Магнит занжирининг тўйиниши ҳисобга олинган ҳол учун аён қутб-ли СГ нинг вектор диаграммасини қуриш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Бунинг учун (19.18) тенгламага асосланамиз ва унга хad ва хaqларнинг ўрнига уларнинг машина магнит занжирининг тўйинган ҳолатидаги xad ва хaqқийматлари қўйилади. Лекин аён қутбли машинада магнит занжи-рининг аниқ тўйиниш даражасини ҳисобга олиш мураккабдир, чунки магнит тўйинишли машинада кўндаланг ва бўйлама ўқлари бўйича магнит оқимлар (Фq ва Фd) ўзаро бир-бирига таъсир қиладилар*. Шунинг учун хad нинг қий-мати фақат машинанинг бўйлама ўқи бўйича магнит оқими Фd га боғлиқ бўлиб қолмасдан унинг кўндаланг ўқи бўйича магнит оқими Фq га ҳам боғлиқ бўлади.
Аён қутбли синхрон генератор магнит занжирининг тўйинишини ҳисобга
олинган ҳол учун вектор диаграммасини амалий қуриш магнит тўйиниши ҳи-
собга олинмаган ҳол учун қурилган вектор диаграммага (19.6,а-расм) ўхшатиб қурилади, лекин якорь реакцияси индуктив қаршиликларининг қийматлари
магнит тўйинишига мос бўлиши лозим (19.6-расмда машинанинг магнит тўйи-
ниши фақат бўйлама ўқи бўйича ҳисобга олинган ҳол учун қурилган, чунки
*Ахматов М.Г., Салимов Д.С. Магнитные характеристики насыщенной явнополюсной синхронной машины продольно-поперечного возбуждения. Изв.АН УзССР, СТН, 1976, №2.
машинанинг бу ўқи бўйича магнит тўйиниш даражаси катта бўлади).
Вектор диаграммани кучланиш вектори U1 ни ихтиёрий йўналишда чизишдан бошланади; юкламанинг характери актив-индуктив бўлгани учун ток вектори I1 бурчакка орқада қолади. Сўнгра кучланишга I1r1 ва jI1x1 кучланиш пасайиши векторлари қўшилади. Ток I1 ни бўйлама ва кўндаланг ўқлар бўйича ташкил этувчилари (Id ва Iq)га ажратиш учун ЭЮК Е0 нинг йўналишини, яъни машина q ўқининг тутган ўрнини топиш зарур бўлади. Бу-нинг учун jI1x1 вектори давомига қиймати I1xaq(ёки I1xaq) га тенг бўлганкесмани қўйиб уни 0 билан бирлаштирилса 0b линияда ЭЮК Е0 вектори йўналган бўлади. Бу линия билан ток I1 орасидаги бурчак га тенг. 0b ли-нияга а нуқтадан туширилган перпендикуляр I1xaq(ёки I1xaq) га тенг. кесма натижавий ЭЮК нинг бўйлама ўқ бўйича ташкил этувчиси Еd га тенг. Бу ЭЮК катталигини юксиз ишлаш харктеристикасига қўйиб МЮК Fd (ёки ток Id) топилади (19.6-расм, b). Бўйлама ўқ бўйича якорь реакцияси МЮК Fаd (ёки токи Iаd) ни ёки қуйидагича ҳисоблаш йўли билан:
Fаd = kd Fa sin; ( ёки Iаd = kd Fa sin / wqo’z), (19.19)
ёки тажрибада олинган юксиз ищлаш ва қисқа туташув тавсифларидан аниқлаш мумкин.
Қўзғатиш чулғами МЮК Fqo’z ёки унга мутаносиб бўлган ток Iqo’z ни, топилган МЮК Fd (ёки ток Id) лар бўйича қуйидаги тенгламалар бўйича ҳисоблаш мумкин:
qo’z= d ad (ёки Iqo’z = Id Iаd). (19.20)
(19.20) да «+» ишора – бўйлама якорь реакцияси магнитловчи бўлса (бурчак < 0) олиниб, «–» ишора эса бўйлама якорь реакцияси магнитсиз-ловчи ( > 0) бўлганда олинади. Актив-индуктив характерли юкламада > 0 бўлгани учун d (ёки d) кесмага ad (ёки ad) ни қўшиб qo’z (ёки qo’z)
олинади. Бу қийматга юксиз ишлаш тавсифсида ЭЮК Е0 мос келади. Е0 – Еad айирма I1xadга тенг.
Вектор диаграммадан кучланиш ўзгариши U ни аниқлаш мумкин, [%] :
U% = 100 (E0 – U1N)/ U1N.
Назорат саволлари 1. Якорь реакцияси нима?
2. Аён ва ноаён қутбли СГ лардаги якорь реакцияси тўғрисида маълумот беринг.
3. Аён қутбли СГ кучланиши ва ЭЮК ларининг мувозанат тенгламасини ёзинг.
4. Аён қутбли СГ нинг вектор диаграммаси қандай қурилади?