитализми доктринаси»;

  3. «демократик социализм доктринаси»;

  4. либерал-демократик (“бозор демократияси”).

Бюрократик давлат социализми Учун фуқаролик жамияти – бу буржуа, капиталистик жамият, у хусусий мулкка ва ёлланма меҳнатга асосланади. Бюрократик-давлат социализми тарафдорлари фуқаролик жамиятини ижтимоий нотенглик ва жамиятда кучайиб бораётган кескинлик сабаби деб билади.


Авторитар-давлат капитализми фуқаролик жамиятини хусусий бизнес, оилавий-қариндошлик ва бошқа нодавлат муносабатлар соҳаси бўлиб, ўзида капиталистик давлатнинг ижтимоий-иқтисодий базасини мужассам қилади, деб ҳисоблайди.


Демократик социализм концепцияси тарафдорларига кўра фуқаролик жамияти - ижтимоий-сиёсий ташкилотлар ва институтлар мажмуи, у демократик давлат билан бирга ижтимоий (иқтисодий, сиёсий ва ҳ.) демократия асосини ташкил қилади.


“Бозор демократияси” назариётчилари фуқаролик жамиятини бозор демократияси жамияти аналоги деб билади. Улар фикрича, фуқаролик жамияти иқтисодий жамият бўлиб, иқтисодий ҳаётни бошқариш имкониятларида чекланган ва ижтимоий бирлашмалар ва ҳаракатлар томонидан назорат қилинади.


Шундай қилиб, фуқаролик жамияти ғоясининг қайта жонланишида жамиятни давлатлаштиришга, жамият ҳаётида давлат роли ва таъсирининг фавқулодда ўсишига қарши ҳаракатни кўриш мумкин. Ч.Тейлор, Э.Арато, Р.Дворкинвабошқатадқиқотчиларданиборатбўлганўзигахоснормативедискуршамшаклланганлигиниайтишмумкин12. Шунингдек, нодавлацоҳанингижтимоий-сиёсийфаоллигиваўз-ўзиниташкиллаштиришаҳамиятиюзасидан, энгмуҳимқуйидагиконцепцияларажратилади:





  1. либерал анъана концепцияси;




  1. американча коммунитариз концепцияси;

  2. европача неоконсерватизми концепцияси;

Фуқаролик жамиятининг либерал анъана ғояси умуман олганда янги нарса эмас. Фуқаролик жамияти ҳақидаги тасаввурлар мумтоз инглиз либерализмидаёқ ишлаб чиқилган.

Фуқаролик жамияти концепциясининг америкача маданий ва тарихий контекстида «республиканизм» идеали билан боғлиқ эди. У ХХ ўз-ўзини бошқариш ва ўз-ўзини ижтимоий ташкиллаштиришга асосланувчи, тенг ҳуқуқли фуқаролар томонидан тузилган америка коммуналари, яъни локал бирлашмаларнинг уйғун ва фаолликдаги ижтимоий-сиёсий ҳаёти ҳақидаги тасаввурларга асосланади.


Мазкур коммуналар ўз-ўзини ташкиллашуви ўзига хос фуқаролик жамияти типии билан қўллаб-қувватланган, бу ҳақда батафсил А. де Токвил ёзади. Демократик маданият бунда коммунал ўзароҳамкорлик ва шерикчилик қадриятларини, шунингдек христиан ахлоқи қадриятларининг юқори даражадаги амалиёти билан фарқланади. Шунинг билан бирга, коммунитаристик лойиҳа тарафдорлари кузатганидек, жамоавий қадриятлар индивидуал қадриятлардан устун бўлиб, индивидлар ўзаро ишонч ва ҳамкорлик муҳитида ўз қизиқишларини уюшма қизиқишларига бўйсундиришга тайёр бўлган13.


Манбалар таҳлили шуни кўрсатадики, мумтоз марксизм замонавий дискурснинг алоҳида консептуал йўналиши сифатида фуқаролик жамиятини келиб чиқишини, жамиятнинг феодал-аристократик патерналистик тизими ўрнига коммерсия капитализми давридаги иқтисодий партикуляризми билан боғлаган. Бироқ Маркс унда индивидуал эркинлик ва автономияни эмас, синфий жамиятда объектив мавжуд бўлган нотенгликни, эрксизлик ва ижтимоий-иқтисодий бегоналашувни беркитувчи, яъни, ташқи шаклни кўрган холос14.


Кейинроқ эса постмарксистик лойиҳа доирасида амал қилувчи назариётчилар, фуқаролик жамияти ғоясини қайтадан кўриб чиқишга ҳаракат қилган. Шундай қилиб, постмарксистик тушунишда, у қуйидагича асосланади «охирги вақтларда пайдо бўлаётган, жамиятнинг, эркин эҳтиёрий ассоциациялари, шунингдек, ҳуқуқий ва оммавий институтлари доирасида амалга оширилувчи жамоавийликнинг номумтоз шакллари, нафақат давлат доирасидан, балки капиталистик бозор иқтисодиёти чегарасидан ҳам чиқиб кетмоқда»15. Бу эрда диққат марказида, Биринчидан, давлат-бюрократик машинасининг, умумий манфаатлар давлати шароитида, таъсир доирасининг кенгайиши, иккинчидан, жамиятга трансмиллий корпорациялар ва глобаллашув даврининг марказлашган иқтисодиёти томонидан бўлган ҳавфи туради.


Ўрта ХХ-аср мутафаккирларининг антик давр олимларидан фарқи, уларнинг ижтимоий муносабатларни, давлат ва жамият муносабатлари шу жумладан, теологик характерга эга, антик фалсафа эса ижтимоий муносабатларни турли рангларда кўриб чиқади, шу нуқтаи назардан фуқаролик жамияти диний парадигмаси ўрта ХХ-асрларда шакллана бошлаган дейиш мумкин.


Шарқнинг фуқаролик жамиятини консептуал тушунишидаги ўзига хос жиҳат, уларнинг мазкур феноменга оид талқинлари фазилат, маърифат ва ўзаро масъулият тушунчалари призмасиорқали амалга оширилганлигидадир, бунда ижтимоий-фалсафий фикр ўз диққатини давлат бошқарувчилари ва жамият аъзолари ўртасидаги муносабатларнинг ахлоқий-естетик жиҳатларига қаратган.


Янги даврда давлат роли масаласи янгича англай бошланади: агар антик давр ва ўрта ХХ-асрларда ижтимоий-фалсафий фикр давлат устуворлигига қаратилган бўлса, бу даврга келиб, мазкур нисбатда инсон (фуқаро) феномени, ўз ҳуқуқлари, эҳтиёжи ва қизиқишлари билан биргаликдаустувор аҳамият касб эта бошлайди. Давлат фақат мана шу қизиқишларни мавжуд бўлган қонуний тизим доирасида амалга оширилишини таъминловчи институт сифатида гавдаланади.


Янги давр ижтимоий-фалсафий тафаккури фундаментал ютуғи, давлат ва жамият тушунчаларини ажратганлигида, бу фуқаролик жамиятини тушунишда классик парадигмасининг шаклланишига асос бўлган эди. Бу ўз навбатида, “давлат – фуқаролик жамият” дихотомияси кузатилувчи концепциялар шаклланишига олиб келади. Биринчи маротаба Янги давр мутафаккирлари давлат ва жамият қизиқишларининг турлича бўлишига ўз диққат эътиборини қаратади, бунда давлат қонун устуворлигига таянса, жамият эса хусусий мулкка. Фуқаролик жамияти ҳақидаги консептуал дискурснинг асосий муаммолари сифатида, давлатнинг роли ва давлат ва жамият ўзаро муносабатларининг мезонлари қандай (ахлоқий идеал ва реал сиёсат нисбати мезонлари) деган масала кўндаланг туради.


Умуман, ҳозирги замон илғор демократик мамлакатлар жамияцҳунос олимларининг фуқаролик жамияти тўғрисидаги назарий қарашлари бир тизимга келтирилса, у ҳолда фуқаролик жамияти – бу:





Download 81,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish