1-мавзу: электр машиналари фанига кириш, фаннинг предмети ва услублари



Download 3 Mb.
bet45/59
Sana26.04.2022
Hajmi3 Mb.
#583667
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   59
Bog'liq
эл машина мажмуа (2)

Ўлчов трансформаторлари.
Оддий электр ўлчов приборларни тўғридан-тўғри юқори кучланишли (масалан: 10, 35, 110 кВ) ва катта токли (масалан: 200, 400, 600 А ва ҳоказо) занжирларга улаш мумкин эмас. Юқори кучланиш ва катта токни тўғридан-тўғри ўлчайдиган электр ўлчов асбоблари амалда ишлатилмайди. Шунинг учун электр ўлчов асбоблари юқори кучланишли ва катта токли занжирларга махсус ўлчов трансформаторлари орқали уланади. Ўлчов трансформаторлари электр ўлчов асбобларининг ўлчаш чегараларини кенгайтириш ҳамда ўлчаш занжирларини юқори кучланишлардан ажратиш учун ишлатилади. Ўлчов трансформаторлари икки хил бўлади: а) кучланиш трансформаторлари б) ток трансформаторлари. Кучланиш трансформаторлари ўлчаниши лозим бўлган юқори кучланишни ўлчаниши қулай бўлган паст кучланишга, яъни 100 В гача; ток трансформатори ўлчаниши лозим бўлган катта токни ўлчаш қулай бўлган кичкина токка, яъни 5 А гача камайтириб беради.
Назорат саволлари
1. Автотрансформаторларнинг турлари
2. Автотрансформаторларнинг ишлаш принципи
3. Автотрансформаторларнинг уланиш схемалари
4. Пайвандлаш трансформаторларининг тузилиши қандай?
5. Пайвандлаш трансформаторининг иш тамойилини тушунтиринг?
6. Пайвандлаш трансформатори қандай иш режимида ишлайди ва оддий куч трансформаторларидан қандай фарқи нимада?

12 МАВЗУ: АСИНХРОН МАШИНАЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА УЛАРНИ ТУРЛИ СОҲАЛАРДА ТУТГАН ЎРНИ.


МАКСАД: Асинхрон машиналарнинг саноатда ва кишлок хужалигидаги урни.
РЕЖА:

  1. Асинхрон машина хакида тушунча.

  2. Асинхрон двигателларнинг роторлари хакида тушунча.

3. Асинхрон двигателнинг ишлаш принципи.


ТАЯНЧ СУЗ ВА ИБОРАЛАР:
Rоллектор, ротор, уч фазали, статор, пулат пластиналар, пазлар, чулгамлар, киска туташган, фазали ротор, токлар тизими, жуфт кутблар, частота, сирпаниш, ЭЮК, кувват, актив ва реактив, айлантирувчи момент, ФИК, исрофлар, кушимча каршилик, механик, ишчи, тормозловчи момент, ишга тушириш.


1. Асинхрон машина хакида тушунча.
Узгарувчан ток машиналаридан асинхрон машиналар асосан асинхрон двигателлар сифатида халк хужалигининг турли сохаларида машина ва механизмларни харакатга келтириш учун ишлатилади. Уч фазали асинхрон двигателни 1889—91 йилларда рус инженери М. О. Доливо-Добровольский ихтиро килган. Асинхрон двигателлар асосан бир фазали ва уч фазали булади. Бир фазали асинхрон двитателлар кичик кувватли (10 ... 600 Вт) булиб, асосан уй-рузгор электр приборларида ишлатилади. Халк хужалигининг турли сохаларида асосан уч фазали асинхрон двигателлар ишлатилади. Бошка хил электр двигателларга караганда асинхрон двигателлар катор афзалликларга эга, жумладан, тузилиши оддий, ишда ишончли, таннархи арзон, осон бошкарилади ва хоказо. Асинхрон двитателнинг ишлаш принципи магнит майдонига киритилган токли утказгичнинг шу майдон билан узаро таъсирига асосланган. Асинхрон машиналарда асосий магнит майдонини статор чулгамларидан утувчи уч фазали ток хосил килади. Бу майдон айланма магнит майдони булади.
Уч фазали асинхрон двигателнинг тузилиши
Асинхрон двигатель асосан икки кисмдан: кузгалмас кисм — статор ва айланувчи кисм — ротордан иборат. Статор двигатель корпуси 1, асос 4, корпус ичига урнатилган ферромагнит узак 2 ва шу узак пазларига жойлаштириладиган учта чулгам 3 дан ташкил топган (1-расм). Двигателнинг кузгалмас кисмида подшипниклар урнатиладиган ва икки томондан статорга махкамланадиган ён шчитлар хам булади. Статор ичига урнатиладиган ферромагнит узак, уюрма токларни камайтириш максадида, калинлиги 0,35...0,-5 мм ли ва махсус электротехника пулатидан (пулат маркаси: 2013, 2312, 2411 ва хоказо) тайёрланган юпка пластинкалардан йигилади. Статор пулат узагининг пластинкалари маълум шаклда (пазли) штамплаб тайёрланади. Статор пулат узаги нинг айрим пластинкалари 2-расм, а да, 2-расм, б да эса катта кувватли машиналар статори узагининг айрим сегментлари курсатилган. Пластинкаларнинг икки томонига изоляцияловчи махсус лок суртилади. Пластинкалар маълум тартибда йигилади. Бунда статорнинг ички сиртида валга параллел булган пазлар хосил булади. Бу пазларга статор чулгамлари жойлаштирилади.
Узгарувчан ток машиналарининг статор чулгамлари, уларни хисоблаш ва ураш усуллари билан олдинги булимда танишдик. Статор пазларига учта статор чулгами жойлаштирилади. Чулгамларнинг бош ва охирги учлари машина корпусининг ён ёки уст томонига урнатилган клеммалар кугисига чикарилади. Статор чулгамларининг бош учлари С1, С2, СЗ билан ва охирги учлари С4, С5, С6 билан белгиланади. Статор чулгамлари юлдуз ёки учбурчак усулида уланади. Чулгамларни бундай усулларда улаш ушбу двигателни киймати буйича марта фарк киладиган икки хил кучланишда (380/220 В ёки 220/127 В) ишлатишга имкон беради. Купинча асинхрон двигател 380/220 В кучланишга мулжаллаб тайёрланади. Агар тармок. кучланиши 380 В булса, статор чулгамлари юлдуз усулида, тармок. кучланиши 220 В булса, чулгамлар учбурчак усулида уланади. Ишлатиш давомида статор чулгамларини турли усулда улашни осонлаштириш максадида клеммалар кутисида айрим чулгамларнинг бош ва охирги учлари маълум тартибда урнатилади. 3-расмда клеммаларни урнатиш тартиби ва чулгамларнинг уланиши курсатилган. Агар тармок. кучланиши двигатель паспортида курсатилган кучланишга мое келмаса, бундай двигателни шу тармок.ка улаб ишлатиш мумкин эмас.
Асинхрон двигателнинг ротори унинг статори ичига урнатилади. Ротор асосан вал, ферромагнит узак ва унинг пазларига жойлаштирилган киска туташган симлардан ёки учта чулгамдан иборат булади. Роторнинг ферромагнит узаги хам махсус электротехника пулатидан тайёрланган юпка пластинкалардан йигилади. Ротор узагининг пластинкалари хам маълум шаклда штамплаб тайёрланади. Ротор чулгами хам пулат узак пазларига урнатилади. Ротор узагининг айрим пластинкаси 4-расмда курсатилган. Пазлар очик, ярим очик ёки ёпик килиб тайёрланади. Пластинкалар ротор валига кийдирилганда роторда узунасига пазлар хосил булади.

Асинхрон двигателлар ротори тузилиши икки хил:
а) киска туташтирилган роторли асинхрон двигатель;
б) фаза роторли асинхрон двигатель









Download 3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish