Ёш психологияси одамнинг психик ривожланиш хусусиятларини онтогенезда, яъни организмнинг вужудга келишидан бошлаб то умрининг охиригача бўлган индивидуал ривожланиш йўлида ўрганади. Ёш динамикаси, психологик жараёнларнинг ривожланишидаги қонунлашлар ва етакчи олимлар ҳамда одам ҳаётий йўлининг турли босқичларида унинг шахсга хос бўлган хусусиятлар ёш психологияси фанининг тадқиқот предмети ҳисобланади. - Ёш психологияси одамнинг психик ривожланиш хусусиятларини онтогенезда, яъни организмнинг вужудга келишидан бошлаб то умрининг охиригача бўлган индивидуал ривожланиш йўлида ўрганади. Ёш динамикаси, психологик жараёнларнинг ривожланишидаги қонунлашлар ва етакчи олимлар ҳамда одам ҳаётий йўлининг турли босқичларида унинг шахсга хос бўлган хусусиятлар ёш психологияси фанининг тадқиқот предмети ҳисобланади.
- Педагогик психология эса таълим ва тарбиянинг психологик қонуниятларини ўрганади. ўқувчининг билиш фаолияти ва уларнинг ақлий ривожланиши билишнинг мулоқотга киришиши ва меҳнатининг онгли субъектлари сифатида шаклланиб бориши педагогик психологиянинг предмети ҳисобланади.
Ёш психологияси: инсоннинг психик ривожланишини даврларга бўлиб чиқиш қоидаларига мувофиқ қуйидаги тармоқларларга ажралади: - болалар психологияси (мактабгача)
- кичик ёшдаги ўкувчилар психологияси
- ўсмирлар психологияси
- йигит қизлар психологияси (ўспирин ёшлар психологияси)
- катта ёшли кишилар психологияси
- геронто психология (қариялар психологияси)
Психологияда ХХ аср бошида боланинг психик тараққиётига қараб 2 та оқим вужудга келади - Биогенетик оқимлар (ирсият ҳал қилувчи омиллар)
- Ҳар бир ёш даврнинг психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тарбиявий таъсир ўтказиш инсонда ўз вақтида ўзини англашни вужудга келтиради. Болада ўзини англаш туйғуси қанча эрта уйғонса шахсий нуқтаи назар, ўз ҳуқуқини ҳис этиш, ўзининг ақлий ва жисмоний имкониятларини баҳолаш шунчалик тез пайдо бўлади. Худди шу аснода инжжиқлик, ўжарлик ва қайсарлик каби иллатлар таркиб топишига руҳий тўсиқ вужудга келади. Шахслараро муносабатдаги қарама-қаршилик, инқироз ривожланиш қонунларига лоқайд қарашнинг оқибатидир. Инсон психикасидаги умидсизлик, ижтимоий адолат учун курашиш руҳининг ўзгариши – назария билан турмуш муносиблигининг маҳсулидир. Одамларда эътиқод дунёқараш, идеал, муомала, мулоқот мустақил хулқ-атвор самарали шакллантириш кўпроқ юқоридаги омилларга боғлиқдир. Кишидаги ташаббускорлик ҳамда тўсиқларни енгишга интилишни аниқлаш ва уларни ёш психологияси хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда руҳий туртки бериш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |