Трансформаторларнинг трансформациялаш коэффициентларини бир хил бўлиши шарти.
Фараз қилайлик, бирламчи ва иккиламчи кучланишлари тенг бўлмаган Е2 > Е2 иккита трансформатор параллел ишлашга уланган бўлсин. Бу трансформаторларнинг чўлғамларини уланиш гуруҳлари бир хил ва қисқа туташув кучланишлари тенг бўлсин. Трансформаторларнинг чўлғамлари ҳосил қилган берк контурда иккиламчи электр юритувчи кучларнинг фарқи E ҳосил бўлади ва иккиламчи чўлғамлар орқали электр юритувчи кучларнинг фарқига пропорционал бўлган мувозанатлаштирувчи Iм токи оқиб ўтади. Бу ҳолда биринчи трансформатор бу токни узатади, иккинчи трансформатор эса уни истеoмол қилади. Чўлғамларда мувозанатлаштирувчи токлар таoсирида кучланиш U ни пасайиши ҳосил бўлади ва иккиламчи чўлғамларидаги кучланишларни тенглаштиради. Трансформаторларга юклама уланганда юклама токлари Iюк1 ва Iюк2 ҳосил бўлади. Мувозанатлаштирувчи токлар юклама токларига қўшилиб чўлғамлардаги токларнинг катталигини ўзгартиради ва трансформаторларни ҳароратини ортишига олиб келади. Давлат стандарти трансформациялаш коэффициент-ларининг фарқи 0.5% дан ортиқ бўлмаган трансформаторларни параллел ишлашга улаш мумкинлигини тавсия қилади. Давлат стандарти трансформациялаш коэффициентлари К<3 бўлган трансформаторларнинг трансформациялаш коэффициентларини фарқи 1 фоиздан ортиқ бўлмаган трансформаторларни параллел ишлаш учун улашга рухсат беради.
Кисқа туташув кучланишлари бир хил бўлиши шарти.
Фараз қилайлик, учта параллел ишга уланган трансформатор-ларнинг чўлғамларини уланиш гуруҳлари бир хил ва трансформациялаш коэффициентлари тенг бўлиб, қисқа туташув кучланишлари Uк%1Uк%2Uк%3 тенг бўлмасин. Трансформаторлардаги кучланишни пасайиши ҳамма трансформаторларда бир хил бўлади.
U=U20 - U2, U= zI (6-3)
Трансформаторларнинг чўлғамларидан оқиб ўтаётган токлар I1+III+III=I шунинг учун параллел ишлаётган трансформаторларнинг тўла қувватларининг арифметик йиғиндиси юкламанинг тўла қувватига тенг.
SI+SII+SIII=S (6-4)
Параллел ишга уланган трансформаторлар ўртасида истеoмолчиларнинг тақсимланишини қуйидаги ифода ёрдамида аниқлашимиз мумкин:
(6-5)
бу ерда: S-истеoмолчининг тўла қуввати; Sнп - параллел ишга уланган трансформаторларнинг номинал қувватларининг йиғиндиси;Uk%п- параллел ишга уланган трансформаторларнинг қисқа туташув кучланишларининг йиғиндиси.
Юқоридагиларга асосан
SI :SII :SIII
яoни трансформаторларнинг нисбий юкламалари уларнинг қисқа туташув кучланишларига тескари пропорционал бўлади. Агар UКI%=UКII%=UKIII% бўлса, у ҳолда, SI=SII=SIII яoни қисқа туташув кучланишлари тенг бўлса, трансформаторлар ўртасида юклама бир хил тақсимланади ва юклама ортганда трансформаторлар ҳам номинал қувватларига эришади. Қолган ҳолларда қисқа туташув кучланиши катта бўлган трансформаторлар юкни озроқ олиб, қисқа туташув кучланишлари кичик бўлган трансформаторлар эса юкни кўпроқ олади.
Бу ҳолда қисқа туташув кучланиши катта транс-форматорларнинг қуввати-дан тўла фойдаланилмайди. Давлат стандарти бўйича параллел ишлаётган транс-форматорларнинг қисқа ту-ташув кучланишларини ўр-тача арифметик йиғинди-сидан қисқа туташув кучланиши 10%дан ортиқ фарқ қилмаган трансформаторларни параллел ишлаш учун улашга рухсат берилади.
Шунингдек, параллел ишлаётган трансформатор-ларнинг қувватларини нисбати 3:1 дан кичик бўлмаслиги керак. Трансформаторларнинг қувватлари ортса уларнинг қисқа туташув кучланишлари ҳам ортади.
18-расм. Трансформациялаш коэффициентлари ва уланиш гуруҳлари бир хил бўлган, трансформаторларнинг соддалаштирилган схемаси
3>
Do'stlaringiz bilan baham: |