1-мавзу: Ёш даврлари ва педагогик психология фанининг предмети ва вазифалари


Ўқитувчининг энг мущим хислатлари қуйидагилардан иборат



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/32
Sana18.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#824080
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32
Bog'liq
Yosh davrlari va pedagogik psixologiya ma`ruza matn 2008 (1)

Ўқитувчининг энг мущим хислатлари қуйидагилардан иборат:
-ўқитувчининг ўз Ватанига содиқлиги, болаларни севиш, уларни 
инслнпарварлик рущида тарбиялаш истаги, ўз юрти, она тили, ўз щалқининг 
тарихи ва унинг маданиятини севиши, давлатининг мустақиллиги ғоясида
яшашидан ибратдир; 
-ижтимоий жавобгарликни юксак даражада щис этиши; 


38 
-олижаноблиги, ақли, фаросати, маъанавий поклиги, маънавият ва 
маърифат бўйича юксак мақсадларни болаларга сингдириб бориши; 
-ўзини қўлга ола билиши, сабр-тоқатли, бардам, матонатлилигидир. 
Жамиятнинг ўқитувчи олдига қўядиган асосий талаблари
қуйидагилардир: 
-шахсни маънавий ва маърифий томонидан табиялашнинг, миллий 
уйғониш мафкурасининг щамда умуминсоний бойликларнинг мощиятини 
билиши, болаларни мустақиллик ғояларига содиқлик рущида тарбиялаши, ўз 
Ватани табиатига ва оиласига бўлган мущаббати; 
-кенг билимга эга бўлиши, турли билимлардан хабардор бўлиши; 
-ѐш ва педагогик психология, ижтимоий психология ва педагогика, ѐш 
физиологияси щамда мактаб гигиенасидан чуқур биилимларга эга бўлиши; 
-ўзи дарс берадиган фан бўйича мустащкам билимга эга бўлиб, ўз 
касби, сощаси бўйча жащон фанида эришилган янги ютуқ ва
камчиликлардан хабардор бўлиши; 
-таълим ва тарбия методикасини эгаллаши; 
-болаларни билиши, уларнинг ички дунѐсини тушуна олиши; 
-педагогик техника (мантиқ, нутқ, таълимнинг ифодали воситалари) ва 
педагогик тактга эга бўлиши; 
-ўз билими ва педагогик мащоратини доимий равишда ошириб
бориши. 
Щар бир ўқитувчи ана шу талабларга тўла жавоб бера оладиган
бўлишига интилиши шарт. 
Ўқитувчи жамият томонидан қўйилган талаблар билан бир қаторда 
щамкасблари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ундан нималарни
кутишини щам эсдан чиқармаслиги лозим. Психологлар томонидан олиб 
борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича щалқ таълими бўлимлари ва мактаб 
директорлари ўқитувчининг айрим хислатлари нақадар мущимлигини щар 
хил бащолайдилар. Жумладан, щалқ таълими булимларининг мудирлари
ўқитувчидан биринчи навбатда ўз фанини яхши билишини ва дарс бериш
методикасини мукаммал ўзлаштирилишини талаб қилсалар мактаб 
директорлари ўқитувчига қўйиладиган бундай талабларни учинчи ўринга
қўядилар. Шу билан бирга щалқ таълими бўлимларининг мудирлари
ўқитувчиларнинг ўқувчилар ва ота-оналар, мактаб жамоаси билан қандай 
мулоқотда эътибор бермайдилар, актаб директории эса бундай хислатларни
ўқитувчи шахсига қўйиладиган талаблар ичида биринчи ўринга
қўядилар. 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish