1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа



Download 1,8 Mb.
bet63/118
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#297463
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   118
Bog'liq
ФАЛСАФА маърузалар матни

Формал мантиқ - фикрлашнинг тузилиши ва унинг қонунлари ҳақидаги фандир. Формал мантиқ фикрлашнинг ривожланишини, унинг такомиллашиш жараёнини ўрганишни ўзидан соқит қилади. У фикрлашнинг мантиқий тузилишини, шаклини ўрганади. Инсоннинг фикрлаш шакли, тузилиши турли қонунларга асосланади ва уларни келтириб ҳам чиқаради. Мантиқий шаклларни символлар ёрдамида ифода этиш мумкин. Масалан, «Ҳамма зиёлилар ақлий меҳнат билан шуғулланадилар», «Ҳамма капалаклар ҳашаротдир» деган фикрларнинг мазмуни турлича бўлсада, уларнинг тузилиши, шакли бир хилдир. Шунинг учун уларни «Ҳамма S – Р дир» ёки «Ҳамма а – в дир», деб ифодалаш мумкин.Формал мантиқ ва классик мантиқ тушунчалари синоним тушунчалар бўлиб,унда мулохазалар икки қийматли, яъни чин ёки хато бўлади.
Классик мантиқдан фарқ қилувчи ҳозирги замон мантиғи турли йўналишлардан иборат бўлиб, улар биргаликда ноклассик мантиқ деб номланади.
Кўп маъноли мантиқ ҳозирги замон ноклассик мантиғининг бир тармоғи бўлиб, фикрлашни «чин», «хато», «қисман чин», «қисман хато», каби тушунчалар орқали ифодалайди. Агар умумий формал мантиқда мулоҳазалар икки қийматли (чин ёки хато) бўлса, кўп маъноли мантиқда мулоҳазалар уч ва ундан ортиқ қийматлидир. Шунинг учун бу мантиқ «кўп маъноли мантиқ» деб юритилади. Бу мантиқда энг оддий система уч маънолидир. Масалан, Сиз “инсон ҳуқуқлари декларацияси”ни биласизми? -деган саволга “ҳа”, “йўқ”, “озгина биламан ” каби жавобларни олиш мумкин.
Индуктив мантиқ (лот. Intuitio – дикқат билан эътибор бериш, диққат билан кузатиш) – Ҳозирги замон ноклассик мантиғи тармоғи бўлиб, математик интуиция принципларидан келиб чиқади. Бу принциплар XX аср олимлари Л. Э. Брауэр ва А. Гейтинглар томонидан ишлаб чиқилган. Маълумки, немис олими Кантор ишлаб чикқан тўплам назарияси бир неча ҳал қилиб бўлмайдиган парадоксларга учрагандан сўнг, бу кризисдан қутилиш учун логицизм, формализм, конструктивизм, интуиционизм каби оқимлар пайдо бўлади. Булар бундай зиддиятни формал мантиқ асосида ҳал қилишга ҳаракат қилдилар.
Классик мантиққа асосланган математикада ХА (х) ифода қуйидагича ўқилади: «Ҳамма Х А хоссасига эга». Классик мантикқа кўра, агар бу ифодалар арифметика акциомаларига мос келса, тўғри (чин) деб қабул қилинади. Математика учта мусбат сонларнинг бир бутуни h дан тузилган, уни
А (h)нинг ташкил топиш усули қизиқтирмайди. Интуитив мантиқда бу соннинг тузилиш усули маълум бўлгандагина АхА (Х) ифодаси чин (тўғри) ҳисобланади. А нинг тўғрилигидан (чинлигидан) В нинг тўғрилигини бевосита келтириб чиқариш методи ишлаб чиқилгандагина, импликация (а  в) чин (тўғри) ҳисобланади.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish