Социометрик метод. Бу метод кичик гуруҳ аъзолари ўртасидаги бевосита эмоционал муносабатларни ўрганиш ва уларнниг даражасини ўлчашда қўлланади. Унга америкалик социолог Джон Моренко асос солган. Мазкур метод ёрдамида муайян гуруҳдаги ҳар бир аъзонинг ўзаро муносабатини аниқлаш учун унинг қайси фаолиятда ким билан бирга қатнашиши сўралади. Олинган маълумолар матритса, график, схема, жадвал шаклида ифодаланади. Улардаги миқдор кўрсаткичлари гуруҳдаги кишиларнинг шахслараро муносабатлар тўғрисида тасаввур ҳосил қилади. Бу маълумолар гуруҳий муносабатларнинг ташқи кўринишини акс эттиради холос. Шунинг учун ҳозир Я.Л.Коломинский ва И.П.Волков томонидан социометрининг ёш даври психологиясига мослаб ўзгартирилган турлари ишлаб чиқилган. Бу шахсларнинг бир-бирини танлаши мотивларини кенг ифодалаш имконини беради. Айниқса, социометриянинг Я.Л.Коломинский ишлаб чиққан ўзгартирилган тури болалар жамоасидаги шахслараро муносабатлар ҳақида тўлароқ ахборот беради. - Социометрик метод. Бу метод кичик гуруҳ аъзолари ўртасидаги бевосита эмоционал муносабатларни ўрганиш ва уларнниг даражасини ўлчашда қўлланади. Унга америкалик социолог Джон Моренко асос солган. Мазкур метод ёрдамида муайян гуруҳдаги ҳар бир аъзонинг ўзаро муносабатини аниқлаш учун унинг қайси фаолиятда ким билан бирга қатнашиши сўралади. Олинган маълумолар матритса, график, схема, жадвал шаклида ифодаланади. Улардаги миқдор кўрсаткичлари гуруҳдаги кишиларнинг шахслараро муносабатлар тўғрисида тасаввур ҳосил қилади. Бу маълумолар гуруҳий муносабатларнинг ташқи кўринишини акс эттиради холос. Шунинг учун ҳозир Я.Л.Коломинский ва И.П.Волков томонидан социометрининг ёш даври психологиясига мослаб ўзгартирилган турлари ишлаб чиқилган. Бу шахсларнинг бир-бирини танлаши мотивларини кенг ифодалаш имконини беради. Айниқса, социометриянинг Я.Л.Коломинский ишлаб чиққан ўзгартирилган тури болалар жамоасидаги шахслараро муносабатлар ҳақида тўлароқ ахборот беради.
- Шу билан бирга гуруҳлардаги шахсларнинг яққол, аниқ нуқтаи назар, гуруҳбозлик, оғмачилик, қарама-қаршилик, ҳис-туйғунинг зўриқиши, гуруҳий жипслик, мослик, муносабатнинг мотивлари, қурилиши, жинслар ўрдасидаги мулоқотларнинг замини ҳамда сеҳри мана шу калит билан очилади.
- Умуман айганда, социометрии методидан турли ёшдаги, икки хил жинсдаги, савияси ҳар хил кишилар гуруҳлардаги психологик қонунларни тадқиқ этишда унумли фойдаланиш мумкин.
Ёш давр психологияси фанини ўрганиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга. Бу ҳам биология, генетика, медицина, социология каби фанлар билан ҳам узвий алоқада ривожланади. - Ёш давр психологияси фанини ўрганиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга. Бу ҳам биология, генетика, медицина, социология каби фанлар билан ҳам узвий алоқада ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |