Гидратли оҳак кукунини ишлаб чиқариш технологик чизмаси.
Узлуксиз сўндириш - парракли етти барабанли гидраторларда олиб борилади. Оҳак олдиндан 3-6 мм гача катталикда майдаланиб етти барабанли гидраторга сув билан узатилади. Ҳар қайси барабанда парракли вал бўлиб, массани сиқиб чиқаради.
Орада қориштириб сўндириш - 10 кун ичида ушлаб турилади. Юз типидаги сўндиргич ичида оҳак бўлакларини ва сўнмаган доналарини яхши майдалаш учун чопқичлар ўрнатилган, электродвигателлар ёрдамида ҳаракатга келтиради ва пружина ёрдамида сўндиргич остига тўқилади. Мўл миқдорида сув қўшиш билан сўндирилади. Оҳак ҳамири элак орқали тиндиргичга қуйилади. Оҳак ҳамири қўшимча сақлаб турмасдан ҳам ишлатиш мумкин.
Иссиқ сув ишлатилганда сўниш тезлиги ортади. Узлуксиз ишловчи оҳак сўндиргичнинг термомеханиқ конструксияси ана шунга асосланган. Оҳак сўндирилишида чиққан иссиқлик ҳисобига сув исийди. Сўндириш барабани икки силиндрдан иборат бўлиб, бири иккинчисига жойлаштирилган. Орасидаг и бўшлиқ иссиқлик алмаштиргич вазифасини ўтайди. Цилиндрнинг 1 камераси сўниш рўй беради, иккинчи камерада пўлат шарлар ёрдамида сўндирилмаган заррачалар майдаланади.
Чехияда карбонат хом ашёлардан бўлакли ва кукунсимон оҳак ишлаб чиқариш ўзлаштирилган. Кукунсимон сўндирилмаган оҳак ишлаб чиқариш шахта печларида ишлаб чиқариш билан биргаликда амалга оширилади. Шахта печларида махаллий очиқ конлардаги 7-8 см ўлчамдаги майдаланган оҳактош бўлаклари ишлатилади. 7 см дан кичик бўлаклар қайта болғали майдалағичда майдаланиб кейин ҳаволи сепароторларда 2 фракцияга ажратилади: оҳакнинг (0,2-2,5) юқори дағал қисми қайта оҳакка ишланади.
Ишлатилиши. Оҳакни асосан ғиштдан девор териш учун ва сувоқ учун ишлатиладиган паст маркали қоришмалар олишда ишлатилади. Оҳак силикат бетонлари, силикат гиштлари ва бошқа автоклав буюмлари учун боғловчи материал ҳисобланади. Бўлак-бўлак оҳак темир йўл вагонларида, усти берк машиналарда ва контейнерларда уйилган холатда ташилади. Майда туйилган оҳак контейнерларда битум шимдирилган копларда ташилади. Сўндирилмаган оҳакнинг хамма хиллари қурилишда нам таъсир этмайдиган усти берк хоналарда сакланиши керак. Агар оҳак қоғоз копларда бўлса, уни 10-20 кун ичида ишлатиш лозим.
Қурилиш охагидан қуйидагилар тайёрланади: қуруқ, ҳаво муҳитида ва шароитда ишлатиладиган қоришмалар, паст маркали бетонлар тайёрлашда, автоклав зич ва ғовакли силикат буюмлар ишлаб чиқаришда, иссиқлик сақловчи, енгил бетон тошлар тайёрлашда, аралаштирилган гидравлик боғловчилар (оҳак-шлакли, оҳак-пуццолан, оҳак-кулли).
Do'stlaringiz bilan baham: |