Тажриба (эксперимент) метод. Бу метод турли ёшдаги одамлар (чақалоқ, бола, ўспирин, балоғатга етган ва қарилар)нинг психикасини чуқурроқ, аниқроқ тадқиқ қилиш методлари ичида энг муҳими ҳисобланади. Эсперимент метод ёрдамида сунъий тушунчаларнинг шаклланиши, нутқнинг ўсиши, фавқулотда ҳолатдан чиқиш, муаммоли вазиятни ҳал қилиш, жараёнлари, шахснинг ҳис-туйғулари, характери ва типологик хусусиятлари ўрганилади. Инсон психикасининг нозик ички боғланишлари, муносабатлари, қонуниятлари, қонунлари, ҳоссалари, мураккаб механзмлари текширилади. Бунинг учун эксперимент материалини текширувчи синчковлик билан танлаши, объектив тарзда ҳар хил ҳолат ва вазиятларни яратиш, бунда синалувчининг ёши, ақл-идроки, характер, хусусияти, ҳис-туйғуси, қизиқиш ва савиясига, турмуш тажрибасига, кўникма ва малакаларига эътибор бериш лозим. - Тажриба (эксперимент) метод. Бу метод турли ёшдаги одамлар (чақалоқ, бола, ўспирин, балоғатга етган ва қарилар)нинг психикасини чуқурроқ, аниқроқ тадқиқ қилиш методлари ичида энг муҳими ҳисобланади. Эсперимент метод ёрдамида сунъий тушунчаларнинг шаклланиши, нутқнинг ўсиши, фавқулотда ҳолатдан чиқиш, муаммоли вазиятни ҳал қилиш, жараёнлари, шахснинг ҳис-туйғулари, характери ва типологик хусусиятлари ўрганилади. Инсон психикасининг нозик ички боғланишлари, муносабатлари, қонуниятлари, қонунлари, ҳоссалари, мураккаб механзмлари текширилади. Бунинг учун эксперимент материалини текширувчи синчковлик билан танлаши, объектив тарзда ҳар хил ҳолат ва вазиятларни яратиш, бунда синалувчининг ёши, ақл-идроки, характер, хусусияти, ҳис-туйғуси, қизиқиш ва савиясига, турмуш тажрибасига, кўникма ва малакаларига эътибор бериш лозим.
- Тажриба методи ўз навбатида табиий ва лаборатория методларига ажратилади. Табиий метод психологик-педагогик масалаларни ҳал қилишда қўлланади. Бу методнинг илмий асосларини 1910 йилда А.Ф.Лазурский таърифлаган. Табиий методдан фойдаланишда ишлаб чиқариш жараёнлари аъзоларининг, илмий муассасалар ходимларининг, ўқитувчилар, кексайган кишиларнинг психологик ўзгаришлари, ўзаро муносабатлари, иш қобилиятлари, мутахассисликка яроқлилиги муаммоларини ҳал қилиш назарда тутилади. Табиий шароитдан инсон психикасини ўрганишда синалувчилар (боғча болалари, мактаб ўқувчилари, ишчилар, деҳқонлар, ходимлар ва ҳакозолар)нинг ўзлари бехабар бўлиши, таълим жараёнида берилаётган билимлар тадқиқот мақсадига мувофиқлаштирилиши, катта ёшдаги одамларга тарбиявий таъсир ўтказиб кундалик меҳнат тарзи доирасида амалга оширилиши, завод ва фабрика эса моддий маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилиши лозим.
- Лаборатория (клиника) методи кўпинча индивидуал (гоҳо гуруҳ ва жамоа шаклида синалувчилардан яширмай, махсус психологик асбоблар, йўл-йўриқлар, тавсиялар, кўрсатма ва иловалардан фойдаланиб олиб борилади. Ҳозир инсон психикасидаги ўзгаришларни аниқлайдиган асбоблар, мураккаб электрон ҳисоблаш машиналари (дисплейрлар, қурилмалар, мослама ва жиҳозлар, ҳолатлар, функциялар, вужуга келаётган янги сифатларни қайд қилиш ва ўлчашда қўлланади. Кўпинча детекторлар, электрон ва радио ўлчагичлар, секундамер, рефлексометр, хронорефлексометр, люксметр, аномалоскон, тахистакоп, ауднометр, эстезиометр, элетроминограмма, электроэнтсифилограмма кабилардан фойдаланилади. Лаборатория методи ёрдами билан диққатнинг сифатлари, сезги, идрок, хотира ва тафаккурларнинг хусусиятлари, эмоционал ҳамда иродавий ва ақлий зўриқиш сингари мураккаб психик ҳолатлар текширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |