Bоsh hаrflаr imlоsi
Bоsh hаrflаr quyidаgi hоlаtlаrdа qo`llаnilаdi:
1. Gаp bоshidаgi birinchi so`zning birinchi hаrfi bоsh hаrf bilаn yozilаdi.
2. Shе’rlаrdа hаr bir misrа bоsh hаrf bilаn bоshlаnаdi:
Yaxshidir аchchiq hаqiqаt,
Lеk shirin yolg`оn yomоn,
Ul shirin yolg`оngа mеndеk
Аldаnib qоlgаn yomоn.
(E.Vоhidоv).
3. Аtоqli оtlаrning birinchi hаrflаri bоsh hаrf bilаn yozilаdi: G`аfur G`ulоm, Sаmаrqаnd, “Zаrаfshоn”, Pоmir, “O`tgаn kunlаr”, “Yoshlik” (jurnаl).
4. Rаsmiy ish qоg`оzlаridа qo`llаniluvchi Siz vа O`zingiz оlmоshlаrining birinchi hаrfi bоsh hаrf bilаn yozilаdi.
5. Birinchi hаrflаrdаn tuzilgаn qisqаrtmа оtlаr: BMT, АQSh, MDH, IIV, FK, JK, FPK, JPK.
6. Оliy tаshkilоtlаr vа fаxriy unvоnlаrning hаr bir so`zining birinchi hаrfi bоsh hаrflаr bilаn yozilаdi: O`zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy Mаjlisi, O`zbеkistоn Qаhrаmоni.
Qisqаrtmа so`zlаr imlоsi
Bоsh hаrflаrdаnginа ibоrаt bo`lgаn qisqаrtmа so`zlаr bоsh hаrflаr bilаn yozilаdi: BMT, MDH, TDYU vа b.
Ism-fаmiliyalаr qisqаrtirib оlinsа, hаrflаr оrаsigа nuqtа qo`yilаdi, lеkin оg`zаki nutqdа to`liq o`qilаdi: S.Z.Mirzаyеv, H.B.Bеrdiyorоv, O`.T.Hоshimоvа.
Qisqаrtmа so`zlаr bo`g`in yoki qismlаrdаn tuzilgаn bo`lsа, birinchi hаrf bоsh hаrf bilаn yozilаdi:
Tоshunivеrmаgi, Tоshаvtоmаsh. Аgаr birinchi so`z turdоsh оt bo`lsа, bаrchа hаrflаr kichik yozilаdi: mеdkоllеj, аkаdеmta’til.
Birinchi so`zning bоsh qismi, kеyingi so`zlаrning birinchi hаrflаridаn tuzilgаn qisqаrtmаlаrdа birinchi so`z bоsh qismining birinchi hаrfi vа kеyingi so`zlаrning birinchi hаrflаri bоsh hаrf bilаn yozilаdi: SаmDU, TоshPI.
4-мавзу буйича маъруза
Пунктуацион меъёрлар
Нутқ тўғри, аниқ ва ёқимли бўлиши лозим. Нутқ қанчалик тўғри ва аниқ бўлса, у шунчалик тушунарли бўлади; нутқ қанчалик ёқимли ва ифодали бўлса, у тингловчига шунчалик кучли таъсир этади. Тўғри, аниқ ва ёқимли гапириш учун мантиқий изчилликка ва адабий тил меъёрларига риоя қилиш керак. Луғавий-грамматик, услубий меъёрлар адабий тилнинг ҳамма кўринишлари учун характерли бўлса, имло ва тиниш белгиларга оид меъёрлар адабий тилнинг фақат ёзма шакли учун, тўғри талаффуз меъёрлари эса оғзаки шаклига хос бўлади. Нутқ маданияти деганда, мантиқий изчиликка ва адабий тил меъёрларига риоя қилган ҳолда, тўғри, аниқ ва ёқимли сўзлаш тушунилади. Тўғри, аниқ, ёқимли сўзлаш учун тил бойликларидан мазмунга хос зарур сўзни танлай олиш, сўзни ўринсиз такрорламаслик (луғавий меъёрларга риоя қилиш), сўз шаклини ва гап турини тўғри қўллаш, услуб бирлигини сақлаш, нутқнинг таъсирчан бўлишини таъминлаш лозим. Ўзбек халқи тилининг такомиллашувида XIV асрдан XIX асрнинг иккинчи ярмигача бўлган тарихий давр муҳим рол ўйнайди. Темур давлатининг равнақи остида ижод этган Саккокий, Атоий, Лутфий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби мумтоз адибларимиз ўзбек адабий тилининг мавқеини юксак даражага кўтардилар. Кейинчалик ўзбек тилини халқ тилининг бой имкониятлари асосида Абулғозихон, Турди, Гулханий, Махмур, Мунис, Огаҳий каби адиблар янада бойитдилар. XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ўзбек адабий тилининг услублари ҳам шакллана борди, ўзбек миллий тилида меъёрлашиш жараёни барқарорлашиш босқичига кирди.Нутқ маданияти сўзловчидан тил бойлигини – луғат бойлиги, грамматика, талаффуз, услуб турлари ва уларнинг ҳар бирига хос хусусиятларни яхши билишни талаб қилади. Нутқ маданияти сўзловчининг шахсий маданий савияси билан ҳам боғлиқдир. 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тил ҳақида”ги Қонуни қабул қилинган даврдан бошлаб ҳар йили бу кунни тил байрами сифатида нишонлаймиз.- 5 - Мустаққиллик шарофати билан ўзбек тили – давлат тилига эътибор кучайди, она тилимизнинг ижтимоий мавқеи кенгайди. Ўзбек тилининг тараққиёти ва истиқболи тўғрисида ғамхўрлик қилиниб, бир қанча қарорлар қабул қилинди. 1993 йил 2 сентябрда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши Ватанимиз маънавиймаданий ҳаётида жаҳоншумул аҳамият касб этди. Янги алифбога киритилган ўзгаришлар асосида “Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари” ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1995 йил 24 августда тасдиқланди. Давр тақозоси билан “Давлат тили ҳақида ”ги қонунга ҳам айрим ўзгартиришлар киритилди ва 1995 йилнинг 21 декабрида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳриридаги “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни эълон қилинди. Бу қонун 24 моддадан иборат бўлиб, унинг 1-моддасида асосий қонунимиз бўлган Конституциямизнинг 4-моддасида ёзилганидек, “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили – ўзбек тилидир”, деб ёзиб қўйилган. Нутқ маданияти учун адабий тил меъёри ўлчови керак бўлади. Хўш, адабий тил меъёри нима? Б.Н.Головин таъкидлашича: “Тил меъёри – бу тил бирликлари ва унинг қурилишини ўзаро яхши тушуниш зарурати туфайли пайдо бўлган, ундан фойдаланувчи халқ томонидан яратилган амалдаги қоидалар йиғиндисидир”. Яъни адабий тил меъёри бу, тил унсурларининг халқ ўртасида кўпчиликка маъқул бўлган вариантини танлашдир. Меъёр ўзгарувчандир. Умумий ва хусусий меъёр мавжуд. Профессор Э.Бегматов ва бошқалар томонидан нашр қилинган “Адабий норма ва нутқ маданияти” китобида ўзбек адабий тилининг қуйидаги меъёрлари қайд этилган: 1. Фонетик меъёрлар. 2. Лексик-семантик меъёрлар (сўз қўллаш). 3. Талаффуз (орфоэпик ) меъёрлар. 4. Акцентологик (урғунинг тўғрилиги) меъёрлар.- 6 - 5. Грамматик меъёрлар. 6. Сўз ясалиш меъёрлари . 7. Имловий меъёрлар. 8. График (ёзув) меъёрлари. 9. Пунктуацион меъёрлар. 10. Услубий меъёрлар. Шу меъёрлардан бири – пунктуацион меъёрлар ва уларнинг услубий хусусиятлари ҳақида фикр юритамиз. Пунктуация лотинча сўз бўлиб, “нуқта”, “жой” маъноларини англатади. Пунктуация тиниш белгиларининг ишлатилиши ҳақидаги бўлимдир. Тиниш белгилари меъёри – пунктуацион меъёр ёзма нутққа хосдир. Тиниш белгилари ўз ўрнида ишлатилмаса, гапнинг мазмуни ҳам, синтактик тузилиши ҳам ўзгаради. Масалан, Сиз ёмон одам эмассиз. Сиз ёмон, одам эмассиз. Қадимги лотин, грек ва гот ёзувларида сўзлар баъзан бўш жой, баъзан эса нуқталар воситасида бир-биридан ажратилган. Ёзувда сўзларни (нуқта) билан ажратиш Ўрта Осиё халқларнинг оромий, туркий, руник ёзув ёдномаларида ҳам қисман учрайди. Қадимги ёзувлардаги бу усул, сўзларни ёзув ишораси воситасида ажратиш усули-ҳозирда пунктуацион усул деб аталади. Ёзув тараққиётига боғлиқ ҳолда нуқталар воситасида ажратиш усулининг ривожланиши ҳозирги пунктуациянинг келиб чиқишига асос бўлди. Тилшуносликда пунктуация термини уч маънода қўлланади: 1. Тиниш белгилари системаси ва уларнинг қўлланиш қоидалари ҳақидаги билим; 2. Тиниш белгиларининг қўлланиши ҳақидаги қоидалар тўплами; 3. Тиниш белгилари. Умуман, пунктуациянинг текшириш объекти тиниш белгиларидир.- 7 - Тиниш белгилари мазмун, оҳанг ва гапнинг грамматик қурилишига кўра қўлланилади: 1. Мазмун. Ифодаланмоқчи бўлган мазмун тугалланган бўлса, нуқта, ундов ёки сўроқ белгиси, кўп нуқта қўйилади. Масалан: − Ўзимиз институт очяпмиз, билиб қўй... − Институт? − Институт! (А.Мухтор) Ўзгаларнинг гапи бўлса, қўштирноққа олинади: “ − Эртага синовлар бошланади”, − деди ўқитувчимиз. Гаплар орасидаги мазмун муносабатлари қўшма гапларда икки нуқта, тире, вергул ёки нуқтали вергул орқали ифодаланади. Тугалланмаган ёки изоҳталаб тушунчалар кўп нуқта ёки қавслар орқали ифодаланади. 2. Грамматик қурилиш. Айрим т вергул, нуқтали вергул – кичик тўхталиш оҳанги билан талаффуз қилинади.- 8 - Айрим тиниш белгилари оҳанг талаби билангина қўйилади: Қуш мағрур – қаноти бўлгани учун, Тоғ мағрур – савлати бўлгани учун (Ҳ.Парда) Бу жумлада тире оҳанг талаби билан – биринчи гапларнинг маъносига диққатни жалб этиш талаби билан қўйилган. Ватанимиз – келгусида буюк давлат бўлади. (М.Аббосова) Бу гапда кесим эгага бўлади боғламаси билан бириккани учун эгадан сўнг тире қўйилмаслиги керак эди. Аммо эга мантиқий урғу олгани учун ундан сўнг тире қўйилган. Пунктуация – ижтимоий ҳодиса. Ёзувда дастлабки қўлланилган тиниш белгиларининг қўйилиш ўрни, усули, вазифаси ҳозирги ҳолатидан бошқача бўлган, уларнинг вазифаси ҳозиргидек аниқ ва мураккаб бўлмаган. Масалан, дастлаб юлдузча ва румба типидаги ўнтадан ортиқ ишоралар нуқта вазифасида ишлатилган. Пунктуациянинг асосий вазифалари: 1) ўқувчи ўқиган сўзининг маъносини тиниш белгисига қараб билиб олади. Масалан: “Ўқиди”, “ўқиди?”, “ўқиди!”; 2) ёзма нутқдаги мақсад, мазмун ва маъно турларини аниқлаштириш, фарқлаш учун; 3) гап (ёзма нутқ) структурасини аниқ белгилаш, гапни ташкил этувчи қисмлар, гап бўлаклари ва гапларнинг тузилишига хос турли муносабатлари кўрсатиш учун; 4) ёзма нутқни ихчам ва равон ифодалаш, стилистик қулайлик учун. Масалан: Тошкентдан Бухорога қатнайдиган поезд – “Тошкент”–“Бухоро” поезди; 5) баъзан ёзма нутқдаги мураккаб фикрий муносабатларни ифодалаш учун пунктуация зарур бўлади икки нуқта, тире – изоҳли оҳанг билан; қўштирноқ, қавс – кичик тўхталиш, ажратилган оҳанг билан; ундов, сўроқ белгиси, кўп нуқта ва нуқта – тугалланган оҳанг билан; иниш белгилари гапнинг грамматик тузилишига кўра қўлланади. Масалан, эга билан кесим орасида тире қўйилиши ёки қўйилмаслиги маълум грамматик қоидалар асосида белгиланади. Айрим эргаш гаплар ўз тузилишига кўра вергул билан ажратилади. Масалан: Йўлчи, қанча ақчаси бўлса ҳам, беришга тайёр эди. (Ойбек) Бу жумладаги қанча ақчаси бўлса ҳам эргаш гап бўлгани учун бош гап орасида орасида тўхталиш (пауза) бўлмаса ҳам, ундан сўнг вергул қўйилади. 3. Оҳанг. Оҳанг фикр, мақсаднинг оғзаки нутқдаги ифодасидир. Ҳар бир тиниш белгиси ўзига хос оҳангга эга бўлади:
Пунктуация асоси деганда, тиниш белгиларининг қўлланиши нимага
боғлиқлиги тушунилади.
Ўзбек тили пунктуациясининг биринчи асоси ўзбек тилининг грамматик
системаси нутқнинг мазмун, интонация ва тузилиш томонларининг бир
бутунлигини ташкил қилади. Бу ўзбек тили пунктуациясининг негизидир.
Ўзбек тили пунктуациясининг иккинчи асоси рус тилининг пунктуацион
системасидир. Бу – ўзбек тилидаги кўпчилик тиниш белгиларининг рус
тилидан ўзлашганлиги, рус тилида пунктуациясининг илмий ва назарий
жиҳатдан чуқур ишланганлиги билан боғлиқ.
Пунктуация принципи – тиниш белгиларининг қайси усул ва тартибда
қўлланилиши демакдир.
Ўзбек тили пунктуациясининг принциплари қуйидагилардир1:
1. Логик-грамматик тамойил. Бу принципда тиниш белгиларининг
қўлланиши нутқнинг мазмуни, тузилиши, интонацияси билан боғлиқ.
2. Стилистик тамойил. Бу принципда тиниш белгиларининг
қўлланиши нутқ стили билан алоқадор бўлади.
3. Дифференция тамойил. Бу принципда тиниш белгиларининг
қўлланиши ёзув техникаси (формаси) ни аниқлаш (дифференция қилиш)
билан боғлиқ. Тиниш белгиларининг қўш қўлланиш системаси (масалан
бошида ёки охирида икки қўштирноқнинг баробар қўлланиши) ҳам шу
принципга аълоқадор.
Тиниш белгилари гап ва нутқнинг мазмун мундарижасини
шакллантиришда муҳим роль ўйнайдиган фонетик-фонологик воситаларни
(кўтарилувчи оҳанг, пасаювчи оҳанг, тўлқинли оҳанг, санаш оҳанги, пауза
каби суперсегмент бирликларни) ёзувда ифодалаш учун кўлланади. Бундай
белгилар қуйидаги вазифаларни бажариш учун ишлатилади:
1 К.Назаров. “Ўзбек тили пунктуацияси”. Т.: Ўқитувчи, 1976 й.
- 10 -
а) ижтимоий алоқани (фикр алмашуви жараёнини) ёзувда тўғри
ифодалаш учун;
б) мақсад, мазмун ёки маънони, уларнинг ўзига хос “ранг” ва
“тус”ларини ёзувда аниқ ифодалаш учун;
в) гапнинг таркибини ҳамда шу таркиб элементлари (компонентлари)
ўртасидаги грамматик-семантик муносабатларни ифодалаш учун;
г) ёзма нутқнинг ихчам ва равонлигини таъминлаш учун;
д) ёзма нутқдаги мураккаб фикрий муносабатларни ифодалаш учун.
Ўзбек тилида тиниш
классификация қилинади2:
|
белгилари қуйидаги хусусиятлари
|
асосида
|
1. Қўлланиш ўрнига кўра.
2. Қўлланиш усулига кўра.
3. Тузилишига кўра.
2 Н.Маҳмудов, А.Нурмонов, “Она тили”. Т.: Ўқитувчи, 2012
- 11 -
Тиниш белгилари қўлланиш ўрнига кўра уч гуруҳга бўлинади:
1. Гап охирида қўлланувчи тиниш белгилари.
2. Гап ичида қўлланувчи тиниш белгилари.
3. Аралаш ҳолда қўлланувчи тиниш белгилари.
Гап охирида қўлланувчи тиниш белгиларига нуқта, сўроқ ва ундов
белгилари киради.
Гап ичида қўлланувчи тиниш белгиларига вергул киради.
Аралаш ҳолда қўлланувчи тиниш белгиларига икки нуқта, нуқтали
вергул, қўштирноқ, қавс, тире, кўп нуқталар киради. Булардан тире гап
бошида ва ўртасида, икки нуқта, нуқтали вергул гап ўртасида ва охирида:
қўштирноқ, қавс, кўп нуқта гап бошида, ўртасида ва охирида қўлланади.
Тиниш белгилари қўллаш усулига кўра иккига бўлинади:
1. Якка ҳолда қўлланувчи тиниш белгилари.
2. Якка ва қўша қўлланувчи тиниш белгилари.
Якка ҳолда қўлланувчи тиниш белгилари якка ва қўша қўлланади.
Тиниш белгилари тузилишига кўра иккига бўлинади:
1. Бир элементли тиниш белгилари.
2. Кўп элементли тиниш белгилари.
Бир элементли тиниш белгиларига вергул, тире, нуқта киради.
Қолган тиниш белгилари кўп элементлидир
Do'stlaringiz bilan baham: |