1-мавзу: фуқаролик жамияти фанининг предмети, объекти, мақсад ва вазифалари фуқаролик жамияти ғоялари эволюцияси. Режа


Фуқаролик жамияти - тараққиётнинг юқори босқичи



Download 81,03 Kb.
bet3/6
Sana21.02.2022
Hajmi81,03 Kb.
#61136
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 мавзу

3.Фуқаролик жамияти - тараққиётнинг юқори босқичи.
“Фуқаролик жамияти” ва “ҳуқуқий давлат” тушунчаси биргаликда ХВИИИ-асрда пайдо бўлган. Одамлар ҳаёти ва фаолиятининг икки томони: уларнинг шахсий манфаатлари, ташаббуси, ихтиёрий фаолияти жабҳаси ва одамлар хулқ-атвори давлатнинг хоҳиш-иродасига бўйсунувчи халқ ҳокимияти жабҳаси шу тушунчалар билан ифодаланди.
Фуқаролик жамияти ҳокимиятнинг оқилоналиги ва одилоналиги, шахс эркинлиги ва фаровонлиги ҳақидаги ғояларнинг ҳуқуқий устунлиги, ҳуқуқ ва қонуннинг бирлиги, давлат ҳокимиятининг турли тармоқлари фаолиятини ҳуқуқий чегаралаш ғоялари билан муштаракдир.

Ҳуқуқий давлат – бу шундай бир давлат ҳокимиятдирки, у ҳуқуқ нормаларига биноан, ва уларнинг доирасида иш кўради, бу нормаларни бузиш, бекор қилиш ёки чеклашга журъат этмайди, фуқаролар ва уларнинг бирлашмаларининг узвий табиий-тарихий ҳуқуқларини эътироф этади.


Тоталитар давлатда хавфсизликни таъминлаш ҳуқуқий тартиботни муҳофаза қилиш, одамлар хулқ-атвори давлат белгилаган ҳуқуқий қоидаларга мувофиқлигини таъминлаш фаолиятидан иборат бўлади, давлат ҳокимиятига татбиқан хавфсизликни давлат хавфсизлиги ва фуқаролик жамияти хавфсизлигига ажратиш муаммоси юзага келмайди.
Фуқаролик жамиятининг хавфсизлиги (жамоат хавфсизлиги) қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланиши мумкин:
-ижтимоий адолат;
-давлат билан ўзаро муносабатларда фуқароларнинг ва умуман жамиятнинг ҳуқуқлари; - қонунийлик тартиби;
фуқароларнинг иқтисодий фаровонлиги;

  1. демократик плюрализм;




  1. жамиятнинг очиқлиги;




  1. фуқаролик жамиятининг миллий жиҳатдан муайянлиги.

Фуқаролик жамиятининг юзага келиши инсон ҳуқуқлари ва фуқаро ҳуқуқларининг фарқланишини белгилаб берди.


Фуқаролик жамиятининг асосий белгилари мавжуд бўлиб улар қуйидагилардир: - эркин индивидлар уюшмаси;
ўзаро ҳамкорликка асосланган ижтимоий тузилма;
мураккаб тузилишга эга бўлган плюратилстик тизим;
ўзини ўзи ривожлантирадиган ва ўзини ўзи бошқарадиган тизим. Фуқаролик жамиятининг энг муҳим омиллари:



  1. иқтисодий эркинлик, мулк шаклларининг ранг-баранглиги, бозор муносабатлари;




  1. инсон ва фуқаронинг табиий ҳуқуқларини сўзсиз эътироф этиш ва ҳимоя қилиш;




  1. ҳокимиятнинг қонунийлиги ва демократик хусусияти;




  1. қонун ва одил суд олдида ҳамманинг тенглиги, ҳар бир шахснинг юридик жиҳатдан

ишончли ҳимояланганлиги;

  1. ҳокимиятнинг Учга бўлиниши ва ҳокимиятларнинг ўзаро алоқаси принципига асосланган ҳуқуқий давлат;




  1. сиёсий ва мафкуравий плюрализм, конструктив мухолифатнинг мавжудлиги;




  1. сўз ва матбуот эркинлиги, оммавий ахборот воситаларининг мустақиллиги;




  1. фуқароларнинг шахсий ҳаётига давлатнинг аралашмаслиги, уларнинг ўзаро мажбуриятлари ва бурчлари;

  2. синфий ва миллий тотувлик, ижтимоий шерикчилик;

  3. одамларнинг муносиб турмуш даражасини таъминловчи самарали ижтимоий сиёсат.

Фуқаролик жамияти қатор тамойилларга таяниб фаолият кўрсатади. Жумладан:
-сиёсий соҳада ҳамма одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг тенглиги;



    1. -бутун жаҳон ҳамжамиятида юридик кучга эга бўлган қонунлар асосида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатланган ҳуқуқий ҳимояси;




    1. -индивидларни мулкка эга бўлиш ва ҳалол меҳнати Учун адолатли ҳақ олиш ҳуқуқига асосланган иқтисодий мустақиллиги;




    1. -қонун билан кафолатланган фуқароларни манфаатлари, касбий белгилари бўйича давлатдан ва партиядан мустақил ижтимоий бирлашмаларга бирлашиш имкониятлари;




    1. -партия ва фуқаролик ҳаракатларини ташкил этишда фуқароларнинг эркинлиги;




    1. -фуқароларни эркин, маданиятли, маънавий ва ижтимоий фаол, жамият аъзоларини қонун олдида маъсулиятли қилиб шакллантирадиган фан, маданият, таълим ва тарбия Учун зарурий моддий ва бошқа шароитларни яратиш;




    1. -фақат қонун билан чекланган давлат сензурасидан ташқари ОАВ яратиш ва фаолият юргизиш эркинлиги;




    1. -давлат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги муносабатни барқарорлаштирадиган механизмни (консенсус механизми) мавжудлиги, ҳамда фуқаролик жамиятини ишлашини давлат органлари томонидан хавфсизлигини таъминланиши. Бу механизм, расмий бўладими, норасмий бўладими, у ўз ичига қонуний актларни, халқ вакилларини демократик сайлов билан ҳокимиятнинг, ўз-ўзини бошқариштурли органлари ва ҳ.к. тайинлаш кабиларни олади.




  1. Фуқаролик жамияти уюшмалари асосида ижтимоий (жамоатчилик ) ўзини – ўзи бошқариш механизмлари яратилади ва ривожлантирилади.




  1. Фуқаролик жамияти давлатнинг демократик органларини, унинг барча сиёсий тизимини шаклланиши ва содда кўринишга келтиришга кўмак беради; бунинг Учун у турли воситалардан фойдаланади: сайлов кампанияларидан ва референдумларда, норозилик ёки бу ёки у талабларини қўллаб-қувватлаш аксияларида, у ёки бу масаладар бўйича жамиятни шакллантиришдафаол иштирок этиш.




  1. Фуқаролик жамиятининг институтлари ва ташкилотлари инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини реал кафолатлашларини давлат ва жамоат ишларида тенг иштирокини таъминлашга қаратилади.




  1. Фуқаролик жамияти ўз аъзоларига нисбатан ижтимоий назорат функсияларини бажаради: у давлатдан мустақил равишда восита ва санксиялар беришга эга бўлиши мумкинки, уларнинг ёрдамида у индивидларнинг жамоа талабларига риоя қилишларига мажбурлаши, фуқароларнинг ижтимоийлашувини ва тарбияланишини таъминланиши мумкин.




  1. Фуқаролик жамияти коммуникациявий вазифани бажаради. Бу жамият давлат органларига фуқароларнинг конкрет манфаатлари ҳақида хабардор қилиб туради,бу манфаатларни амалга ошириш эса фақат давлат органларига тегишли бўлади.




  1. Фуқаролик жамияти ўз институтлари ва ташкилотлари билан барқарорлаштирувчи вазифасини бажаради. У давлат олдида танг ҳолатлар юз бергапнида унга ёрдам беради, жамият ҳаётини яшашини таъминлайдиган мустаҳкам структураларини яратади.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг «Ўзбекистон ХХI-аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» китобида шундай деб таъкидлайди: «Биз Учун фуқаролик жамияти - ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришига монелик қилмайди, аксинча, ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади. Айни вақтда бошқа одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига

йўл қўйилмайди. Яъни эркинлик ва қонунга бўйсуниш бир вақтнинг ўзида амал қилади, бир-бирини тўлдиради ва бир-бирини тақозо этади»6.


Фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий мезонларидан бири -бу унинг ҳуқуқий негизини яратишдан иборат бўлганлиги боис, Биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий пойдеворини ўрнатишга, унинг асосий қоида ва талабларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамловчи ҳуқуқий нормаларининг ўз ифодасини топишига алоҳида эътибор берилди.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролик жамиятининг асосий қоида ва талабларини акс эттирувчи принципиал аҳамиятга эга бўлган нормалар сифатида давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги (2-модда), халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи ҳисобланиши (7-модда), Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланиши (11-модда), Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши, ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги (12-модда) кабиларда фуқаролик жамиятининг асосий принципиал масалалари юридик жиҳатдан мустаҳкамланганлигини кўришимиз мумкин.


Ўзбекистонда фуқаролик жамияти асослариини яратиш ва ривожлантириш бўйияа амалга оширилган ишларни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтти томонидан Уч босқич га бўлиб таҳлил қилиш тавсия этилади.7

Биринчи босқич ўз ичига 1991-2000 йилларни қамраб олади. Бу даврда, Биринчи навбатлдафуқаролик жамиятининг шаклланишининг асослари яратилди


Иккинчи босқич (2000-2010 йиллар) дамамлакатни демоератлаштириш ва модернизациялаш бўйича фаол жараёнлар давом эттирилди.


2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатда демократик ислоҳатларни янада чувурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”еълон қилинди.Бу Концепция мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг иккинчи босқич ига якун ясади ва яни – Учинчи босқич ни бошлаб берди.


Биринчи Президент И.Каримов таъкидлаганидек, “Фақатгина биз танлагаи босқич ма-босқич , тадрижий ривожланиш йўли халқимиз кўзлаган эзгу ниятларга эришишга, замонавий демократик талабларга жавоб берадиган давлат, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрият бўлган, қонун устуворлигини таъминлайдиган жамият барпо этишга олиб келиши муқаррар”8.Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши бўйича қўйидаги хулосалар чиқариш мумкин:фуқаролик жамиятининг шакилланиши узоқ давом этиб келаётган мураккаб тарихий жараёндир.Фуқаролик жамиятининг баъзи бир унсурлари қадимги Юнонистон ва Римда намоён бўлган вақтданбошлаб Янги даврда шаклланиш элементлари ва хозирги кунда бир бутун тизим сифатида пайдо бўлиши.

Download 81,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish