1-мавзу: фан ва унинг жамиятдаги ўрни режа



Download 44 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi44 Kb.
#135366
TuriБиография
  1   2
Bog'liq
1 мавзу илмий


1-МАВЗУ: ФАН ВА УНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИ
Режа:
1. Фан тушунчаси ва унинг мазмун-моҳияти. Фан ва фалсафа.
2. Фан тараққиётининг босқичлари. Ҳозирги даврда фанда фанда содир бўлаётган ўзгаришлар.
3. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида фаннинг вазифалари. Дунёқарашни шакллантириш, ишлаб чиқариш, маданият, таълим.


Таянч тушунчалар: экстернализм, интернализм, кумулятивизм, “Кейс-стадис”, фан биографияси, фаннинг маънавий-интеллектуал функцияси, утилитар прагматик функция, психологик функция.

“Фан” (арабча сўз бўлиб, “касб”, ҳунар маъносини англатади) рус тилида “наука”, юнонча “episteme”, лотинча “scentia” – инсон ақлий фаолиятининг муҳим соҳаси бўлиб, воқелик тўғрисидаги ишончли билимлар ҳосил қилади ва назарий умумлаштиради.


Фан – ижтимоий онг шаклларидан бири, маънавий маданиятнинг муҳим таркибий қисми, илмий билимлар системаси бўлиб, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш заруриятидан вужудга келган.
Фан оламдаги нарса ва ҳодисалар моҳиятини тўлароқ ва чуқурроқ билишнинг муҳим воситаси сифатида, аввало, табиатни ўзлаштириш, уни инсон манфаатлари учун бўйсундириш, табиатдан тирикчилик воситаларини кўпроқ ундириш ва инсоният учун тўқ ва фаровон ҳаёт яратишнинг қудратли қуроли ҳисобланади.
Фан билимлари ёки илмий билимлар даставвал Қадимги Шарқда вужудга келган бўлса-да, қадимги Юнонистонда маданий ҳаётнинг идеали сифатида ривожланди. Аристотель биринчи бўлиб илмий билимларни тасниф қилди, илмий билиш усуллари ва илмий тафаккур қонунларини таърифлади.
Фан жамиятимиз тараққиётининг муҳим омили, комил инсон шахсини шакллантиришнинг зарур шарти бўлиб қолган ҳозирги шароитда истеъдодли талаба-ёшларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш, уларда илмий асарларни таҳлил қилиш, илмий фактлар тўплаш, уларни системалаштириш, баҳолаш, илмий янгиликлар яратиш кўникма ва малакаларини шакллантириш олий ўқув юртлари олдидаги энг долзарб вазифалардан бири бўлиб қолди. Шунингдек, мамлакатимизда илм-фанни ривожлантиришга устивор вазифа сифатида ёндашилиб, уни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда.
Магистрантлар ўртасида аввало фаннинг умумбашарий қадрият, ижтимоий онгнинг алоҳида бир шакли, оламни билиш ва ўзлаштиришнинг ишончли воситаси, комил инсон шахсини шакллантиришнинг муҳим омили сифатидаги аҳамиятини кенг тарғиб этиш, уларда илмий фикрлаш малакаси ва маданиятини шакллантириш айниқса муҳимдир.
Магистрантларда, аввало, илмий асарларни мутолаа қилиш маданиятини, илмий асарларни конспектлаштириш, тезислар тузиш, тақриз, реферат, илмий мақола ва илмий доклад ёзиш қоидаларини ўзлаштиришларига яқиндан ёрдам бериш ғоят хайрлидир.
Илмий асар қандай шакл ва мазмунда бўлишидан қатъи назар тадқиқотчидан мустаҳкам ирода, сабот-матонат, собитқадамлик, жиддийликни, янги илмий билимлар ҳосил қилиш, илмий изланиш натижаларини умумлаштириш, системалаштириш эркин ва мустақил хулосалар чиқариш йўллари ва усулларини пухта билишни талаб этади.
Олимлик маҳорати тезда шаклланиб қолмайди. Бунинг учун фанни севиш, унга бутун онгли ҳаётингни бағишлаш, эришган ютуқларингдан интелектуал завқ олиш, умумий ишга ўз ҳиссангни қўшаётганингни қалбан ҳис этиш талаб қилинади.
Академик Эркин Юсуповнинг олимларни: “отилиб чиққан” ва “осилиб чиққан” олимлар тоифасига ажратиши бежиз бўлмаган. Отилиб чиққан олимлар, шубҳасиз, илмий ижодга ўзлигингни намоён этиш, истеъдод ва қобилиятингни рўёбга чиқариш, илм заҳматларидан ҳаловат топиш, ўзлигингни абадийлаштириш, фан ва инсониятолдидаги бурчингни сидқидилдан адо этиш имконияти, воситаси деб қарайдилар ва бутун ҳаётларни илм-фанга бағишлайдилар.
“Осилиб чиққанлар” эса бир амаллаб диссертацияни “ҳимоя қилиб”, бутун умр бўйи илмий даража соясида жон сақлайдилар ва илмий унвонга амал пиллапояларидан юқори кўтарилиш, молу дунё орттириш имконияти деб қарайдилар ва фаннинг кушандасига айланиб, ҳақиқий истеъдодларни йўқ қилиш билан машғул бўладилар.
Маълумки, фан демократик жамият маънавий ҳаётини белгиловчи муҳим омил сифатида илм аҳлида олижаноб инсоний сифат ва фазилатларни камол топтиради. Жамиятимиз тараққиёти, айниқса, фан-техника тараққиёти шу жамиятда яшаб, ижод этувчи инсонларнинг ақлий баркамоллиги, маҳоратига боғлиқ. Бунинг учун инсон ўқиши, мустақил мутолаа қилиши, ўз устида тинмай ишлаши, изланиши керак. Бу иш фақатгина ягона узлуксиз таълим тизими орқали амалга оширилиши мумкин. Узлуксиз таълимни амалга оширишда ҳар бир шахснинг хар томонлама баркамол ривожланиши, унинг ахлокий, маданий камолоти учун қулай шароит яратилиши талаб этилади.
“Илмий тадқиқот методологияси” фани масалалари доирасида магистрант:
- илмий тадқиқот олиб боришнинг методологик асослари, илмий тадқиқот олиб боришнинг зарурий шартлари, илмий изланишга хос асосий тушунчалар, илмий иш олиб боришнинг мантиқий тузилмаси, илмий билишда умумий ва хусусий методлар, мавзуни танлаш босқичлари, тадқиқот режасини тузиш, илмий методик адабиётлардан фойдаланиш, фаннинг ўзига хос хусусиятлари, илмий тадқиқотнинг амал қилиш механизмлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши, тадқиқот структурасини, шунингдек, илмий тадқиқот методологияси ривожланишнинг бифуркацион механизмини, ўзини ўзи уюштирган тизимларнинг эволюцияси жараёнларида хаоснинг конструктив ролини аниқлашни, ҳозирги замон дунёқарашига кўрсатган таъсирига кўра илмий тадқиқот методологияси ғоялари нисбийлик назарияси ва квант механикаси ғояларига тенг туришини, илмий тадқиқот методологияси тушунчаларини ҳар қандай ривожланувчи тизимларга нисбатан қўллаш билиши керак;
- магистрант илмий тадқиқот жараёнини яхлит жараён сифатида тасаввур қила олиши, меҳнатсеварлик, тадқиқот жараёнини тавсифлаш, хулосаларни таърифлаш ва олинган натижаларни баҳолаш, эмпирик ва назарий тадқиқот усулларини фарқлаш, кенгайтирилган тадқиқот режасини ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотнинг методологик тамойиллари, илмий лойиҳаларни тузиш, илмий изланишларнинг йўналишлари, шунингдек, илмий тадқиқот методологиясининг фалсафий масалалари, илмий тадқиқот методологияси ҳар қандай объект эволюциясини ҳаракатга келтирувчи ўз-ўзидан ташкил топиш механизмини тавсифловчи таълимот эканлиги ҳақидаги билим ва кўникмаларига эга бўлиши керак;
- Илмий тадқиқот методологиясининг фалсафий масалалари жуда кўп фанлар учрашадиган муаммолар хусусида ишлаётган соҳа бўлгани учун ҳамда синергетик билим хосил бўлишининг ўзига хос ноанъанавий жиҳатлари мавжудлиги учун уни методология нуқтаи назаридан баҳолаши ва улардан фойдалана олиши, билимнинг конструктив ҳарактери, илмий фаолият маҳсулининг амалий аҳамиятини англаш, илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқиш усуллари ва талабларини билиш, ҳавола бериш (цитата бериш) усуллари, мавзуни ёритиш учун матндан фактик мисоллар танлаш, фактик материалларнинг миқдорини белгилаш, қўлёзмани таҳрир қилиш, илмий ишни илмий услубда равон ва саводли ёзиш малакаларига эга бўлиши лозим.
Фанни самарали ўрганиш учун магистрантлар фалсафа, миллий истиқлол ғояси, педагогика, психология, янги педагогик технология ва педагогик маҳорат, шунингдек мамлакатимизда бозор муносабатларига ўтиш жараёнида фан тараққиётига оид билимларни ҳам мукаммал ўрганишлари лозим. Айниқса, бу фанни ўрганишда эпистемология фанлари асосларини эгаллаш жуда муҳимдир. Шунингдек, “Илмий тадқиқот методологияси” билим соҳаларига доир таълим йўналишларида фанлардан ўрганиладиган муаммолар борасида етарли билим ва кўникмаларга эга бўлиш талаб этилади.
Фан доирасида ўрганиладиган асосий масалалар магистрантларда илмий иш олиб бориш юзасидан бошланғич билимларни шакллантириш, фалсафа, тилшунослик, адабиётшунослик терминларини ўзлаштириш, ижтимоий фан соҳаларига оид назарий масалаларнинг таҳлил қилиниши ва ёритилиши, кенг қўлланиладиган метод ҳамда усулларни ўрганиш, мавзу доирасидаги муаммонинг ҳал қилиниши борасида муайян билимга эга бўлишда муҳим аҳамият касб этади.
Тадқиқот жараёнини тадқиқ этиш аввал бошданоқ ижод бочқичлари (акт, этап, фаза, момент)ни ажратишни талаб этди. Бундай босқичлар комплекси бадиий ижодга хос эканлиги Лезин томонидан қайд этилди. У бадиий ижод босқичлари сифатида: меҳнат, онгсиз иш, илҳомни кўрсатди.
Ижодий жараён босқичлари Энгельмейер асарларида ҳам муҳим ўрин эгаллади. Унинг кўрсатишича, ихтирочининг иш жараёнини: истак, билим ва иқтидорга ажратиш мумкин. Блох ана шу ғояни техник ва илмий ижодкорликка татбиқ этиб, қуйидаги уч актни кўрсатди: 1) ғоянинг (гипотеза, ният) туғилиши, 2) унинг шаклланиши, 3) ҳаётга татбиқ этилиши.
Илмий тадқиқот босқичларини ўрганар экан, Левинсон-Лессинг, унинг уч элементини кўрсатди:
1) кузатиш ва эксперимент воситасида фактлар тўплаш,
2) ғоянинг хаёлда вужудга келиши;
3) ғояни текшириш ва ривожлантириш.
Хорижий олимлар ҳам илмий тадқиқотнинг шунга ўхшаш босқичларини ажратиб кўрсатдилар.

Download 44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish