1-мавзу: электр машиналари фанига кириш, фаннинг предмети ва услублари



Download 3 Mb.
bet52/59
Sana26.04.2022
Hajmi3 Mb.
#583667
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   59
Bog'liq
эл машина мажмуа (2)

Ишлаш принципи.
Синхрон генераторда асосий магнит майдон (оқим Ф0) ни ҳосил қилиш учун унинг қўзғатиш чулғамига ўзгармас ток берилади. Бу ток вақт бўйича ўзгармас ва қутбийлиги (ишораси) алмашланадиган, роторга нисбатан қўзғалмас бўлган магнит майдонни ҳосил қилади. Ротор (индуктор) бирламчи механизм ёрдамида айлантирилганда, унинг магнит майдони қўзғалмас статор (якорь) чулғамига нисбатан айланади ва унда электромагнит индукция қонунига асосан, ўзгарувчан ЭЮК ҳосил қилади.
Агарда статор пазларида симметрик (яъни фазаларининг магнит ўқлари фазода 120 эл. га силжиган бўлиб, фазаларининг электр қаршиликлари ва ўрамлар сони бир хил) уч фазали чулғам жойлаштирилган бўлса, бу чулғамда модули бўйича тенг ва вақт бўйича 120 эл. га силжиган ЭЮК ларнинг сим-метрик системаси индукцияланади (ҳосил бўлади). Фаза чулғамларида индук-цияланадиган ЭЮК ларнинг частотаси:
f1 = pn / 60, (18.1)
бунда: р – чулғамнинг жуфт қутблари сони; n – роторнинг айланиш частота- си, айл./мин.
Агар синхрон генераторнинг уч фазали якорь чулғами ташқи симметрик юкламага уланса, ундан якорнинг доиравий айланма магнит майдонини вужуд-га келтирувчи симметрик ўзгарувчан токлар системаси ўтади. Бу майдоннинг статорга нисбатан айланиш частотаси
n1 = 60 f1 / p. (18.2)
Бунга (18.1) дан f1 нинг қийматини қўйиб, n1 = n эканлигини аниқлай-
миз. Демак, қўзғатиш ва якорь чулғамларининг магнит майдонлари бир-бирига
нисбатан қўзғалмас бўлиб, машинанинг натижавий магнит майдонини ҳосил
қилар экан.
Шу тариқа синхрон генератори механик энергияни электр энергияга ай-
лантиради.


Якорь реакцияси.
СГ статорининг ҳар бир фаза чулғамларига қийматлари симметрик юк-
лама уланса, чулғамлардан бир-бирига нисбатан 120 га силжиган уч фазали токлар ўтади. Бу токлар статорда n1= n айланиш частота билан айланадиган магнит майдонни ҳосил қилади. Юклама токи якорь магнит оқими Фа ни ҳосил қилади. Фа ва қўзғатиш чулғамининг магнит оқими Ф0 бир-бирига нисбатан қўзғалмас бўлиб, бу оқимлар биргаликда машинанинг натижавий магнит оқимини ҳосил қилади.
Умуман, юклама билан ишлаётган генераторда натижавий магнит оқими
Фnat қўзғатиш чулғамининг МЮК F0 ва якорнинг МЮК Fа лари таъсири натижасида ҳосил бўлади. МЮК F0 юкламага боғлиқ бўлмайди, Fа эса юкла-манинг қийматига ва характерига боғлиқ бўлади. Юкламанинг характери де-ганда якорь МЮК нинг асосий магнит оқимга қандай бурчак остида ( = =0; 0  +90; 0  –90) таъсир қилишини тушуниш лозим. Шунинг
учун ҳам генераторнинг натижавий оқими Фnat юксиз ишлаш режимидаги оқим
Ф0 дан фарқ қилади.
Якорь МЮК Fа нинг асосий магнит оқими Ф0= Фqoz га таъсири якорь ре-акцияси дейилади. Синхрон машиналарда якорь реакцияси юклама қийматига
ва характерига боғлиқ бўлади. Қуйида ноаён ва аён қутбли синхрон машина
(СМ) лар учун якорь реакциясини кўриб чиқамиз.

Download 3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish