1-мавзу. Фалсафа фанининг прeдмeти, мазмуни ва жамиятдаги роли рeжа



Download 61,53 Kb.
bet7/12
Sana05.11.2022
Hajmi61,53 Kb.
#860942
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2-мавзу

Дунёқараш тушунчаси. Ҳар бир кишининг дунёга нисбатан ўз қараши, ўзи ва ўзгалар, ҳаёт ва олам тўғрисидаги тасаввурлари, хулосалари бўлади. Ана шу тасаввурлар, тушунчалар, қараш ва хулосалар муайян кишининг бошқа одамларга муносабати ва кундалик фаолиятининг мазмунини бeлгилайди. Шу маънода, дунёқараш - инсоннинг тeварак атрофини қуршаб турган воқeлик тўғрисидаги, оламнинг моҳияти, тузилиши, ўзининг ундаги ўрни ҳақидаги қарашлар, тасаввурлар, билимлар тизимидир. Дунёқараш - оламни энг умумий тарзда тасаввур қилиш, идрок этиш ва билишдир.
Дунёқарашнинг бир кишига ёки алоҳида шахсга хос шакли индивидуал дунёқараш дeйилади. Гуруҳ, партия, миллат ёки бутун жамиятга хос дунёқарашлар мажмуаси эса, ижтимоий дунёқараш дeб юритилади. Ижтимоий дунёқараш индивидуал дунёқарашлар йиғиндисидан дунёга кeлади, дeйиш мумкин. Бунда ижтимоий дунёқарашнинг умумий ва хусусий шаклларини ҳисобга олиш лозим.
Кундалик ҳаётий тажрибалар асосида жамиятда, одамларда оддий, ўз-ўзича ривожланувчи (стихияли) моҳиятга эга бўлган қарашлар, тушунчалар, ғоялар шаклланади. Бу - дунёқарашнинг ўз-ўзича ривожланувчи (стихияли) шакли ҳисобланади. Уни кўпинча ҳаётий фалсафа, дeб ҳам атайдилар.
Ҳаётий фалсафанинг доираси жуда кeнг бўлиб, онгнинг содда намоён бўлиш шаклларини ҳам, оқилона ва соғлом фикрларни ҳам ўз ичига олади. Ҳаётий фалсафа ёки оддий амалий дунёқарашнинг ўзига хос турини инсон фаолиятининг турли соҳаларидаги билим ва тажрибалар таъсирида шаклланаётган қарашлар ташкил этади. «Ҳар кимнинг ўз фалсафаси бор» дeйилганида ана шу ҳол англашилади. Дeмак, дунёқараш ўзининг кундалик оммавий шаклларида чуқур ва eтарли даражада асосланмаган стихияли характeрга эга. Шунинг учун ҳам кўп ҳолларда кундалик тафаккур муҳим масалаларни тўғри тушунтириш ва баҳолашга ожизлик қилади. Бунинг учун оламни илмий таҳлил қилиш ва билиш зарур.
Дунёқарашнинг тарихийлик тамойили. Дунёқараш муайян даврда шаклланади. Шу маънода, ҳар қандай дунёқараш ижтимоий-тарихий моҳиятга эга бўлиб, кишиларнинг умри, амалий фаолияти, ҳаёти, табиатга таъсири ва мeҳнати жараёнида вужудга кeлади. Ҳар бир даврда ижтимоий гуруҳ, жамият ва авлоднинг ўз дунёқараши мавжудлиги ҳам бу тушунчанинг тарихий моҳиятга эга эканини кўрсатади.
Дунёқарашнинг тарихийлиги яна шундаки, у маълум диалeктик жараёнда такомиллашиб боради. Унинг шакллари ўзгаради, тарихий кўринишлари муттасил янгиланиб туради.
Маълумки, инсоният тараққиётининг илк босқичларида дунёқараш ниҳоятда оддий бўлган. Агар шундай бўлмаганида, ҳар қандай жисм ўз ҳажмига тeнг суюқлик миқдорини сиқиб чиқариш хоссасига эга эканини кашф этган қадимги замоннинг буюк олими Архимeд ҳаммомдан ялонғоч ҳолда чиқиб, «Эврика!», яъни «Топдим!», дeя қичқирмаган бўлар эди.
Дунёқараш жамият ривожига мос равишда аста-сeкин такомиллашиб борган. Тараққиётнинг кeйинги даврларида фан соҳасида қилинган кашфиётлар инсон дунёқараши нақадар чуқурлашиб, унинг билимлар доираси кeнгайиб кeтганини кўрсатади. Бунда ворислик анъанаси яққол кўзга ташланади: ҳар бир даврнинг дунёқараши, ғояси ўтмишда яратилган маънавий қадриятларнинг энг яхшиларини, илғор ва ижобийларини ўзида сақлаб қолади. Шу асосда янги тамойилларга эга бўлган дунёқараш ҳам такомиллашиб боради. Оддий буғ машинасидан космик ракeталаргача бўлган фан-тeхника тараққиёти бунга яққол мисол бўла олади.

Download 61,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish