|
Ноаён қутбли синхрон генераторнинг вектор диаграммалари
|
bet | 56/59 | Sana | 26.04.2022 | Hajmi | 3 Mb. | | #583667 |
| Bog'liq эл машина мажмуа (2)
Ноаён қутбли синхрон генераторнинг вектор диаграммалари.
(19.10) тенгламадан фойдаланиб ноаён қутбли СГ нинг вектор диаграм-
м асини қуришда СГ нинг юксиз ишлашидаги қўзғатиш чулғамининг магнит оқими машинанинг кўндаланг ўқи q да ҳосил қилган ЭЮК вектори Е0 ни их-
тиёрий йўналишда қўйишдан бошланади.
Статор токи Iа вектори эса юкламанинг характерига қараб ЭЮК Е0 дан орқада (актив-индуктив юкламада 19.4,a-расм) ёки олдинда (актив-сиғимий
юкламада 19.4,b-расм) чизилади. ЭЮК Е0 вектори охиридан I1 векторга тик йўналишда Еs вектори чизилади. Статорнинг актив қаршилигида кучланиш пасайиши вектори Ur1 ток вектори I1 га параллел, йўналиши эса унга тескари қилиб чизилади (чунки формулада унинг ишораси «минус»). Ur1 векторнинг учини 0 нуқта билан бирлаштириб кучланиш вектори U1 ҳосил қилинади.
ЭЮК E0 вектори билан кучланиш U1 вектори орасидаги бурчак – юкла-
ма бурчаги дейилади. СМ генератор сифатида ишлаганда кучланиш U1 доимо
ЭЮК Е0 дан бурчакка орқада бўлади. Бунда бурчакнинг ишораси мусбат бўлади деб қабул қилинган ва генераторнинг юкламаси ошиши билан, у ҳам ошади.
Магнит занжирининг тўйиниши ҳисобга олинган ҳол учун ноаён қутбли СГ нинг вектор диаграммасини қуриш тартиби. Бунда кучланиш U1, статор чулғамидан ўтувчи юклама токи I1 ва улар орасидаги бурчак (буни қувват коэффициенти cos орқали аниқлаш мумкин); якорь (статор) чулғамининг: ўрамлар сони w1, индуктив қаршилиги ха, тарқоқ индуктив қар-шилиги х1 (ёки ха+ х1 = хs), актив қаршилиги r1 лар ҳамда СГ нинг юксиз ишлаш тавсифси маълум бўлганда қўзғатиш МЮК Fqo’z ва у ҳосил қилган ЭЮК Е0 аниқланади.
Ноаён қутбли СГ нинг актив-индуктив характерли юклама учун вектор диаграммасини қуриш қуйидагича амалга оширилади. Вертикал йўналишда кучланиш вектори U1 қўйилади. Юклама актив-индуктив бўлгани учун ток вектори I1 кучланиш вектори U1 дан бурчакка орқада қолади. Сўнгра U1 вектори учидан I1 векторига параллел қилиб статор чулғами актив қарши-лигидаги I1r1 вектори, ток I1 векторидан 90 олдин келувчи jI1x1 вектори қў-йилади ва унинг учини 0 нуқта билан бирлаштириб ЭЮК вектори Е ҳосил қилинади.
Юклама уланган машина ҳаво оралиғидаги магнит оқим Ф ни қўзғатиш чулғами МЮК qo’z ва якорь чулғами МЮК a ларнинг геометрик йиғинди-
сига тенг бўлган натижавий МЮК ҳосил қилади. Ф оқим якорь чулғами-
да ЭЮК Е ни ҳосил қилади. Натижавий МЮК учун қуйидаги тенгламани
ёзиш мумкин:
= qo’z + a; (19.11)
бу ерда a ва qo’z – мазкур МЮК ларнинг 1-гармоникалари:
a = 1,35 (w kw1/p) I1; qo’z = (4/)(sin /) I qo’zwqo’z. (19.12)
Машинанинг берилган иш режими учун нинг қиймати Е бўйича юксиз ишлаш тавсифси – Е = f ( qo’z) дан аниқланади (19.5-расм):
Е = U1 + j I1х1 + I1r1. (19.13)
Магнит исрофлар ҳисобга олинмаганда ток I1 вужудга келтирган МЮК а ҳам шу йўналишда чизилади. МЮК ЭЮК Е дан 90 олдин келади. (19.11) дан qo’z= – a бўлгани учун, у 19.5-расмда кўрсатилгандек график йўл билан аниқланади. Сўнгра юксиз ишлаш тавсифдан МЮК qo’z га тўғри келадиган ЭЮК Е0 топилади ва вектор диаграммада МЮК qo’z дан 90 орқада қоладиган йўналишда чизилади.
Аён қутбли синхрон машиналарда xq < xd бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|