11-мавзу: Марказий Осиё цивилизацияси
Режа:
Марказий Осиё илк цивилизация ўчоғи.
Ислом цивилизацияси таъсири (IX-XII аср).
Уйғонишнинг янги даври (XIV-XV аср).
Ўрта Осиёда цивилизация жуда қадимдан пайдо бўлган. Дастлаб Довон, Кушон, Хоразм, Бақтрия каби қадимги давлатлар вужудга келди. Илк ўрта асрларда Хоразм, Хионийлар, Кидарийлар, Эфталийлар давлати вужудга келди. Бу давлатларда асосан дехқончилик ва чорвачилик ривожланди. Эфталийлар ҳукмронлиги даврида суғд тили халқаро тил сифатида ривожланиб, Бақтрия ёзуви асосида шаклланган эфталийлар ёзуви пайдо бўлди.
VI асрда Турк хоқонлиги ташкил топди ва 80-йилларда иккига бўлиниб кетди. V-VII асрга келиб мамлакат бир қанча ҳокимликларга бўлинади. Улардан энг йириклари Суғд, Тохаристон, Фарғона, Чоч ва Илоқ эди.
VI-VIII асрда Суғд Хоразм Тохаристон, Хоразм аҳолисининг алоҳида-алоҳида ёзувлари бўлган. Суғд ва Хоразм ёзуви қадимги оромий ёзуви асосида вужудга келган эди. Суғд ёзувлари Панжикент яқинидаги Муғ қалъасидан, Шарқий Туркистондаги Турфан шаҳри яқинидан, қадимги Афросиёб ҳудудидан топилган. Шунингдек, бу даврда туркий рун хати ҳам кенг тарқалган. Бу ёзув 38-40 ҳарфдан иборат бўлган.
VI-VII асрда Ўрта Осиёда зардуштийлик, буддавийлик, насронийлик, монийлик каби бир неча маҳаллий ва бошқа ўлкалардан кириб келган динлар мавжуд бўлган Самарқанд вилояти насронийлик маркази ҳисобланган.
Бу даврда тасвирий санъатнинг рассомчилик ва хайкалтарошлик каби бир қатор тармоқлари ривожланди. Сурхон воҳасида Болалик тепа ва Зарафшон водийсида Панжикент, Варахша, Афроосиёб, Фарғона водийсида Қува харобаларидан ўрганилган топилмалар бунга мисол бўла олади. Ганчкорлик санъатининг нодир ёдгорлик намуналари Варахша топилмалари орқали тадқиқ этилган.
Арабистон яриморолида ислом дини вужудга келгач Араб қабилалари бирлаштирилди. Миср, Сурия, Фаластин, Илоқ, Эрон давлатларини бўйсундирдилар ва Ўрта Осиёга қарши юриш бошладилар. Ўлкани босиб олгач бу ерлик аҳолини исломга етишга, аҳоли ўртасида ислом динини ёйишга киришдилар. Ўрта Осиё аҳолиси бу даврда турли динга эътиқод қилар эди. Араблар бу динларга қарши кураш олиб бордилар. Ибодатхоналарни ёқиб ўрнига масжидлар қуришди.
VIII аср охири IX аср бошида Араб халифалиги сиёсий тангликка учрайди. Араб халифалиги заифлашгач мустақил давлатлар пайдо бўла бошлади. Улар қарлуқлар, оғузлар ва Тохирийлар давлати эди. Х аср ўрталарида қарлуқлар, Х асрда оғузлар ислом динини қабул қилганлар.
IX асрда Мовароуннаҳрнинг сиёсий ҳаётида ўзгаришлар юз берди. IX асрнинг охирги чорагида Мовароннуҳрнинг деярли барча вилоятлари самонийлар давлати тассаруфига ўтди. Мовароуннаҳр ривожланишида ислом дини руҳонийлари ҳиссаси катта бўлди. Бухоро Шарқда ислом динининг энг нуфузли марказига айланди.
IX-XII асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросондаги ўзгаришлар мамлакат маданий ҳаётида таъсирга эга бўлди. Мовароуннаҳр араблар томонидан истило қилингач бу ерда араб тили ва ёзуви жорий этилди.
IX асрда Бағдодда Байтул ҳикма ташкил этилди. Бу ерда катта кутубхона, астрономик кузатиш олиб бориладиган расадхона мавжуд эди. Бу ерда Ал-Хоразмий, Ахмад ал-Фарғоний, Ахмад ал-Марвазий, ал-Аббос Жавхарий ва Яхё бин Абу Мансур каби олимлар ижод қилинган.
Сомонийлар давридан Мовароуннаҳрда маданий ҳаётда уйғониш даври бошланди. Бу даврда Мовароуннаҳр ва Шарқий Туркистонда туркий халқларнинг ёзма адабиётлари вужудга келди. Ислом дини меъморчилик ва санъатга ҳам таъсир қилди. Самарқанд, Бухоро, Урганч, Термиз, Узган, Марв шаҳарларида сарой ва турли бинокор қурилди.
XIV аср Амир Темурнинг ҳокимият тепасига келиши билан белгиланади. Темур ва темурийлар даврида маданият ривожланди. XV асрда Мовароуннаҳр ва Хиротда олимлар, шоир ва бастакорларнинг катта қисми тўпланди. Илм фан ривожида Мирзо Улуғбек хизмати катта бўлди. Улуғбек Ахмад ал-Фарғоний, Абу Наср Фаробий, Муҳаммад Хоразмий, Беруний, Ибн Сино асарларини батафсил ўрганди. Уларнинг асарлари орқали Афлотун, Арасту, Птолемей асарлари билан танишиб чиқди. 1420 йил Самарқанд мадрасаси очилди. Бу ерда энг истеъдодли олимлар фаолият олиб бордилар. 1424-1429 йил Улуғбек расадхонаси қурилди. Бу расадхона ўша давр шароитидаги энг мукаммал асбобли расадхона эди. Бу ерда энг машҳур олимлар тадқиқотлар олиб борганлар. Кузатишлар асосида Улуғбекнинг Зижи жадиди курагоний асари яратилди.
Шунингдек, бу даврда китобат, хаттотлик, мусаввирлик санъати тараққий этди. Тасвирий санъатда асосан, портретлар, ҳаётий лавҳалар, табиат манзаралари, биноларга ишланган тасвирлардан иборат эди.
Адабиёт ҳам ўз чўққисига эришди. Ўзбек ва тожик адабиёти ўртасида алоқалар кенгайди ва таржима адабиётлари вужудга келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |