1-Мавзу: электр таъминоти қурилмаларини ишлатиш қоидалари



Download 160 Kb.
bet1/5
Sana22.07.2022
Hajmi160 Kb.
#836048
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Мавзу-1

1-Мавзу: ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ҚУРИЛМАЛАРИНИ

ИШЛАТИШ ҚОИДАЛАРИ




Режа:
1. Электр ускуналарини ишлатишдаги умумий талаблар.
2. Ходимларга талаблар.
3. Тезкор хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш.
4. Электр ускуналарида иш бажариш тартиби.


1.1. Электр ускуналарини ишлатишдаги умумий
талаблар
1.1.1. Электр таъминоти тизимида ишлаб турган электростанциялар, электр ва иссиқлик тармоқлари, иссиклик автоматикаси ва ўлчови қурилмалари, диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари, район қозонхоналари, Энергетика ва Электрлаштириш Вазирлигининг энерготаъмирлаш корхоналарининг электр ускуналарида, ҳамда уй-жой ва маиший хизмат хўжалиги қорхоналарининг электр тармоқларига хизмат кўрсатишда ва уларда эксплуатация, таъмирлаш, қурилиш монтаж ва созлаш ишларини бажаришда хавфсизлик технкаси қоидаларига риоя қилиш зарур.
Ишлаб турган электр ускуналарида иш бажариш учун ихтисослашган ва бошқа қурилиш–монтаж ташкилотлари ходимларига ишлашга ижозат беришда хавфсизлик техникаси талаблари бажарилиши керак.
1.1.2. Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчаларни фақат уни тасдиқлаган ташкилот киритиши мумкин.
1.1.3. Ушбу Қоидага мувофиқ иш жараёнида фойдаланиладиган ҳимоя воситалари Давлат ягона нусхаси талабларига ҳамда "Электр ускуналарида фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва синаш қоидаси" га жавоб бериши шарт.
1.1.4. Ишларни бажаришда қулланиладиган механизмлар ва юк кўтариш машиналари, компрессор ва ҳаво йиғувчи қурилмалар, асбоб ва мосламалар синалган бўлиши ва меҳнат хавфсизлиги ягона
нусхаси талабларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат тоғ-кон техникаси назорати қоидаларига ва "Асбоб ва мосламалар ёрдами билан иш бажаришда хавфсизлик қоидалари" га шунингдек ишлаб чиқарган завод йуриқномаси талабларига мувофиқ ишлатилиши керак.
1.1.5. Ишлаб турган электр ускуналарида қурилиш ва монтаж ишларини бажараётганда қурилиш меъёри ва Қоидалари талабларига, яъни "Қурилишда техника хавфсизлиги" қоидси СНиП 111- 4- 80 га риоя қилиш шарт.
1.1.6. Қоида ҳамма учун мажбурийдир. Ишчи ва хизматчилар меҳнатини муҳофаза қилиш йуриқномаси ушбу Қоидага мувофиқлаштирилиши керак.
Ҳар бир ходим Қоида талабларига зид булган чекиниш ёки Қоида талабини бажармасликни ва электр ускуналаридаги инсон ҳаёти учун хавф туғдирувчи носозликни, иш олиб бориш жараёнида ишлатиладиган машина, механизм, асбоб, мослама ва ҳимоя воситаларидаги бузилишни бартараф этиш чорасини кўраолмаса, зудлик билан юқори раҳбариятга бу ҳақда хабар бериши шарт.
Ушбу Қоидага зид келадиган фармойиш ва топшириқларни бажариш ман қилинади.

Download 160 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish