Ноаён қутбли синхрон генератор магнит системасининг тўйиниши
ҳисобга олинмаган ҳол учун якорь реакцияси. Бундай СМ да статор ва ротор орасидаги ҳаво оралиғида статор айланаси бўйича бир хил бўлади. Шундай бўлгани учун машинанинг магнит занжири тўйинмаган бўлса, натижавий магнит оқим Фnat ни аниқлаш анча осонлашади, яъни у Ф0 ва Фа магнит оқимларининг геометрик йиғиндисига тенг бўлади:
Фnat = Ф0 + Фа. (19.1)
Якорь реакциясининг СМ иш хоссаларига таъсирини ЭЮК Е0 ва якорь токи Iа орасидаги силжиш бурчагининг ҳар хил қийматларида кўриб чиқамиз.
Бурчакнинг қиймати юклама қаршиликлари характерига (актив, индук-тив, сиғимий ёки аралаш бўлишига) боғлиқ бўлади.
Агар юклама фақат актив қаршиликдан иборат бўлса ( 0), АХ фа-задаги ток ўзининг максимум қийматига, роторнинг N ва S қутбларининг ўқи кўрилаётган чулғамнинг ўрта пазига тўғри келганда эришади (19.1,а-расм).
Бунда Фа оқим АХ фазанинг ўқи билан мос тушади ёки Ф0 оқимга нисбатан 90 эл. градусга орқада бўлади. Электр градус икки қутбли машиналарда гео-метрик градусга тенг, р 2 бўлганда эса 1 геом. град = р эл. град. бўлади.
СМ лар назариясида N ва S қутблар ўртасидан ўтадиган ўқ бўйлама ўқ
дейилади ва d-d билан белгиланади, қўшни қутблар орасидан ўтадиган ўқ эса кўндаланг ўқ дейилади ва q-q билан белгиланди. Шундай қилиб, СГ нинг юкламаси фақат актив характерли ( 0) бўлса, якорнинг магнит оқими машинанинг кўндаланг ўқи бўйича таъсир қилади. Бунда ҳар бир қутб ўқининг бир томони магнитланса, иккинчи томони эса магнитсизланади.
Натижавий магнит оқим векторининг модули билан аниқланади.
Агар юклама фақат индуктив характерли ( 90) бўлса (19.1,b-расм), АХ фазадаги ток ўзининг максимум қийматига ЭЮК Е0 нинг қийматига нис-батан чорак давр (90) кейинроқ эришади.
Якорь магнит оқими Фа машинанинг бўйлама ўқи бўйича Ф0 оқимга тескари йўналиб, бунда бўлади ва унинг қиймати камаяди. Бу эса якорь ЭЮК Еа нинг камайишига олиб келади. Шундай қилиб, юклама фақат индуктив характерда бўлса, якорь реакцияси машинанинг бўйлама ўқи бўйича магнитсизловчи таъсир кўрсатар экан.
Агар юклама фақат сиғим характерига ( – 900) эга бўлса (19.1,c-расм), якорнинг магнит оқими Фа қўзғатиш чулғами оқими Ф0 нинг йўналиши билан бир хил бўлиб машинанинг бўйлама ўқи бўйича магнитловчи таъсир қилади. Бу эса, натижавий магнит оқим ни ва ЭЮК Еа ни оширади.
Амалда СГ нинг юкламаси аралаш характерли бўлади. Бунда ЭЮК Е0 ва якорь токи Iа орасидаги силжиш бурчагининг қиймати –90 < < 90 ора-лиғида бўлади. Бунда актив-индуктив юклама (орқада қолувчи ток)да якорь реакцияси машинага магнитсизловчи, актив-сиғимий юклама (олдинда келувчи ток)да эса якорь реакцияси машинага магнитловчи таъсир кўрсатади. Аралаш
характердаги юқламада токнинг актив ташкил этувчиси эса машинанинг кўн-
даланг ўқи бўйича магнитсизлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |