4. Электр ускуналарида иш бажариш тартиби.
1.4.1. Ишлаб турган электр ускунада бажариладиган ишлар наряд билан олиб борилиши керак.
Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларида кўрсатилган холларда ишни фармойиш асосида бажаришга рухсат берилади.
1.4.2.Ўзбошимчалик билан ишлаш ҳамда наряд ёки фармойишда курсатилгандан ортиқ иш бажариш, иш жойини ва иш хажмини кенгайтириш ман қилинади.
1.4.3.Наряд билан иш қилинаётган электр ускунада ҳар қандай бошқа ишни олиб бориш, наряд билан олиб бораётган шахс ёки ушбу нарядни берган шахс билан келишилгаи холда бажарилиши лозим.
Келишув, иш жойини тайёрлашдан олдин, нарядда "Келишилди" деган сўз ёзилиб, келшилган шахс имзоси билан расмийлаштирилади.
1.4.4.1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускунасини ҳамда кучланишидан қатъий назар хаво электр узатиш тармоғини тўлиқ (жорий) таъмирлаш технологик карта ёки иш бажариш лойхаси билан бажарилиши шарт.
1.4.5.Электростанция ва подстанцияларнинг 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналари ва кабел электр узатиш тармоғида кучланиш остида иш бажарилаётганда қуйдагиларни бажариш керак:
– иш жойига яқин жойлашган кучланиш остидаги бехосдан тегиб кетиш эҳтимоли бўлган электр ускуналарини тўсиш;
– диэлектрик калишда, бўлмаса изоляцияланган тахтачада ёки диэлектрик гиламчада туриб ишлаш;
– изоляцияланган дастакли асбоблар ёрдамида ишлаш, мабодо бундай асбоб бўлмаса, диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур.
Енги калта ёки енги шамарилган кийимда ишлаш, шунингдек пичоқ, арра, эгов, металли метр ва бошқа шунга ўхшаш асбобларда фойдаланиш ман қилинади.
1.4.6. Агар электр ускуна ичида эгилиб ишлаётган шахс қаддини рослаганда, электр ускунакни ток ўтказувчи қисми билан шахс орасидаги масофа 1– жадвалда кўрсатилган масофадан кам бўладиган бўлса бундай холатда ишлаш ман қилинади.
6–110 кВ кучланишли ва подстанцияларнинг электр ускунасидаги тўсиқсиз ток ўтказувчи қисми, ишлаётган шахснинг орқа ёки икки ён томонидан жойлашган ҳолатларида иш қилиш ман қилинади.
1.4.7.Кучланиш остида бўлган ускуна изоляторларига ҳимоя воситасисиз тегиш ман қилинади.
1.4.8.Хаво электр узатиш ва алоқа тармоғини кучланиш остидаги қисмини (симлар, троссларни)улаш ёки кесишдан олдин уларнинг потенциалларини тенглаштириш керак. Қисмлар потенциалларини тенглаштириш эса, уларни (кесилиши керак бўлган жойнинг иккала тарифини) бир–бирига сим орқали улаш ёки бўлиниши керак бўлган қисмининг иккала томонини алохида–алохида ерга улаб, сўнгра уларни ҳар бирини умумий бир ерга улагич ускунасига улаш керак.
1.4.9.Очиқ тақсимловчи электр ускуна ва хаво электр узатиш тармоғини кесишишган оралиғида кучланиш остида бўлган симдан паст жойлашган сим (трос) ва унга тааллуқли изолятор ва арматураларни алмаштиришда, юқорида жойлашган кучланиш остида бўлган симга, алмаштириш учун мўлжалланган симни силтаб тортганда тегиб кетмаслиги учун ушбу ўзгартирилаётган сим устига ўсимлик ёки синтетик толадин тўқилган арқон ташланади.
Кесишган оралиқда жойлашган симнинг икки еридан иккала тарафга арқон ташлаб унинг учларини лангар, иншоот пойдевори ёки бошқа жойга тортиб махкамлаш керак. Симни (трсни) кўтариш аста–секин бир меъёрда бўлиши керак.
1.4.10.Подстанция ва электр узатиш тармоғларида кучланиш остидаги симлардан (трослардан) юқорида жойлашган симлар (трослар) ва уларга тааллуқли изолятор ва арматурада ишлаш корхона раҳбарияти тасдиқлаган иш бажариш лойхаси бўйича олиб борилиши керак. Иш бажариш лойхасида симни осилиб тушиб кетмаслиги чораси ҳамда ишлаб турган электр узатиш тармоғи таъсирида хосил бўлган кучланишга қарши ҳимоя чоралари кўзда тутилиши керак. Бундай ишларни бажаришда кесишган оралиқда жойлашган симда кучланишни олмасдан туриб сим (трос) алмаштириш ман қилинади.
1.4.11.Ходим доимо шуни эсда тутиши керакки, агар электр ускунада кучланиш тўсатдан йўқ бўлиб қолса, огохлантирмасдан унга яна кучланиш берилиши мумкин.
1.4.12.Қоронғи тушган патда иш олиб борилаётган жой, йўлаклар, у ерга бориш йўли ва иш жойи ёритилган бўлиши керак. Ёритилиш даражаси бир хил бўлиб ишчи кўзини тиндирмаслиги керак. Ёритилмаган жойда ишлаш ман қилинади.
1.4.13. Момақалдироқ пайитида хаво электр узатиш тармоғи, хаво алоқа тармоғи, очиқ ва ёпиқ тақсимловчи электр усккуналаридан чиқган электр узатиш тармоғида ва электр тармоғидаги ажратгичда, хаво электр тармоғига уланган кабелда, ҳамда алоқа аппаратлари жойлашган хонани алоқа линияси кирган қисмида ва антенна–стун жойлашган иншоотлардаги борча ишлар тўхтатилиши керак.
1.4.14. Электр станция ва подстанцияни ишлаб турган электр ускуна жойлашган биносида, ёпиқ тақсимловчи электр ускуна, очиқ тақсимловчи электр ускуна, қудуқ, ер ости йўлида ишловчи барча ишлар ҳамада хаво электр узатиш тармоғида ҳизмат қилувчи ва жорий таъмирловчи барча ходимлар ҳимоя каскасидан фойдаланиши лозим.
1.4.15. Компрессор ва хаво йиғувчи, акумлятор батареяси ва зарядловчи ускуналарга хизмат қилувчи ходим электр хавфсизлиги бўйича III группага эга бўлиши керак.
1.4.16. Бошқариш шчитида ва тақсимловчи электр ускуналарида жойлашган счётчикларнинг ва бошқа ўлчов асбоб кўрсаткичларини корхона ёки бошқа ташкилот ходими якка ўзи навбатчи рухсати билан ёзиб олиши мумкин. Агар электр ускунада навбатчи бўлса бу ходим электр хавфсизлиги бўйича II группага, навбатчисиз электр ускунада эса III группага эга бўлиши керак.
1.4.17. Ер кавлаш ва текислаш ишларини бажаришда СНиП III – 4 – 80 "Қурилишда техника хавфсизлиги" талабига риоя қилиш зарур ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |