Қўшимча маълумотлар
АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР
Режа:
1. “Цивилизация/тамаддун” тушунчасининг ривожи.
2. Асосий тушунчалар.
3. Цивилизация/тамаддунлар ривожланишининг циклик концепцияси.
4. Цивилизация/тамаддун барбод ва йўқ бўлишларининг сабаблари.
1. “Цивилизация” тушунчасининг ривожи
“Цивилизация” сўзининг ўзи тилда яқинда пайдо бўлган. Бу сўзни ким биринчи бўлиб қўллагани номаълум, аммо Л. Февр фикрича, бу сўз илк бор нашрларда 1766 йилда учрайди. Бу от пайдо бўлгунга қадар “цивилизовать” феъли ва “цивилизованный” сифатдошлари қўлланилган. XVI асрнинг охирида “цивилизация” сўзи “Тажрибалар” асари муаллифи бўлган Монтенга маълум бўлди, ярим асрдан сўнг эса Декартнинг “Услублар хақида мулоҳазалар” асарида “цивилизованный” ва “ёввойи” тушунчаларни қарама-қарши қўйиш пайдо бўлди. Қомусларда “цивилизация” ривожланиш концепцияси билан бирга тасаввур қилинган ва маърифий тафаккур маъносига эга бўлган. Масалан, П.Гольбах “Халқлар ва уларга бошчилик қилаётган даҳоларнинг тўлиқ цивилизация, бошқарувдаги ижобий ўзгаришлар ва камчиликларни бартараф этиш – буларнинг барчаси фақатгина асрлар давомидаги фаолият, инсон тафаккурининг доимий хатти-харакати, кўпкаррали ижтимоийи тажрибанинг натижасидир” деб таъкидлаган, яъни цивилизация дастлаб жараён, процесс сифатида идрок этилган. П.Гольбах шундай хулоса қилади: “Миллат тажриба таъсири остида цивилизациялашади”. Иқтисодчилар (Адам Смит) “цивилизация” ва “бойлик” тушунчаларни боғладилар. XVIII асрнинг охирида “цивилизация” тушунчасининг танқидий ўрганилишини кузатмаймиз. Кўплаб тадқиқотчилар фикрича “цивилизация” қандайдир идеал бўлиб, кўплаб маъноларга эга бўлган. “Цивилизация” яхши хулқ-атвор ва ўзини-ўзи назорат қилиш билан тенглаштирилган – “цивилизациялашган хулқ”, “цивилизациялашган инсон” каби тушунчалар мавжуд бўлган. Илк бор мазкур атама бу маънода Вольтер асарларида учрайди. Кўпликда эса “цивилизация” сўзи фақатгина XVIII асрдан сўнг, “цивилизация” хақида турли назариялар пайдо бўлганидагина қўллана бошлади. 1827 йилда Ж.Б. Виконинг “Фалсафа тамойиллари” ва И.Гердернинг “Инсоният фалсафаси хақидаги мулоҳазалар” асарлари нашр этилди. Улардан сўнг Франсуа Гизо инсониятнинг умумий тақдири мавжудлиги хақидаги фикрни олға суради, инсон тарихини эса инсонлар цивилизациянинг буюк тарихи учун тўпланган материал сифатида тушуниш мумкин. Демак, цивилизацияларни ўрганиш, таҳлил қилиш мумкин. Гизо фикрича, цивилизация икки таркибий қисмдан ташкил топган: биринчидан, интеллектуал ривожланиш даражасидан; иккинчидан, ижтимоий ривожланиш даражасидан. 1877 йилда Л.Морганнинг “Қадимги жамият, ёхуд варварлик орқали ёввойиликдан цивилизациягача бўлган инсон тараққиёти йўлларини тадқиқ этиш” деб номланган китоби нашр этилиши цивилизация сўзининг маъносини инсоният ривожланиш босқичларининг тавсифи учун қўллай бошлаганларидан дарак беради. “Цивилизация” ва “маданият” тушунчалари алоқасининг ривожи қизиқарлидир: улар синоним бўлиб, бир хил маънода қўлланилган. ХХ асрда “маданият” сўзи хулқнинг ўзлаштирилган кўникмалари натижаси сифатидаги антропологик тушунчаси аста-секин цивилизация тушунчасига ўзгарди.
2. Асосий тушунчалар.
Цивилизация аслида нима? Бу универсал ва кўпмаъноли категорияга кўп маротаба тавсиф беришга уриндилар. Масалан, “Фалсафий луғат”нинг 5-нашрида бундай тавсиф келтирилган: “Цивилизация (лотинча civilis – фуқарога, давлатга оид) – жамиятнинг моддий ва маънавий ютуқларининг мажмуаси”. П.Сорокин фикрича, цивилизациялар – бу моддий маданиятнинг бирон бир тизимга асосланмасдан кўриш учун қўйилган музейга ўхшаган улкан захираларидир. Инглиз тарихчиси ва социологи Арнольд Жозеф Тойнби эса цивилизациялар – барча қисмлари ўзаро боғлиқ бўлган ва доимий ўзаро таъсирда бўлган ягона, яхлит бўлган организмдир. Цивилизация – мураккаб тизим бўлиб, фаолият юритишнинг ички механизмига эга. Россиялик жамиятшунос Л.И. Семенникованинг тавсифи ишчи тавсиф сифатида таклиф қилинади, у А. Тойнбининг қуйидаги формуласига асосланган: “Цивилизация – асосий маънавий қадрият ва идеаллар асосида бирлашган, ижтимоий-сиёсий ташкилот, маданият, иқтисодда ўзига хос барқарор белгиларга эга ва мазкур жамиятга мансубликнинг руҳий ҳиссиётига эга бўлган инсонлар ҳамжамиятидир.” Цивилизация моҳиятини қандай омиллар белгилаб беради? Освальд Шпенглернинг фикрича, цивилизацияда асосийси бу жамият учун хос бўлган маданиятнинг шакли ва услубидир (Gestalt). Рус файласуфи Николай Яковлевич Данилевский цивилизация хақида “... асосийси маданий-тарихий типларни, яъни диний, ижтимоий, маиший, саноат - ишлаб чиқариш, сиёсий, илмий, бадиий – бир сўз билан айтганда тарихий ўзига хосликларни ажратишдан иборат бўлиши лозим” деб ёзган. Инсоният тарихи белги ва сиймосининг бетакрорлигига эга бўлган кўплаб цивилизацияларга бой бўлан. Баъзи бирлари барбод бўлган ёки барбод қилинган, уларнинг қолдиқларида янги цивилизациялар пайдо бўлган. Цивилизация мавжуд бўлишининг давомийлиги қанча бўлиши мумкин? О.Шпенглер ва А.Тойнби фикрича цивилизациянинг ривожланиш цикли вужудга келиб барбод бўлгунига қадар деярли бир минг йилга тенг. Л.Гумилёв фикрича бу муддат бир ярим минг йилни ташкил қилади. Бельгиялик олим Кетленинг фикрича цивилизациялар ҳаётининг ўрта ҳисобдаги давомийлиги 185 йилни ташкил этади. Кўриб турганимиздек, бу борадаги фикрлар турлича, бу фикрлар нечта ва қандай цивилизациялар бўлганлиги хақидаги масалада ҳам фарқланади. Н.Я.Данилевский фикрича умуман олганда 11 цивилизация бўлган: миср, оссурий-бобил-финикий, халдей ёки қадимги сомий, хитой, ҳинд, эрон, яҳудий, юнон, рум, янги сомий ёки араб, герман-роман ёки европа. Икки цивилизация – мексика ва перу цивилизациялари ўз ривожланишининг илк босқичида зўравонлик сабабли барбод бўлган. О.Шпенглернинг фикрича инсоният тарихида атиги 8 цивилизациялар бўлган: бобил, миср, майя халқи, антик, ҳинд, хитой, араб, ғарбий. А.Тойнби дастлаб 100 гача мустақил цивилизациялар бор деб ҳисоблаган. Кейинчалик бутун жаҳон тарихи устида иш олиб бориб, олим уларнинг сонини изчил тарзда, аста-секин қисқартирди: дастлаб 36 тагача, кейин 21 тагача ва, ниҳоят, 13 тагача. Аслида уларни сони нечта бўлган – 100 тами ёки 13 тами деган савол у қадар муҳим эмас. Муҳими таҳлилнинг йириклаштирилган бирлиги - цивилизацияларнинг маданий-тарихий типини ажратишдир. Цивилизациялар типини тавсифлаш қуйидаги белгиларга асосланиб амалга оширилади:
тарихий-сиёсий тақдир ва иқтисодий ривожланишнинг умумийлиги ва ўзаро боғлиқлиги;
маданиятларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро тобелиги;
Ривожланиш истиқболлари нуқтаи назаридан умумий манфаат ва умумий вазифаларнинг мавжудлиги.
Бу белгилар асосида цивилизация ривожланишинг учта типи аниқланди: мавжудликнинг прогрессив бўлмаган шакллари (Австралия аборигенлари, Америка ҳиндулари, Африканинг аксарият қабилалари, Сибирь ва Шимолий Европанинг кичик ҳалқлари); мавжудликнинг циклик ривожланиш шакллари (Шарқ мамлакатлари); мавжудликнинг прогрессив ривожланиш шакллари (юнон-рум ва замонавий европа). Цивилизациялар ривожланишининг бу уч тури хақида кейинги маърузаларда тўхталиб ўтамиз. Хозир эса Н.Я.Данилевский, О.Шпенглер, Л.Н.Гумилёв, А.Тойнби, К.Ясперс ва баъзи бир бошқа олимларнинг концепцияларини батафсил кўриб чиқамиз. Бу концепциялар у ёки бу цивилизацияларнинг гуллаб-яшнаши ёки барбод бўлишининг чуқур сабабларини очиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |