1-Мавзу: электр таъминоти қурилмаларини ишлатиш қоидалари



Download 160 Kb.
bet2/5
Sana22.07.2022
Hajmi160 Kb.
#836048
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мавзу-1

1.2.
1 Ходимларга талаблар


.2.1. Жойларда ишлаб турган ходимларни ўқитииш ва билимини текшириш тартиби "Энергетика корхоналари ва ташкилотлари ходимлари билан ишни ташкил этиш буйича раҳбарий қоида"талабларига мос бўлмоғи шарт.
1.2.2. Соғлиқ учун зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида иш олиб борувчи ишчи ва мухандис-техник ходимлар Республика соғлиқни сақлаш Вазирлиги белгилаган тартиб ва муддатда шифокорлар кўригидан ўтишлари шарт.
1.2.3. Электр ускунасида ишлаётган ишчи ўзининг лавозими ва касбига қараб, ушбу Қоидани билиши ва электр хавфсизлиги группасига эга бўлиши керак. Қоидани ўзлаштирганлиги ҳақида синовдан ўтган ходимга белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади. Ходим гувоҳномани иш пайтида ўзи билан олиб юриши шарт.
1.2.4. Хавфсизлик буйича қўшимча талаблар қуйиладиган ишларни (ёки махсус ишларни) бажариш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар гувоҳномасида шу ҳақда ёзув бўлиши шарт.
Бундай ишларга қуйидагилар киради:
баландликда бажариладиган ишлар; ток ўтказувчан қисмларда кучланиш остида бажариладиган ишлар; изоляторларни тозалаш, ювиш ва алмаштириш, симларни таъмирлаш, симларни уланган жойларини ҳамда изоляторларни ўлчов штангаси билан текшириш ва троссларни мойлаш; босим остида бўлган идишларга хизмат курсатиш; электр ускунани юқори кучланиш остида синаш (мегаомметр билан ишлашдан ташқари).
Махсус ишлар рўйхати корхона раҳбарияти кўрсатмасига биноан маҳаллий шароитни ҳисобга олган холда бошқа қўшимча ишлар билан тўлдирилиш мумкин.
1.2.5. 18 ёшга тўлмаган шахсларни оғир ва зарарли меҳнат шароитларида ишлашга жалб қилиш ман этилади.
1.2.6. Ушбу Қоида талабларини бузиб ишлаган ходимлар амалдаги қонунчиликка асосан интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка торталадилар. Корхона раҳбарияти бундай ходимларнинг электр хавфсизлик группасини пасайтириши мумкин.


1.3. Тезкор хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш.


1.3.1. 1000 В кучланишдан юқори булган электр ускуналарда якка ўзи хизмат қилувчи навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими, шунингдек, навбатчилик қилаётган катта навбатчи электр хавфсизлиги буйича IV группага, қолган ходимлар эса III группага эга бўлиши шарт.
1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарда якка ўзи хизмат қилувчи навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими Ш группага эга бўлиши керак.
1.3.2. Кучланиш остида бўлган электр ускунани тўсиқсиз ток ўтказувчи қисмига 1–жадвалда кайд этилганидан кам масофага юк кўтарувчи ва бошқа машина-механизмларнинг ҳамда шахсларнинг яқинлашиши ман этилади.
1.3.3.Электростанция ва подсганция электр ускуналарини якка ўзи кўриб чиқишни электр хавфсизлиги бўйича III группага эга булган навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими, ёки V груипага эга бўлган
маъмурий-техник ходим ёки корхона раҳбарияти бажариши мумкин.
Электротехникага алоқаси бўлмаган ходимлар электросганция ва подсганция электр ускуналарини кўриб чиқишни ва экскурсияни корхона маъмурияти рухсати бўлган, якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган IV группали ходим назорати остида ўтказиши мумкин.
1.3.4.Ушбу электр ускуналарда хизмат қилмайдиган ходимни электр ускунага тавбатчи ёки тезкор–таъмирлаш ходими ёқуд, якка ўзи куриб чиқиш ҳуқуқга эга бўлган ходим ҳамрохлигида ижозат бериб киргизиш мумкин.
Назоратчи ходим электр ускунада ишлашга рухсат этилган ишчи хавфсизлигини тўла таъминлаши, ҳамда ток ўтказувчи қисмга мутлақо яқинлашмаслик ҳақида огохлантириши керак.
1.3.5.Кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарини кўриб чиқиш пайтида ток ўтказувчи қисмлари 1– жадвалда кўрсатилгандан кам масофага яқинлашишга қарши қўйиладиган тўсиқлар билан жихозланмаган хона ва хужраларга кириш ман этилади.
Кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускунани кўриб чиқишда шчит, электр ускуна, ўлчов асбоби жойлашган шкаф, бошқарув пулти ва бошқа ускуналар эшигини очишга рухсат этилади.
Электр ускунани кўриб чиқиш жараёнида бирон–бир ишни бажариш ман қилинади.



Download 160 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish