1-мавзу: электр машиналари фанига кириш, фаннинг предмети ва услублари


Автотрансформаторлар ҳақида умумий тушунча



Download 3 Mb.
bet43/59
Sana26.04.2022
Hajmi3 Mb.
#583667
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   59
Bog'liq
эл машина мажмуа (2)

Автотрансформаторлар ҳақида умумий тушунча

  • Бир фазали автотрансформаторнинг схемаси

  • Автотрансформаторларни халк хужалигидаги урни

  • Пайвандлаш трансформатори ҳақида умумий маълумотлар.


    Автотрансформаторлар ҳақида умумий тушунча.
    Куч трансформаторларида паст кучланишли чўлғам билан юқори кучланишли чўлғамлар ўртасида фақат электромагнит боғланиш мавжуд.
    Автотрансформаторлар деб паст кучланишли ва юқори кучланишли чўлғамлари орасида магнит боғланишдан ташқари электр боғланишлар ҳам мавжуд бўлган трансформаторларга айтилади.
    Автотрансформаторларнинг бирламчи чўлғамлари паст кучланишли ва юқори кучланишли манбаларига уланиши мумкин (27-расм). Иккала ҳолда ҳам

    Uю=Uп+U2 (9-1)


    Буни қуйидаги расмдан ҳам кўриш мумкин





    27-расм. Бир фазали автотрансформаторнинг схемаси

    Автотрансформаторлардан кучланишни ошириш ва пасайтириш мақсадларида фойдаланиш мумкин. Автотрансформаторларда электр юритувчи куч ва токлар умумий ҳолдаги трансформаторларга ўхшаш нисбатларда бўлади.




    (9-2)

    бу ерда Кат –автотрансформаторнинг трансформациялаш коэффициенти.


    Автотрансформаторларда икки хил қувват ҳисобланади:
    ички қувват ёки ҳисобланган қувват

    Sи=E1I1=E2I2 (9-3)


    ва ташқи (ўтувчи) қувват
    Sт =UпIп=UюIю (9-4)

    Бирламчи чўлғамдан иккиламчи чўлғамга магнит майдон ёрдамида узатиладиган қувватга автотрансформаторнинг ички қуввати деб аталади. Sит чунки қувватнинг бир қисми ташқи занжирга (истеoмолчиларга) чўлғамлар орасидаги электрик боғланиш орқали оқиб ўтади. Автотрансформаторларни тайёрлаш учун сарфланадиган электротехник материаллар ва автотрансформаторнинг ўлчамлари ички қувватга асосан аниқланади, шунинг учун Sит автотрансформаторлардан фойдаланиш Sи=Sт бўлган куч трансформаторларга нисбатан фойдали. Ўтказилган амалий тажрибалар ва ҳисоблашлар трансформациялаш коэффициенти бирга яқин бўлган автотранс-форматорларни қўллаш афзаллигини кўрсатди.


    Кейинги пайтларда автотрансформаторлардан юқори кучланишли (110, 154, 220, 500кВ) электр тармоқларни бир-бирига улашда қўлланилмоқда. Уч фазали авто-трансформаторларнинг чўлғамлари юлдуз шаклида уланиб, магнит оқим таркибидаги учинчи гармоникани йўқотиш учун шу гармониканинг қувватига нисбатан ҳисобланган учинчи чўлғам магнит ўзакка ўрнатилади. Автотрансформаторларда чўлғамларни учбурчак схемада улаш кам қўлланилади. Бу транс-форматорлардаги қувват исрофлари ва қисқа туташув кучланишлари куч трансформаторларникига ўхшаш бўлади. Агар қувват исрофларини ва қисқа туташув кучланишларини автотрансформаторнинг «ўтиш» қувватига нисбатан ҳисобланса, бу катталиклар куч трансформаторларига нисбатан Sт/Sи марта кичик бўлади. Шунинг учун электр энергияни узатишда кўлланилган автотрансформаторларнинг фойдали иш коэ-ффициентлари ортиб кетади, кучланишнинг пасайиши эса камаяди.

    Автотрансформаторлар асосан кучланиши унча кўп ўзгартирилмайдиган двигателларни юргизиб юборишда куч-ланишни пасайтирувчи элемент сифатида қўлланилади. Чўлғамлар орасида электрик боғланиш мавжуд бўлганлиги учун паст кучланишли чўлғам ва унга уланган аппаратларни ҳимояловчи материаллари юқори кучланишли чўлғам куч-ланишига нисбатан ҳисобланган бўлиши шарт.


    Автотрансформаторларнинг номинал юкланиш режими деб чўлғамларни завод шитокида кўрсатилган номинал ток билан икки минутли юкланишига айтилади.
    Автотрансформатор чўлғамларининг ҳарорати 135С дан ошмаслиги шарт. Автотрансформаторларнинг ф.и.к. лари и 99.7% га етиб боради.



    Download 3 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   59




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish